Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Йиғилишда ишчи-ходимларнинг самарали фаолияти учун 3 та асосий ижтимоий масалада (касаллик, ишсиз қолиш, ҳомиладорлик) босқичма-босқич кафолатли ҳимоялаш тизими жорий этилиши таъкидланди.

Мисол учун, норасмий секторда аёллар улуши 57 фоизни ташкил қилмоқда.

Сабаби, кўплаб иш берувчилар ҳомиладорлик нафақасини тўлашда ортиқча харажат қилмаслик учун аёлларни расмий ишга олмасликка ҳаракат қилади.

Бу борада 2022 йил сентябрдан бошлаб “декрет” тўловларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан тўлаш тартиби жорий этилмоқда.

Мазкур ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида 1 сентябрдан Молия вазирлиги ҳузурида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади. Жамғармага жорий йилда бюджетдан 170 миллиард сўм ажратилади.

Мутасаддиларга 1 августга қадар “декрет” пулларини тўлаш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш топширилди.
Рамазон ойи – сахийлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик ойидир. Бу қутлуғ айёмда меҳр-шафқатли, кечиримли бўлиш ҳаммамиз учун ҳам фарз, ҳам қарз”, деди давлатимиз раҳбари.

Шу муносабат билан, Рамазон ҳайити арафасида Президент адашиб жиноятга қўл урган, лекин айбини чуқур англаб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолади.

Мутасаддиларга ушбу фуқаролар байрамни ўз уйида, яқинлари бағрида кутиб олишлари учун барча шароитларни яратиш бўйича топшириқ берилди.

Шу билан бирга, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари олдига байрам юқори савияда ўтишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

“Улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, одамларнинг дардига дармон бўлиш – инсонийликнинг олий намунаси эканини унутмаслигимиз, бундай эзгу иш услуби бизнинг нафақат хизмат вазифамиз, шу билан бирга, виждоний бурчимизга айланиши керак”, деди Президент сўзининг якунида.
#тарғибот

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан шаҳардаги 11-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси" китобини жамоатчилик ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида "Тошкент" ва "Боғаро" маҳалла фуқаролари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

♻️Учрашувда Республика Маънавият ва маърифат маркази "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси О.Норжигитов иштирок этиб, маҳаллада маънавий муҳитни яхшилашда оилавий ва миллий қадриятларнинг ўрни, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тўғрисида таъкидлаб ўтди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#саховат
#айни_дам

⚡️"Рамазон" ойи муносабати билан Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва ҳомийлар ҳамкорлигида шаҳримиздаги чин етимлар, боқувчисини йўқотган 75 нафар болалар ҳамда Бўка тумани Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун эҳсонлик дастурхони ёзилиб, эсдалик совғалари улашилмоқда.

📌 "Марҳамат" тантаналар мажмуасида ўтказилаётган мазкур тадбирда "Рамазони шариф" жомеъ масжиди бош имом-хатиби Хусниддин Ортиқов томонидан хатми Қуръон ўқилмоқда.

Каналга уланиш:
@Olmaliq_shahri
BM-55 (ШОШИЛИНЧ !!!).pdf
141.7 KB
ФВБ огоҳлантиради!

⚡️Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида кучли ёмғир ёғиши сабабли сел келиши хавфи мавжуд.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍
https://uza.uz/posts/368859

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍
https://uza.uz/posts/368862

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор