Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#ёшлариттифоқи

Кўнгилли ёшлар ҳаракати

😷Кеча Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши, ҳусусан, Олмалиқ шаҳар Кенгашининг ташаббускор ёшлари шаҳардаги депутатлар ва тиббиёт ходимлари билан биргаликда шаҳарнинг одамлар гавжум бўлиши мумкин бўлган ҳудудларида аҳолига тиббиёт ниқоблари, салфеткалар ва исириқ тарқатишди.

🙌Асосий мақсад аҳолига коронавирусга қарши курашиш ҳақида янада кўпроқ тушунча беришдан иборат бўлди. Жамоат жойларидан кўра уйда ўтириш хавфсизлиги тушунтирилди.

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa
Коронавирус муносабати билан белгиланган карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан мурожаат

➡️ https://bit.ly/3dlDD35

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Forwarded from Times.uz
‼️22 мартдан эътиборан мулкчилик шаклидан қатъий назар ташувчилар томонидан хизмат кўрсатилувчи йўналишлар бўйича Тошкент шаҳри ҳудудида барча жамоат транспорти (автобус, метро ва йўналишли такси) ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади;

- Йуловчилар гавжум йиғиладиган масканлар, метро бекатларида Тошкент шаҳрида барча жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида маълумотлар берилади;

- Шаҳримиздаги шифохоналарнинг тиббий жамоасини ишга ва уйга ташиш учун, уларнинг ходимлари сонига кўра, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг буюртмалари асосида керакли миқдорда махсус дезинфекция қилинган алоҳида автобуслар ажратилади;

- Жамоат транспорти ўрнига вақтинча Тошкент шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан махсус дезинфекция қилинган таксилар ҳаракатланади.

Ҳар куни йўналишга чиққан ҳар бир таксига СЭОМ томонидан дезинфекция қилинганлиги ҳақида маълумотнома бериб борилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️UZ: РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ


▪️Республика чегара ҳудудларидаги мавжуд чегара ўтказиш пунктлари 23 март куни соат 00:01 дан бошлаб барча шахслар учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган бошқа мамлакат фуқароларидан ташқари) ёпилади.


▪️23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасаларга (мулкчилик шаклидан катъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади.


▪️Ҳодим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлиши талаб этилади, шунингдек карантин чораларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар қўлланилади.


▪️Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади.


▪️25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#ваҳимасиз_карантин
#профилактика

Олмалиқ шаҳар СЭОМ томонидан 21, 22-март кунлари "Олмалиқ хақиқати" газетаси таҳририяти биноси, "Ойдин" деҳқон бозори ва унга туташган автобекатлар, йўловчи ташувчи жамоат транспортларида дезинфекция тадбирлари амалга оширилди.

@Olmaliq_shahri
Карантин туфайли ёпилган мактаблар қайта очилгандан сўнг ўқиш даври узайтириладими?

➡️ https://bit.ly/2QA4kXQ

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#каранавирус
#Қибрай_тумани

Коронавирус вилоятимизда: Қибрайлик фуқаро касалланди

💉2020 йил 22 март куни аёл М.Т. (1964 й.т.) Республика вирусология илмий текширув институтига ўзида коронавирус (Covid-19) касаллиги мавжудлигини текшириш мақсадида қон таҳлилларини топширган.

❗️Бироқ, у таҳлил натижасини кутмасдан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган қоидаларни бузиб, Қибрай тумани Роҳатбахш кўчасидаги хонадонга келиб, фуқаролар билан мулоқотда бўлган.

🦠Таассуфки, таҳлиллари натижасига кўра, М.Т.да коронавирус (Covid-19) аломатлари аниқланган ва у тиббиёт муассасасига жойлаштирилган.

⭕️Аниқланишича, фуқаро М.Т. жорий йил 12 март куни юқорида кўрсатилган манзилда ўтказилаётган тўй маросимида коронавирус (Covid-19) аниқланган биринчи бемор билан учрашиб, мулоқотда бўлганлиги сабабли, вирус мавжудлигини текшириш зарурати пайдо бўлган.

🔴Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 22 мартда фуқаро М.Т.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилди.

😷Ҳодиса жойига Қибрай тумани карантин гуруҳи чиқиб, ҳуқуқбузар мулоқотда бўлган шахсларнинг яшаш жойлари дезинфекция қилиниб, барчаси Чирчиқ шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига карантинга ётқизилди.

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa
РАСМИЙ ХАБАР: Тошкент шаҳрига кириш-чиқиш тўхтатилади

➡️ https://bit.ly/2QFPbEm

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Ниқоб тақиш қоидалари:

• Ниқобни ҳар 2-3 соатда алмаштиринг;
• Одам бўлмаган, очиқ жойларда ниқоб тақманг. Бу мақсадга мувофиқ эмас;
• Фойдаланилган ниқобни қайта ишлатманг.

Унутманг:

23 мартдан ниқобсиз юришга - «огоҳлантириш»;

25 март куни соат 6:00дан бу ҳолат қайд этилса
- 223 минг сўм;

Бу ҳолат яна қайтариладиган бўлса –
669 минг сўм жарима қўлланади!

@Olmaliq_shahri
#Расмий

Озиқ-овқат маҳсулоти билан савдо қилишга ихтисослашмаган бозорлар ёпилади

Бугун Нурафшон шаҳрида Рустам Холматов раҳбарлигидаги коронавирус пандемиясига қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоятимизда бу йўналишда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Штаб аъзоларининг ахбороти эшитилди, мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, галдаги вазифалар белгиланди.

Унга кўра, эртадан бошлаб Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган барча бозорларнинг фаолияти тўхтатилади.

Карантин талабларига риоя этмай, хўрандаларни қабул қилишда давом этаётган умумий овқатланиш шохобчаларига нисбатан чоралар кучайтирилади.

Корхона ва ташкилотлар томонидан ўз ишчи-ходимлари учун тиббий-гигиеник воситалар жамғарилиши, ҳудудда санитар-тозалаш, дезинфекция ишларини амалга оширилиши мажбурий ҳисобланади.

Шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан уй шароитида карантинда сақланаётган фуқароларни зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш чора-тадбирлари кўрилади.

@toshvilpressa
#антикаранавирус
#расмий

Коронавирус инфекциясининг кириб келишини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 23 март куни ҳолатига кўра РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

👨‍⚕️👩‍⚕️Aйни пайтда вилоят бўйича жами 195 нафар терапевт, 131 нафар реаниматор, 64 нафар инфекционист, 133 нафар эпидемиолог фаолият олиб боради.

Вилоятда инфекция тарқалишини олдини олиш мақсадида 8 мартдан 9 март кунига ўтар кечаси Жанубий Кореядан келган 181 нафар фуқаро Қибрай туманидаги "Бўстон" санаториясига жойлаштирилган. Улар 14 кунлик карантин муддати тугаши муносабати билан 22 март куни карантиндан чиқарилган.

😷21 март куни 243 нафар Россия Федерациясидан келган фуқаро “Назарбек” сиҳатгоҳига жойлаштирилди. Уларга 4 нафар шифокор, 1 нафар эпидемиолог, 3 нафар ҳамшира, 8 нафар кичик тиббий ходим, 2 нафар дезинфектор тиббий назорат учун сафарбар этилди.

🏨23 март кунига Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 101 нафар бемор бўлиб, улар мунтазам равишда тиббий назоратга олинган.

🦠23 март ҳолатига Тошкент вилояти худудида короновирус инфекцияси аниқланган фуқаролар 9 нафарни ташкил этди.

👉Батафсил

🌎Web-site/ Facebook/ Telegram