Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#репортаж
#олий_таълим

🕹Олий таълимда коррупция
💵 Коорупцияни олдини олиш учун икки томонлама ҳаракат бўлиши керак. Ота-оналар томонидан фирибгарларга ишониш бор.

❇️Бугунги кунда қабул квоталари 3 баробарга оширилган. Таъкидлаш керакки, 5 та олий таълимга бирданига ҳужжат топшириш ҳам кириш эҳтимолини 5 баробарга оширяпти. Бу жуда катта имконият.

👉Оширилган контрактлар бўйича киришга чеклов йўқ. Ҳар қандай абитуриент оширилган (супер)контракни тўлаб, ариза берса бўлади.

📹 Бу ҳақда батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#репортаж

⚡️ 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган байрам тадбиридан репортаж

Муаллиф: Саидакбархўжа Ўринбоев

@Olmaliq_shahri
Forwarded from MAKON | LIVE
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Репортаж
📌Президентимиз ташрифидан сўнг Олмалиқ шаҳрида қандай ўзгаришлар содир бўлди?

7.5 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари қай мақсадда сарфланди?

Мана шу саволларга репортажда жавоб олишингиз мумкин.

ВИДЕО

@makonmediauz
#онлайн
#репортаж

⚡️⚡️⚡️Нурафшон шаҳридаги "NURAFSHON SMART CITY" ҳудудида янги қуриб битказилган амфитеатрда мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан  ташкиллаштирилган катта байрам тадбири бошланди.

🔹
Чорлов мусиқаси янгради. Вилоятимиз мусиқа мактаблари,  дудорчи қизлар ансамбли,  санъат мактаблариида доира йўналишида ўқиётган ўқувчилар, “Ҳаёт” намунали болалар рақс жамоаси, Олмалиқ шаҳри «Калейдоскоп» халқ рақс ансамбли,  Қуйи чирчиқ тумани, Беруний маданият маркази бадиий жамоалари намойишидаги бонг садолари йиғилганларга тантанавор ва улуғвор кайфият бағишламоқда.

🔹Табрик учун сўз Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевга берилди.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн
#репортаж

⚡️⚡️⚡️Вилоятимиз раҳбари байрам қатнашчилари тимсолида Тошкент вилояти аҳлини энг азиз,  унг улуғ байрам билан самимий табриклар экан, вилоятимизнинг меҳнаткаш ва олижаноб, кўп миллатли, аҳил иноқ аҳолиси турли жабҳаларда қўлга киритган ютуқларни мамнуният билан тилга олди.

🔹
Давлат мадҳияси янгради. Байрам иштирокчилари катта ҳаяжон, фахр ва ифтихор билан мадҳиямиз садоларига жўр бўлишди.

🔹Хонанда Гулноза Худойназарова "Ассалом" қўшиғи билан байрамнинг бадиий-мусиқий, композицион қисмини бошлаб берди.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн
#репортаж

⚡️⚡️⚡️Байрам тантанавор руҳда давом этмоқда.

🔹
Байрамга келган иштирокчилар — вилоят фаоллари, секторлар раҳбарлари,  депутат ва сенаторлар,  нуронийлар ва ёшлар, ўқитувчи, шифокор ва зиёлиларнинг кайфияти кўтаринки даражада.

🔹Иштирокчилар орасида ҳамиша халқ, эл-юрт хизматида бўлган турли соҳа вакиллари — қурувчию йўлчилар, сувчию ободончилар, қўйингки, маиший турмушимизда камарбаста бўлиб келадиган меҳнаткаш, танти ва самимий инсонлар ниҳоятда кўп. Улар ҳам бугун юртимиз эришаётган ютуқлардан руҳланиб, шу ютуқларда муносиб ҳиссалари борлигини қалбан ҳис этиб байрам қилишмоқда.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн
#репортаж

⚡️⚡️⚡️Тошкент воҳаси  Буюк ипак йўлидаги илм-фан, ҳунармандчилик, маданият тараққий этган маконлардан бири бўлгани тарихдан яхши маълум. Буни машҳур тарихчи Табарий, географ олим Истахрий, буюк аллома бобокалонимиз Муҳаммад ал-Хоразмий ва бошқалар қолдирган муҳим маълумотлар ҳам тасдиқлайди.

🔹
Бизгача етиб келган “Ҳудуд ал-олам” номли тарихий китобда “Чоч — бу катта вилоят, халқи жанговар ва сахийдир”, деган сўзлар битилгани ҳам шундан далолатдир. 

Бу заминнинг унумдор тупроғи, қут-барака ёғилган дала ва боғлари, олтин, кумуш, мис, мармар, кўмир каби таъбир жоиз бўлса, Менделеев даврий жадвалига киритилган барча табиий захираларга бой конлари, энг муҳими, меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли халқи Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

🔹Байрам дастурининг тарихий-маънавий блоки алоҳида мавзу бўлган. Унда вилоятимиз аҳли йиллар давомида босиб ўтган синовли йўллардан тортиб, халқимизнинг фахру ифтихорига айланган вилоятимиз фарзандлари хотираси номма-ном эслангани байрам иштирокчилари учун катта руҳий ва маънавий озуқ бўлди.

🔹Саҳнада спортчилар, қувноқ болажонлар, тинчлигимиз посбонларининг кўргазмали чиқишлари барчага ўзгача завқ бағишламоқда.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн
#репортаж

⚡️Фотокамера объективига муҳрланган байрам лаҳзалари.

🔹
Байрам кўтаринки руҳда давом этмоқда.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#репортаж
#шукуҳ

⚡️⚡️⚡️Финал. Саҳнада санъаткорларимиз Тошкент вилоятини мадҳ этувчи янги тарона билан.

🔹
Дарҳақиқат, Тошкент вилояти шарафимиз. шонимиз. Унинг гўзал шаҳар ва қишлоқларида, мард ва олийжаноб инсонлари даврасида бўлган одам бутун диёримизнинг ҳақиқий файзи ва тароватини юрак-юракдан тўла ҳис эта олади. Она табиат юртимизга ўз неъматларини улашаётганида Тошкент воҳасига алоҳида сахийлик қилган бўлса керак, деган шоирона бир ҳаёлга ҳам борасиз.

🔹Негаки, Яратган мана шу фусункор ва муқаддас юртимизга нимаики ато қилган бўлса, қандай бойликлар, қандай неъматлар билан сийлаган бўлса, уларнинг ҳамма-ҳаммасини айнан бизнинг Тошкент вилоятида кўриш мумкин.

🔹Назаримизда, серқуёш она диёримизда ҳар тонг саховатли бобоқуёш айнан кўҳна ва азим Угом-Чотқол тоғлари ортидан бош кўтариб, бутун заминимизга шуъла сочадигандек. Айнан шунинг учун ҳам бу муқаддас заминга хос танти ва меҳнаткаш, юксак маърифатли одамларнинг эзгу ташаббус ва интилишлари, бой ҳаётий тажриба ва юксак тафаккури бутун мамлакатимизнинг барча нуқталари узра таралиб, акс-садо бериб туради.

🔹Бугун Тошкент вилояти аҳли ҳар қанча байрам қилишга ҳақли. Шундай бўлаяпти ҳам...

Дастур якунида катта байрам салюти берилди.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#репортаж
#шукуҳ

⚡️⚡️⚡️Навқирон Нурафшон оқшоми. Унинг тинч ва мусаффо осмонида мушаклар рақси.

🔹Байрамингиз муборак!
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Репортаж

Олмалиқ шахрида Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган "Саломатлик сайллари" акцияси тиббий кўриги бўлиб ўтди!

🩺19 нафар шифокорлардан ташкил топган ишчи гурухда травматолог, хирург, нейрохирург, болалар хирурги, терапевт, кардиолог, неврапатолог, педиатр, УТТ рентгенолог, МСКТ шифокорлари қатнашди. Мобил МСКТ аппарати ташкил этилиб бир нечта фуқаролар текширувдан ўтказилди
.

📌Инсон саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, қолаверса узок умр кўришнинг гарови соғлом турмуш тарзи эканлиги бугун барчага аён хакикатдир.

👆Юқоридаги видео лавҳа айнан шу ҳақида....

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb