Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#сессия
#мурожаат

Олмалиқ шаҳар ҳокими Хамдамов Қобил Муратқуловичнинг халққа мурожаати

@Olmaliq_shahri
#сессия
#мурожаат
#онлайн

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессияда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев вилоятда 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ҳамда келгуси йилда амалга ошириладиган вазифалар тўғрисидаги маълумот бермоқда.

Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими:
- Туман ҳокимлари ёзиб олсин. Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ туманида сутни қайта ишлайдиган технологиялар йўқ. Чорвачилик учун барча шароит ва имконият бор ҳудудларда шу ишни амалга оширасдан туриб қандай қилиб одамларни ҳаётини яхшилашни ўйлаш мумкин?

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#сессия_45

Айни вақтда Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ навбатдаги қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессиянинг кун тартибига қуйидаги масалалар ўрин олган:

1. 2021 йил маҳаллий бюджет даромадлари режа кўрсаткичларини бажарилиши ҳолати

2. Олмалиқ шаҳрининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш

3. Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелда “Обод Қишлоқ” ва “Обод Маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-5048-сон қарори ижроси юзасидан Олмалиқ шаҳрида амалга оширилган ишлар

5. Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг 2021 йил 1 мартдаги “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурини Олмалиқ шаҳрида амалга оширишга оид “Йўл харитаси” ижроси

6. “Халқпарвар” комиссиясининг 2021 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботини эшитиш

7. Олмалиқ шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижаларини муҳокама қилиш.

👉🏻 @Olmaliq_shahri

Web-site Telegram Fasebook You tube
#сессия
#онлайн

Алишер Самадов, "Халқпарвар" комиссияси раиси:

Олмалиқ шаҳар Хотин-қизлар Кенгаши томонидан "Халқпарвар" комиссиясига “Аёллар дафтари” хатловлари натижасига кўра 82 нафар нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар-жой мавжуд бўлмаган хотин-қизлар рўйхати тақдим этилган.

Шундан сўнг комиссия аъзолари томонидан 82 нафар аёлнинг оилавий яшаш шароитлари, муҳтожлигини ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жумладан, шу кунга қадар комиссия аъзолари томонидан 61 нафар фуқаронинг уйларида бўлиб, яшаш шароити ўрганилди.

Комиссия томонидан шу кунга қадар 4 маротаба йиғилиш ўтказилиб, 2 маротаба жойларда қурилаётган қўп қаватли уйларнинг жараёнлари билан яқиндан танишилди.
Натижада 3 нафар фуқарога кафиллик асосида субсидия ажратилиши учун хулосалар берилди.

@Olmaliq_shahri
#онлайн
#сессия

⚡️ Айни дамда Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги 46-сессияси ўтказилмоқда.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар ўрин олган:

1. Шаҳар Халқ таълими тизимидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида

2. Шаҳар ҳокимлигига келиб тушган мурожаатлар таҳлили

3. Олмалиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор ижроси тўғрисида

4. Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида ҳамда бошқа масалалар.

@Olmaliq_shahri
#сессия

⚡️ Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг 46-сессияси кун тартибидаги масалалар тингланиб, муҳокама қилингач, тегишли қарорлар қабул қилинди.

@Olmaliq_shahri
#сессия
#онлайн

Айни дамда Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилмоқда.

Сессияни онлайн кузатиш учун ҳавола: https://t.iss.one/Olmaliq_shahri?livestream=d8bcdf28e07b02195d
#сессия_47

⚡️Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги 47-сессия жараёнидан фотолавҳа

@Olmaliq_shahri
#сессия

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг VI чақириқ L сессияси бўлиб ўтди

⚡️Шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган ушбу сессия кун тартибида 5 та масала ўрганилган бўлиб, 1-масала юзасидан Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи К.Умаралиеванинг шаҳарда “Аёллар дафтари”ни юритиш бўйича 3-босқич хатлови якунлари тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

📌Шундан сўнг шаҳардаги 15, 21-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директорлигига номзодларнинг 3 йиллик дастури бўйича ҳимояси эшитилди. Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича 4 та сектор раҳбарларининг ахборотлари ўқиб эшиттирилди.

Сессия давомида Халқ қабулхонаси Олмалиқ шаҳар бўлими мутахассиси Гулнора Балтаеванинг аҳоли мурожаатлари бўйича 1-чорак якуни юзасидан белгиланган вазифалар ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда бошқа масалалар эшитилиб, комиссия томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#сессия

⚡️Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#сессия

⚡️ Айни дамда Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги 55-сессияси бўлиб ўтмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#сессия_56

⚡️Айни дамда Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги 56-сессияси ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#сессия

⚡️Айни дамда Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги 57-сессияси бўлиб ўтмоқда.

📌Сессия кун тартибида дастлаб Жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг 2022 йилнинг 1-ярим йиллиги давомидаги фаолияти юзасидан суд раиси Мамиржон Тўйчиевнинг ахбороти эшитилди.

🔰Шундан сўнг шаҳар прокурори Абдумалик Кулдашевнинг "Шаҳарда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2022 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида" ги ҳисоботи тингланди.

Жараён давом этмоқда...

@Olmaliq_shahri
#сессия
#онлайн

⚡️ Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала бўйича, яъни, "Олмалиқ шаҳри Йўл ҳаракат хавфсизлик бўлимининг 2022 йилнинг 1-ярим йиллиги давомидаги фаолияти" юзасидан шаҳар ЙҲХБ бошлиғи Даврон Мавланов ҳисобот берди.

@Olmaliq_shahri
#сессия

⚡️ Xалқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги 58-сессияси тўғрисида АХБОРОТ

📌 Батафсил

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😂😘#Сессия

❗️Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев 2023 йилда республикадан вилоят бюджетига қанча маблағ ажратилганини маълум қилди. Ҳоким ушбу маблағлар сарфини кучли жамоатчилик назоратига олиш кераклигини алоҳида таъкидлади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сессия

⚡️Бугун Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги 79-сессияси бўлиб ўтди.

📌 Cессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилиб, масъулларнинг ҳисоботлари тингланди:

1. 2023 йилнинг 2-мавсумида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали ғолиб деб топилган лойиҳаларнинг манзилли дастурини тасдиқлаш тўғрисида шаҳар Иқтисодиёт ва молия бўлими раҳбари Шаҳбоз Алибеков.

2. Шаҳардаги кўп қаватли уйлар, ижтимоий объектлардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати тўгрисида шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Хусниддин Турғунбоев, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Низомиддин Гаппаров, шаҳар “Иссиқлик манбаи” корхонаси раҳбари Илҳом Эргашев, ҳокимлик Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Анвар Ўрозалиев.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 августдаги ПҚ-341-сонли Қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Йўл харитаси”да белгиланган топшириқларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг Олмалиқ шаҳридаги ижроси тўғрисида “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Олмалиқ филиали директори в.в.б Ботир Нартаев.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябр куни Тошкент вилоятига ташрифи давомида ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқлари юзасидан Олмалиқ шаҳрида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев.

5. Олмалиқ шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосарининг 2022 йилнинг 3-чораги давомида шаҳар ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Каримов.

Тингланган ҳисоботлар депутатлар томонидан муҳокама қилингач, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#сессия

⚡️ Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг 6-чақириқ навбатдаги 85-сессияси бўлиб ўтди. Ёпиқ тарзда ўтган сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Адҳам Назирқулов, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Фарҳодбек Умаровлар ҳам қатнашдилар.
Кун тартибида

Жамоатчилик фикри асосида шаклланган ғолиб лойиҳаларнинг бориши тўғрисида.

Шаҳарда ажримларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

“Аёллар дафтари” бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчи синф ўқувчилари давоматини ўрганиш натижалари тўғрисида.

Ижтимоий объектларда қиш мавсумининг беталофат ўтказилиши бўйича бажарилаётган ишлар ҳолати тўғрисида.

Мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия ишлари, ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматларини сифатини яхшилаш тўғрисида.

Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизларни ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида.

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши айрим депутатларининг аризаси тўғрисидаги каби масалалар муҳокама қилинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#сессия
#эшитув

Ҳокимнинг биринчи ўринбосарининг ҳисоботлари эшитилди

⚡️ Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг 90-сессиясида 2024 йил 1-чорак якуни билан “Бандлик дастури” доирасида аҳоли бандлигига кўмаклашиш ҳамда янги иш ўринларини яратишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш ҳолати тўғрисида, шунингдек, Олмалиқ шаҳар ҳокими биринчи ўринбосарининг Дастурлар ижросини шу жумладан, ажратилган кредитлар самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботлари эшитилди.

📌Ҳисоботлар қабул қилиниб, мутасаддиларга дастурлар ижросини самарали давом эттиришда вазифалар белгиланди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#сессия

Xaлқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги 94-сессияси бўлиб ўтди.

Бaтафсил

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM