Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.01K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#ташриф
#олий_таълим

ТДТУ Олмалиқ филиалига вазир ташриф буюрди

⚡️Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ҳудудлардаги олий таълим муассассалари: давлат, нодавлат ва хорижий филиаллар олийгоҳларига бориб, талабалар, профессор-ўқитувчилар билан учрашиб мулоқот ўтказмоқда.

📌 Хусусан, куни кеча Олий ва ўрта махсус таълим вазири ТДТУ Олмалиқ филиалига ташриф буюриб, филиал фаолияти билан яқиндан танишди. Талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан самимий руҳда ўтказилган учрашув барчага кўтаринки ишчан кайфият бағишлади.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
ДХХ КУБОГИНИНГ "С" ГУРУҲИ САРАЛАШ ЎЙИНЛАРИДА ҚАЧОН, ҚАЕРДА ЎТКАЗИЛАДИ?

ДХХ раиси кубоги Тошкент вилояти босқичининг "С" гуруҳида

🔘Оҳангарон тумани
🔘Оҳангарон шаҳри
🔘Ангрен шаҳри
🔘Олмалиқ шаҳри
🔘Пискент тумани жамоалари беллашади.

📆Ўйинлар 14 июндан старт олади.

📁" гуруҳи саралаш ўйинларига Оҳангарон шаҳри мезбонлик қилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#очиқ_мулоқот

Ҳоким ва прокурор фуқаролар билан мулоқотда

⚡️ Айни дамда Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарлари, ҳокими Қобил Хамдамов ва прокурор Абдумалик Қўлдашев бошчилигида ҳоким ўринбосарлари ва масъул раҳбарлар 1-сектор штабида фуқаролар билан юзма-юз тарзда очиқ мулоқот ўтказмоқда.

📌 Бугунги қабулга 10 га яқин фуқаро моддий ёрдам, бандлик, субсидия ҳамда бошқа шахсий масалалари юзасидан мурожаат билан келган бўлиб, асосли мурожаатларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#жараён

⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ва шаҳар ИИБ бошлиғи Жамолиддин Маназаров "Тошкент сув таъминоти" Олмалиқ шаҳар бўлими тасарруфидаги "Сартамғали" сув иншоотида бўлиб, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш ва иншоотни куз-қиш мавсумига тайёрлаш жараёни билан яқиндан танишди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
⚡️ Жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.

10-14 июнь кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир, баъзи жойларда дўл ёғиши сабабли, 9 та вилоятнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

❗️ "Ўзгидромет" фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўрамоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
Муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш истагида бўлган аҳоли ва тадбиркорлар бу имкониятлардан фойдаланиши учун бирон-бир идорага боришга мажбур бўлмайди. Барча ҳужжатлар ускуна харид қилинадиган жойнинг ўзида ҳал бўлади.

Бунинг учун:

- жамғарма маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда ҳудудлардаги сотувчилар билан ҳамкорлик шартномаларини тузади;

- ишлаб чиқарувчиларнинг аҳоли ва тадбиркорларга ускуналарни бўлиб-бўлиб тўлашга бериш харажатлари жамғарма томонидан қоплаб берилади;

- жамғармага 100 млрд сўм ажратилади, ишлатишига қараб йил якунига қадар яна 100 млрд сўм берилади;

- жамғарманинг электрон портали ишга туширилиб, барча жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилади.

Мутасаддиларга тизимни 1 сентябрдан амалиётга жорий қилиш топширилди.

Вилоят ҳокимлари олдига жорий йилда “дафтарлар”га кирган камида 5 мингта оилани, келгуси йилда яна 10 мингтасини сув иситиш қурилмаси билан таъминлаш чораларини кўриш вазифаси қўйилди.
Шакар нархининг ошиб кетаётганига нима сабаб бўлаяпти?

📹
Жавоб

Монополияга қарши курашиш қўмитаси шакар нархининг ошиши, биржаларда сотилиши жараёнини қандай ўрганяпти?

📹
Жавоб

Ўзбекистон дон маҳсулотлари билан ўзини ўзи таъминлай оладими?

📹 Жавоб

〰️〰️〰️
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#тарғибот

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан бугун Давлат хавфсизлик хизмат чегара қўшинлари қарашли 9227-ҳарбий қисмда “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устувор вазифалар” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

♻️Тадбирда шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари О.Норжигитов ҳамда М.Эгамқуловалар иштирок этиб, "Ҳаракатлар стратегиясидан тараққиёт стратегиясига" тамойили асосида кейинги беш йиллик учун мўлжалланган стратегик мақсадлар, яъни "Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси"да белгиланган мақсад ва устувор вазифалар тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

🖋Тадбир кенг муҳокамаларга бой тарзда бўлиб ўтди. Суҳбат якунида ҳарбий хизматчилар қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri