Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
117 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Партия_ҳаётидан

ЎзМТДП шаҳар Кенгашида муҳим тайинлов

Бугун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси шаҳар Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда ЎзМТДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Маҳмуд Назаров, ЎзМТДП Тошкент вилояти Кенгаши Ижроия қўмитаси девони раҳбари Нодир Қосимов, депутатлар Абдурашид Хасанов, Сайёра Якупбекова ва партия аъзолари иштирок этди.

Йиғилиш давомида кун тартибидаги масала юзасидан ЎзМТДП вилоят Кенгаши раиси Маҳмуд Назаров яқинлашиб келаётган сиёсий жараёнда партияларнинг ўрни, сайлов дастурлари хусусида тўхталиб, ЎзМТДП шаҳар Кенгаши раиси этиб, Элёржон Маҳмудов тайинланганлигини маълум қилди.

Тадбиркор, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати сифатида фаол фаолият юритаётган Элёр Маҳмудов 1990 йил Фарғона вилоятида таваллуд топган. Ҳозирда Украинанинг Каразин номидаги халқаро ҳуқуқ университетининг сиртқи бўлимида таҳсил олмоқда. Оилали, 3 нафар фарзанднинг отаси.

Элёр Маҳмудов ўз олдига Кенгаш фаолиятини тубдан ўзгартириш ва сайловларда муносиб номзодларни танлаш, шунингдек, партияга ривожланган давлатларнинг тажрибасини жорий этиш мақсадини қўйган.

@Olmaliq_shahri
#Партия_ҳаётидан

Хабарингиз бор, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишлаб видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда тизимга оид кўплаб муаммолар тилга олинган эди.
Тилга олинган муаммолар шаҳримиз спорт мактабларига ҳам тегишли бўлиб, бугун ана шу юзасидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси шаҳар Кенгаши раиси Элёр Маҳмудов ва Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Сайёра Якупбековалар томонидан шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари мураббийлари, ишчи-ходимлари билан сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида иштирокчилар депутатларга спортчилар учун спорт жиҳозлари етишмаслиги, турнир ва мусобақаларни ташкиллаштиришда молиявий маблағ тақчиллигини айтиб ўтишди. Шунингдек, курашчи ёшларга алоҳида шуғулланиш учун кураш зали мавжуд эмаслиги ҳам алоҳида таъкидланди.

Мурожаатларни тинглаган депутатлар спорт мактаблари ва спорт майдонларини ҳам кўздан кечириб, жиддий муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли тартибда сессия кун тартибига олиб чиқишга келишиб олишди. Шунингдек, Элёр Маҳмудов томонидан футболчи ёшлар учун профессионал 5 дона тўпни харид қилишга ваъда берилди.

@Olmaliq_shahri
#Партия_ҳаётидан

Бугун “Олтин олма” хиёбонида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят ва шаҳар Кенгашлари томонидан сайловолди митинг тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

“Юксалиш йўлида қўлни қўлга берайлик” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда маданият ва санъат намоёндаларининг чиқишлари намойиш этилди, партия вакилларининг маърузалари тингланиб, сайловолди дастури тарғиб қилинди.

Шунингдек, партиянинг фаол аъзолари ҳамда ҳамкорларига ташаккурномалар тақдим этилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Партия_ҳаётидан

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан "Кимёгар" маданият саройи майдонида “Биз адолат тарафдоримиз!” шиори остида митинг ўтказилди. Тадбирда кенг жамоатчилик, туман ва партия фаоллари, хайриҳоҳлари, депутатлари ва таниқли санъаткорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Самимий руҳда ўтказилган тадбир аввалида партиянинг вилоят Кенгаши раиси Умид Шоумаров сўзга чиқиб, “Адолат” партияси, унинг асосий ғоя ва мақсадлари, олиб бораётган ишлари ҳақида нутқ сўзлади.

У. Шоумаров ҳозирда мамлакатимиз катта сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови арафасида турганини, бу жараёнга “Адолат” партияси ҳам жиддий тайёргарлик кўраётганини таъкидлаб, партиянинг янги Сайловолди дастурида белгиланган устувор мақсадларини таъсирчан услубда, ҳаётий мисоллар воситасида тушунтириб берди. Шунингдек, коррупцияга барҳам бериш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг бепул бўлишига эришишда партия олдида турган вазифаларга урғу берилди.

Тадбир давомида “Адолат” партияси томонидан илгари сурилган долзарб лойиҳалар, ғоялар йиғилганлар томонидан қўллаб қувватланди.
Жонли мулоқот тарзидаги интерактив ўйинлар, совринли викториналар билан ўтказилган мазкур тадбир барчага манзур бўлди.
Ғолиблар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фотима САТТАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши
матбуот котиби.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Партия_ҳаётидан

Кеча “Кимёгар” ММ майдонида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Леберал-демократик партияси томонидан сайловолди митинг тадбири ўтказилди. Тадбирда кенг жамоатчилик, партия фаоллари ҳамда шаҳримиз тадбиркорлари иштирок этишди.

Самимий руҳда ўтказилган тадбир аввалида партиянинг Олий Мажлисдаги депутати Атҳам Назирқулов ва ижрочи котиби Абдувоҳид Шодиевлар сўзга чиқиб, партиянинг асосий ғоя ва мақсадлари хусусида нутқ сўзлашди.

Айни вақтда партия сайловга жиддий тайёргарлик кўраётгани таъкидланиб, партиянинг янги Сайловолди дастурида белгиланган устувор мақсадлари ҳаётий мисоллар воситасида тушунтириб берилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#партия_ҳаётидан

Долзарб вазифалар белгилаб олинди

Бугун “Миллий тикланиш” Демократик партияси Олмалиқ шаҳар Кенгашининг I Пленуми бўлиб ўтди. Унда ЎзМТДПдан сайланган Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари раислари, жамоатчи ўринбосарлар, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Пленум ишида шаҳар Кенгаши раиси С.Якупбекова Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасидан келиб чиқиб, партиянинг олдидаги устувор ва долзарб вазифалар ва устувор йўналишлар тўғрисида сўз юритди.

Партиянинг шаҳар Кенгаши Ижроия қўмитаси ташкилий тузилмасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш хусусида эса Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Д.Рўзиева маъруза қилди.

@Olmaliq_shahri
#сарҳисоб
#партия_ҳаётидан

📌Куни кеча Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Олмалиқ шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгашининг фаолияти бўйича сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди.

📍Тадбирда партия шаҳар Кенгашининг “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгаши, Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, ҳамкор ташкилотлар, Ёшлар ишлари Агентлиги Олмалиқ шаҳар бўлими вакиллари иштирок этишди.

✏️Тадбир давомида партия «Ёшлар қаноти»нинг ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар Йўл харитаси муҳокама қилиниб, «Ёшлар қаноти» Жамоатчилик Кенгаши таркиби тасдиқланди. Шунингдек, партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши «Ёшлар қаноти» Жамоатчилик Кенгаши Конференциясига делегатлар сайланди.

📍Шунингдек, тадбир давомида шаҳримизда фаолият олиб бораётган "Баркамол авлод" болалар ижодиёт маркази томонидан қўл меҳнати билан яратилган кўргазмалар намойиши ҳам бўлиб ўтди.

@Olmaliq_shahri
#партия_ҳаётидан
#ЎзМТДП

⚡️Бугун, 11 март куни Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Олмалиқ шаҳар Кенгашининг олиб бораётган фаолияти, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлари ҳамда ташкилий масалалар юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида ЎзМТДП Марказий Кенгаши раисининг Хотин-қизларни ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўйича ўринбосари Ф.Муҳамеджанова, ЎзМТДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси девони Юридик хизмат ва мурожаатлар билан ишлаш сектори мудири -юристконсульт А.Абдухаликова, Ижроия қўмита девони Хотин-қизларни ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўлими бошлиғи Ш.Султонова, ЎзМТДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси М.Назаров ҳамда ЎзМТДПдан Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашига сайланган депутатлар иштирок этишди.

📌Учрашув давомида депутатлар ўз ваколатлари доирасида олиб борилаётган ишлари юзасидан қатор фикр-мулоҳазалари ҳамда бир қатор ғоя ва таклифларини билдириб ўтдилар.

📃 Учрашувдан сўнг фаоллар партия фаолияти самарадорлигини янада ошириш, партия аъзоларидан, шунингдек, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларга жиддий ва масъулият билан ёндашиш, маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиш ҳамда шаҳар фуқаросидан ЎзМТДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси девонига келиб тушган мурожаатни жойига чиқиб ўрганиб, жойида ижобий ҳал этишди.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
#партия_ҳаётидан

Сайловга тайёргарлик

⚡️Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Олмалиқ шаҳар Кенгашининг VII конференцияси бўлиб ўтди.

Унда ЎзМТДП шаҳар Кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, партиянинг бошланғич партия ташкилоти раислари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

🔰Конференцияда жорий йил 24 октябрь санасида мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарлик кўриш, партиянинг мазкур муҳим сиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама этилиб, ЎзМТДП Тошкент вилояти ташкилотининг навбатдаги Конференциясига делегатлар сайланди.

❇️ Конференцияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

@Olmaliq_shahri