Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.01K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#жараён
#инсон_қадри_учун

⚡️Бугун, 9 июнь куни Олмалиқ шаҳар "Сув таъминоти" корхонаси томонидан сув иншоотларини жорий ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида белгиланган чора- тадбирлар асосида таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.

📌 Бу бўйича белгиланган тартибда аҳолига огоҳлантириш берилиб, ичимлик суви вақтинча ўчирилган эди. Шу сабабли, бугун корхонанинг махсус транспортлари орқали шаҳар бўйлаб аҳолини ичимлик суви билан вақтинча таъминлаш чоралари ташкил этилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#очиқ_бюджет
#қарор_ва_ижро

"Очиқ бюджет" порталида таклифлари "ғолиб" деб топилган мактаблар жиҳозлар билан таъминланди

⚡️2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли қарорга мувофиқ, Олмалиқ шаҳрида фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар бўйича таклифларни молиялаштириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” махсус ғазна ҳисобварағида маҳаллий бюджетнинг 2,5 фоизи ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан жами 4 млрд. 833.6 млн сўм маблағ шакллантирилди.

📌Қарорга мувофиқ, Молия вазирлиги томонидан "Очиқ бюджет" (openbudjet.uz) порталида 2022 йил 1 февралдан 22 февралга қадар бўлган даврда Олмалиқ шаҳар фуқаролари томонидан жами 226 млрд 623 млн сўмлик 328 та таклиф киритилган. Ишчи комиссия томонидан берилган таклифларнинг лойиҳа қийматлари қайта кўриб чиқилиб, 92 та таклиф масъуллар томонидан қайта ҳисоб-китоб қилинди ҳамда лойиҳалар миқдори 33 млрд 960 млн сўм этиб белгиланган ҳолда, 5 мартдан 1 апрелга қадар жамоатчилик ўртасида йигирма беш кун давомида овоз бериш жараёни ўтказилди.

Фуқаролар томонидан овоз бериш жараёнид 92 та таклифдан 26 таси жами 8 692 та овозга эга бўлди. Овоз бериш якунига кўра жамғармада шаклланган маблағ доирасида энг кўп овоз олган 11 та таклиф “ғолиб” деб топилиб, ушбу таклифларнинг қиймати 4 млрд 608,0 млн сўмни ташкил этади.

❇️ Шуларнинг орасида 9-умумтаълим мактабининг информатика ва инглиз тили хоналарини жиҳозлашга 200 млн. сўм ҳамда 20-ИДУМга интерактив доскалар сотиб олиш учун 250 млн. сўм маблағ ажратиш таклифлари ҳам ғолиб бўлиб, бугун ушбу мактабларга жиҳозлар келтирилди ва тантанали тарзда масъулларга топширилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#дарвоқе

https://youtu.be/1tJvOvfFw10?t=2

⚡️Эндиликда, ташқи реклама ва эълон баннерлари ҳокимликларнинг тил бўйича маслаҳатчилари тавсияси билан ўрнатилади.

Батафсил вилоят ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шаҳноза Хўжаева билан суҳбат "Ўзбекистон 24" телеканалининг махсус кўрсатувида...

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#қарор_ва_ижро

Эҳтиёжманд аҳолига ун тарқатиш давом этмоқда

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-258-сонли қарори ижросини таъминлаш, Олмалиқ шаҳридаги эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида секторлар кесимида маҳаллаларда 20 кг дан ун тарқатилиши давом эттирилмоқда.

📌 Жумладан, бугун "Тошкент" МФЙда яшовчи ижтимоий дафтарлар ва реестр рўйхатида турмаган ҳамда бир марталик моддий ёрдам олмаган ижтимоий аҳволи оғир бўлган 7 нафар оиланинг ҳар бир аъзосига 20 кг дан ун тарқатилди. Жараённинг адолатли ташкил этилишида жамоатчилик назорати ўрнатилган бўлиб, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари иштирок этмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#жараён

Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви

⚡️Ёшларнинг дардини тинглаш ва унга керакли тавсиялар бериш орқали муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳар бир маҳалла ёшлари билан сектор раҳбарлари юзма-юз суҳбат олиб боришмоқда.

📌Жумладан, бугун шаҳримизнинг 4-сектор раҳбари Авазхон Эргашев билан "Сектор раҳбарлари ва ёшлар" учрашуви ташкил этилиб, ёшларнинг муаммолари тингланди. Мурожаатлар қонун доирасида ўрганилиб, берилган таклифлар масъул ходимлар томонидан назоратга олинди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинади

Ҳукумат қарори (322-сон, 09.06.2022 й.) билан тасдиқланган низомга кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат ОТМга алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

➡️ Бунда ўқишга қабул қилиш Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаси асосида амалга оширилади.

🔰 Тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:

▫️ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
▫️тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
▫️ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.

🗓 Тавсиянома берилган кундан бошлаб 3 йил давомида фақат бир марта ОТМга қабул қилиниши учун амал қилади.

📋 Тавсиянома олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига ҳар йили 1 майдан 1 июнгача ариза билан мурожаат қилади.

Ариза ва ҳужжатлар 7 июнгача кўриб чиқилади.

Шунга кўра, ишчи гуруҳ хулосаси 10 июнгача Қўмитага тақдим қилинади.

🔘 Ҳужжатлар Қўмита томонидан 14 июнгача кўриб чиқилиб, тавсиянома бериш ёки уни рад этиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.

Ишчи гуруҳ ҳар йили 15 июнгача тавсиянома талабгорларга етказилишини таъминлайди.

☑️ Тавсияномага эга хотин-қизлар учун танловлар умумий тартибда давлат ОТМнинг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида ўтказилади.

📌 Кириш имтиҳонлари якунига кўра талабаликка тавсия этилмаган, бироқ тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган баллни тўплаган тавсияномага эга хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube