Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.02K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#каранавирус
#Қибрай_тумани

Коронавирус вилоятимизда: Қибрайлик фуқаро касалланди

💉2020 йил 22 март куни аёл М.Т. (1964 й.т.) Республика вирусология илмий текширув институтига ўзида коронавирус (Covid-19) касаллиги мавжудлигини текшириш мақсадида қон таҳлилларини топширган.

❗️Бироқ, у таҳлил натижасини кутмасдан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган қоидаларни бузиб, Қибрай тумани Роҳатбахш кўчасидаги хонадонга келиб, фуқаролар билан мулоқотда бўлган.

🦠Таассуфки, таҳлиллари натижасига кўра, М.Т.да коронавирус (Covid-19) аломатлари аниқланган ва у тиббиёт муассасасига жойлаштирилган.

⭕️Аниқланишича, фуқаро М.Т. жорий йил 12 март куни юқорида кўрсатилган манзилда ўтказилаётган тўй маросимида коронавирус (Covid-19) аниқланган биринчи бемор билан учрашиб, мулоқотда бўлганлиги сабабли, вирус мавжудлигини текшириш зарурати пайдо бўлган.

🔴Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 22 мартда фуқаро М.Т.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилди.

😷Ҳодиса жойига Қибрай тумани карантин гуруҳи чиқиб, ҳуқуқбузар мулоқотда бўлган шахсларнинг яшаш жойлари дезинфекция қилиниб, барчаси Чирчиқ шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига карантинга ётқизилди.

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa