Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан

⚡️Бугун шаҳримиздаги 1-секторга қарашли "Юлдуз" МФЙга тайинланган ҳоким ёрдамчиси Машхурбек Режабов бошчилигида маҳалладаги Навқирон кўчаси 9, 11, 13-кўп қаватли уйларга канализация қувурларини ўтказиш учун ер қазиш ишлари амалга оширилди.

🚜Махсус ер қазувчи техника Ободонлаштириш бошқармаси томонидан берилиб, қувурлар ҳомийлик асосида келтирилди.

📌" Инсон қадри учун" тамойили асосида маҳаллаларда амалга оширилаётган комплекс ободонлаштириш ишларида нафақат маъсуллар, балки саховатпеш фуқароларимиз ҳам фаоллик кўрсатишмоқда.

@Olmaliq_shahri
#ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан
#ўрганиш

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳрига Республика Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори М.Убайдуллаев ҳамда Тошкент вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи З.Йўлдошев ташриф буюриб, ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан яқиндан танишди.

📌 Ўрганиш давомида мутасадди раҳбарлар шаҳримизда ташкил этилган тунги овқат бозори фаолияти билан танишиб, фаолиятни ривожлантириш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтишди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан

⚡️Шаҳримизнинг Чўлпон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Бўстон" МФЙ ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан тикувчилик цехи ишга туширилди.

📌 Шунингдек, Республика ташкилотидан Олмалиқ шаҳрига бириктирилган вакил Зуҳриддин Сатторов, шаҳар ҳокими ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев ҳамда шаҳар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи Акром Нишонов томонидан Ш.Рашидов МФЙда янги бунёд бўлаётган меҳмонхона фаолияти ўрганилди.

👉 @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан

Олмалиқ шаҳри «Ҳамза» маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Шоҳруҳ Собиров:

– Олмалиққа илк марта келганимизни элас-элас эслайман. Самарқанд, поезд, вокзал, одамлар... кейин Тошкентга, ундан нари Олмалиққа келдик. Қариндошларим, ўртоқларим ҳаммаси Самарқандда қолди. Бола қалбим билан сездимки, энди биз шу ерда яшаймиз.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi