Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#пресс_тур

Шаҳримизга экилган дарахт кўчатлари қуриб қолишининг олдини олиш бўйича қандай тадбирлар олиб борилмоқда?

⚡️Олмалиқ шаҳри ҳудудига баҳорда жами 87 120 туп мевали, манзарали ва бута кўчатлари экилган. Кўкаламзорлаштирилган объектлар ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган ушбу дарахт кўчатларини суғориш учун “Тошкент”, Ҳамза МФЙларида 2 та дренаж қудуғи, 2 та чархпалак, 101 км узунликдаги ариқ ва шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига қарашли 2 та махсус суғориш техникаси мавжуд.

📌 2022 йилда дастур бўйича “Олмалиқсой” МФЙ "Бинокор", Ф.Хўжаев кўчаларидаги янги барпо этилган "Оналар боғи"га экилган дарахт ва кўчатларни суғориш учун 1 та дренаж сув қудуғи қурилиб, суғориш тармоқларини тортиш учун 227,0 млн. сўм ажратилди.

Бундан ташқари ОКМК АЖ томонидан У.Носир ва Увайсий МФЙларидаги қаровсиз ер майдонларига дарахт кўчатлари экилган бўлиб, қувур орқали табиий сув тортилган. Бундан ташқари кўп йиллик хизмат қиладиган сув тизимини яратиш учун айни вақтда Увайсий МФЙдаги арчазорга бурғулаш асосида сув чиқариш тизими йўлга қўйилаяпти.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube