Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#инсон_қадри_учун
#эътироф

Собиқ раислар меҳнати эътироф этилиб, янги МФЙ раисларига кўкрак нишони ва гувоҳномалар топширилди

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда "Маҳалла" жамғармаси ҳамкорлигида шаҳримиз маҳалла фуқаролари йиғинларининг собиқ раислари учун инсон қадрини улуғлаш, ислоҳотларни амалга оширишдаги фаоллиги, аҳоли муаммоларини ҳал этишдаги самарали меҳнатлари учун “Эътироф ва эъзоз" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

📌 Тадбир давомида жорий йили пенсияга кузатилган маҳалла раисларининг самарали ва фидокорона меҳнатлари эътироф этилиб, эсдалик совғалари берилди, ҳамда янги сайланган маҳалла раисларига гувоҳномалар ва кўкрак нишонлари топширилди.

Шунингдек, шаҳар Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши аъзоси, нуроний, собиқ раис Митхат бува Қодировнинг 80 ёшлик юбилейи муносабати билан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ва Нуронийлар Кенгаши томонидан муборакбод этилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram
#ёшлар_cиёсати

⚡️Олмалиқ шаҳар Ёшлар иттифоқи ва шаҳар «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида ташкиллаштирилган «Ютиб ол» лойиҳасининг даслабки ғолиблари аниқланди.

📌 Натижаларга кўра ғолиб деб топилган ёшлар - Мақсуд Абдуваҳабов ва Ғиёсбек Аҳмаджанов Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши раиси Муҳриддин Мусулмонов ва шаҳар «Маърифат» тарғиботчиларининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Давлат хизматчилари билан очиқ мулоқот

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали раҳбари Дилшод Каримов ва филиал ходимлари томонидан Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида маҳаллабай ишлаш тизимига масъул давлат хизматчилари билан мулоқот ўтказилди.

📌 Унда сектор раҳбарлари, масъуллари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.
Мулоқотда ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг сектор раҳбарлари рейтингига боғлиқлик жиҳатлари тушунтирилди, ушбу тузилмалар ҳамкорликда ишласагина, натижа бўлиши таъкидланди.

Шунингдек, хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Уларнинг ишни ташкил этишдаги муаммолари ва фаолиятларини такомиллаштириш бўйича таклифлари ҳам тингланди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Авваламбор, профессионал таълимни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш шарт, деди Президент ва бу ишларни қандай ташкил этишни Ангрен шаҳри мисолида кўрсатиб берди.

Ангренда жорий йилда меҳнат бозорига 3 800 нафар ёшлар кириб келади, шаҳардаги 535 та корхонада ишчи касблар бўйича 1 915 та бўш иш ўринлари мавжуд, инвестиция лойиҳалари ҳисобига жорий йилда яна 2 мингдан ортиқ ўрта бўғин мутахассисларига эҳтиёж пайдо бўлади.

Янги тизим орқали 6 минг нафар аҳоли касбий таълим билан қамраб олинади ва манзилли ишга жойлаштирилади.

Ёшларни касбга йўналтиришга масъул бўлган психологлар иши умуман сезилмаётгани қайд этилди.

Шу боис Халқ таълими вазирлигига:
- ўз тизимидаги психологларни қайта ўқитиш ва талабга жавоб бермайдиганларини алмаштириш;

- 7-11-синф ўқувчиларини индивидуал ёндашув асосида касбий диагностикадан ўтказиш ва тавсияларини кенгашларга тақдим этиш топширилди.

Шу билан бирга вазирлик олдига Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ташхис маркази фаолиятини трансформация қилиш вазифаси қўйилди.
Ҳозирда республика бўйича 57 та профессионал таълим муассасасида Германия тажрибаси асосида иш жойида ўқитишнинг дуал таълим шакли йўлга қўйилган.

Мактабгача таълим тизимида бу ўз натижасини бергани таъкидланди – педагогика коллежи ўқувчилари 2 кун назарий билимларни коллежда олади, қолган 4 кун эса боғчаларда амалиёт ўтайди ва ишлаб, ойлик олади.

Вилоят ҳокимлари Олий таълим вазирлиги
билан биргаликда ушбу ижобий тажрибани касб-ҳунар мактаблари ва техникумларда йўлга қўйиш топширилди.

Эндиликда:

- дуал таълимни жорий этиш учун касб-ҳунар мактабларининг бўш майдонларида корхоналарнинг ишлаб чиқариш цехлари ташкил этилади. Бунда, ўқувчилар ушбу корхонада ишлаб, ойлик олади;

- корхонадаги устозларга асосий иш ҳақидан ташқари, Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан қўшимча устама тўланади.
Олий таълим вазирлигига айрим таълим йўналишларини олийгоҳдан техникумга бериш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, Иқтисодиёт университетида туризм менежменти, реклама иши, меҳнат муҳофазаси, Транспорт университети ва Андижон машинасозлик институтидаги автомобиль сервиси йўналишларини техникумларга ўтказиш бўйича етарли база мавжуд. Бундай касблар ўнлаб топилади.

Шу боис, техникумлари мавжуд 62 та олийгоҳ ректорларига:

- олийгоҳларда ўқитилаётган камида 60 та йўналишни техникумларга ўтказиш;

- техникумларни ўтказиладиган таълим йўналишлари бўйича ўқув дастурлари ва дарсликлар билан таъминлаш;

- техникумларда ўзининг кафедралари филиаллари ва ўқув лабораторияларини ташкил этиш топширилди.

Келгуси йил 1 январдан бошлаб илмий даражаси бор техникум ўқитувчиларининг иш ҳақи олийгоҳ ўқитувчилариникига тенглаштирилади.
“Умуман, техникумларга бўлган ёндашувларни ўзгартириш керак. Улар олийгоҳга киришнинг осон йўли эмас, мураккаб касб берадиган, меҳнат бозорида рақобат қиладиган тизим бўлиши керак”, деди давлат раҳбари.

Келгуси йилдан техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилиниши белгиланди.

Молия вазирлигига олийгоҳ талабалари учун жорий этилган имтиёзли таълим кредитини янги ўқув йилидан техникум ва коллеж ўқувчилари учун ҳам жорий этиш топширилди.

Шунингдек, коллеж ва техникумларда ўқиш учун давлат грантлари ва эҳтиёжманд оила аъзолари учун субсидиялар кўпайтирилади.

Олий таълим вазирлигига икки ой муддатда 207 та техникум фаолиятини ўрганиб, самарасиз ишлаётган 70 та техникумни тугатишга топшириқ берилди.

Уларнинг 25 таси мономарказлар ташкил этиш учун Бандлик вазирлигига ўтказилади, қолган 45 таси негизида касб-ҳунар мактаблари ташкил этилади.
Президент Ширин шаҳри энергетика коллежидаги тажрибага тўхталди. Коллежда Саудия Арабистонининг “ACWA power” компанияси буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Компания 2,8 млн долларга замонавий устахона, лаборатория ва ётоқхона барпо қилган.

Ҳозирги кунда компания буюртмаси асосида 140 нафар ёшларни муқобил энергия станцияси техниги, оператори ва диспетчери каби касбларга тайёрлаш бошланган.

Вилоят ҳокимларига Олий таълим вазирлиги ва тармоқ раҳбарлари билан биргаликда шу тажриба асосида ҳар бир туман, шаҳар кесимида:

- йирик иш берувчилар ва хорижий корхоналар билан музокара олиб бориб, техникумларни йирик саноат корхоналари ва кластерларга бириктириш;

- ҳар бир вилоятда камида 2 тадан техникумда халқаро таълим дастурларини жорий этиш топширилди.

Айрим техникумларга бир йилда 2 марта қабул ташкил этиш амалиётини бошлаш вазифаси қўйилди.

Бандлик вазирлигига ўтаётган 70 та муассаса негизида мономарказлар, шундан 25 тасини жорий йил якунига қадар ишга тушириш шартлиги қайд этилди.
Мутасаддиларга профессионал таълим педагог ва усталари учун муносиб шароит қилиб бериш, уларнинг касбий маҳоратини ошириб борадиган тизим яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

“Очиқ айтиш керак, 2 миллион сўм ойлик олаётган техникум ёки касб-ҳунар мактаби муаллимларидан камида 5 миллион сўм иш ҳақи оладиган мутахассислар тайёрлаб беришни талаб қилаяпмиз”, деди Президент.

Шу боис, келгуси йил 1 январдан:

- профессионал таълимдаги педагог ва усталар ойлиги ўрта мактаб ўқитувчиларига тенглаштирилади;

- ўқитувчилар малака тоифаси учун тўланадиган устама ўртасидаги фарқ 2 баробарга оширилади;

- эришган натижасига қараб, фидойи ва ташаббускор педагог кадрларнинг ойлигига 50 фоизгача устама тўлаш жорий этилади.

Келгуси йилда бунинг учун бюджетдан қўшимча 150 миллиард сўм ажратилади.

Шу билан бирга, профессионал таълим муассасалари педагоглари малакасини оширишда янги тизим яратилади.

Университетлар ҳузуридаги малака ошириш факультетлари ўрнига ҳар бир вилоятда Профессионал тайёргарлик марказлари ташкил этилади.
Давлатимиз раҳбари аҳолини касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор улушини кўпайтириш лозимлигини таъкидлади.

Ҳозирда қонуний асослар бўлсада, биронта хусусий коллеж ёки техникум мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Хорижий компаниялар ҳам ёшларимизни касбга ўқитиб, бандлигини таъминлаш бўйича кўплаб ташаббусларни билдирмоқда.

Бу борадаги ишларни фаоллаштириш мақсадида хусусий коллеж ва техникумлар ташкил этиш учун қатор имтиёзлар берилади:

- лицензия олиш учун талаблар қайта кўриб чиқилиб, зарур маблағнинг минимал миқдори 2 бараварга камайтирилади;

- бўш бинолар узоқ муддатга ижарага берилади;

- хориждан келтириладиган адабиётлар ва ускуналар божхона тўловларидан озод қилинади;

- халқаро малака сертификатини олган ҳар бир битирувчи учун 1 миллион сўмдан тўлаб берилади;

- эҳтиёжманд ёшлар тўлов-контракти маблағининг 30 фоизи қоплаб берилади.