Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

⚡️ Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети Олмалиқ филиалига Урал федерал университети делегацияси ташрифи

Батафсил: Нурафшон ТВ нигоҳида

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#видеоселектор

⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
“Улуғ айём – Рамазон ҳайити байрами арафасида эҳтиёжманд аҳолимизнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш масалаларини кўриб чиқамиз.

Биз Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ижтимоий адолат тамойили асосида аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни бартараф этишни давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиладик.

Бу сиёсат бугун биз барпо этаётган халқпарвар ва адолатли давлатнинг асосий хусусиятига айланмоқда.

Бугунги муборак кунларда халқимизга хос олижаноблик ва меҳр-мурувват рамзи сифатида нуронийларимиз, ёлғиз ва эҳтиёжманд бўлган опа-сингилларимиз, ака-ука ва фарзандларимизга эътибор кўрсатиш, ҳолидан хабар олиб, дардига малҳам бўлиш, ўйлайманки, Яратганга ҳам, халқимизга ҳам, албатта, хуш келади”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
“Улуғ айём – Рамазон ҳайити байрами арафасида эҳтиёжманд аҳолимизнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш масалаларини кўриб чиқамиз.

Биз Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ижтимоий адолат тамойили асосида аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни бартараф этишни давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиладик.

Бу сиёсат бугун биз барпо этаётган халқпарвар ва адолатли давлатнинг асосий хусусиятига айланмоқда.

Бугунги муборак кунларда халқимизга хос олижаноблик ва меҳр-мурувват рамзи сифатида нуронийларимиз, ёлғиз ва эҳтиёжманд бўлган опа-сингилларимиз, ака-ука ва фарзандларимизга эътибор кўрсатиш, ҳолидан хабар олиб, дардига малҳам бўлиш, ўйлайманки, Яратганга ҳам, халқимизга ҳам, албатта, хуш келади”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.
Шунингдек:

- 35 мингга яқин парваришга муҳтож болаларнинг оналарига 500 минг сўм нафақа тўлаш жорий этилди;

- ишга қабул қилинган болаликдан ногирон ҳамда биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ойлигининг 2,5 миллион сўмгача қисми даромад солиғидан озод қилинди;

- иш берувчиларга улар томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси бюджетдан тўлиқ қайтариб берилмоқда;

- 900 мингга яқин аҳолига тўланадиган пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдори бир йўла 40 фоизга ёки 300 минг сўмдан 440 минг сўмгача оширилди;

- нафақа олувчи оилалар сони 2016 йилги 466 мингдан 2022 йилда 1 миллион 860 мингтага етказилди ёки 4 бараварга ошди;

- жорий йилнинг ўтган даврида “темир дафтар”, “ёшлар” ва “аёллар” дафтарлари, “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига кўмак берилди.
“Одамларнинг дардига дармон бўлишга қаратилган ислоҳотларимиз бу рақамлар билан тўхтаб қолмаслиги керак, албатта.

Масалан, уйма-уй ўтказилган хатловлар мамлакатимизда ҳали 2,2 миллион аҳолимиз ижтимоий ёрдамга муҳтожлигини кўрсатди.

Эҳтиёжманд аҳолининг муаммолари билан республикамизда 16 та вазирлик ва идора шуғулланса-да, улар маҳалла даражасига тушиб иш олиб бормаётгани боис одамларда бу соҳага эътирозлар кўп.

Аслида ушбу аҳоли қатлами билан вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, аёллар фаоллари ҳар куни “хонадонбай” ишлаши керак.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд қатламини ҳисобга олиш, уларга пенсия ва нафақалар тайинлаш, касбга йўналтириш, бандлигини таъминлаш борасида ишларимиз кўламини янада кенгайтирамиз”, деди Президент.
#беш_ташаббус_амалда

Ёшлар - нуронийлар нигоҳида

⚡️Шаҳримиздаги “Болажон” боғида шаҳар фахрийлар кенгаши вакиллари, МФЙ нуронийлари, 99280 ҳарбий қисм шахсий таркиби, Миллий гвардия шаҳар бўлими, шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, шаҳар давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, ўқувчи ёшлар иштирокида шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Нуронийлар жамоатчилик кенгаши, Маҳалла хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими ҳамда шаҳар спортни ривожлантириш бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-92-сон Қарори ижроси бўйича “Ёшлар-нуронийлар нигоҳида ” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

📌 Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг масъул ходими Маъмуржон Шукуров ҳам иштирок этиб, тадбир давомида ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.

Шунингдек, тадбирда ҳарбий қисмлар техникаларининг кўргазмаси, фахрий қоровулнинг ва қўл жанги кўргазмали чиқишлари, спорт ўйинлари, ўқувчи ёшларнин қўл меҳнати намуналаридан кўргазмалар намойиш этилди ҳамда шаҳар маданият бўлими ходимлари томонидан меҳмонлар учун концерт дастури намойиш этилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
Йиғилишда кекса ёшдаги ҳамда эҳтиёжманд аҳолини моддий қўллаб-қувватлаш ишлари давом эттирилиши таъкидланди.

Бугун Президент пенсия ва нафақаларни 1 майдан 12 фоизга ошириш тўғрисида фармонни имзолади. Шунингдек:

- энг кам пенсия оладиган 725 минг нафар аҳолининг пенсияси 14 фоизга оширилади (440 минг сўмдан 500 минг сўмга);

- 9 май арафасида уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларга 15 миллион сўмдан берилади.

Мутасаддиларга:

- ёлғиз яшаётган ва ўзгалар парваришига муҳтож одамлардан шахсан хабар олиб, уларга совға-саломларни етказиш;

- уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларнинг ҳар бирининг хонадонига шахсан бориб, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топшириш;

- 10 минг нафар фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар билан шахсан учрашиб, ҳолидан хабар олиш ва совға-саломлар етказиш топширилди.
1 июндан бошлаб уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексаларга ҳар ойда озиқ-овқат ва гигиена воситалари хариди учун уларнинг пенсия ва нафақаларига 270 минг сўм миқдорида устама тайинланади.

Бундан ташқари, уларга кийим-кечак хариди учун ҳар йили 4 миллион сўмдан компенсация тўлаш тартибини жорий этилади.

Бунга қўшимча равишда, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига маҳаллий бюджетлар, “дафтарлар” жамғармалари ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бу савобли ишларнинг қамровини кенгайтириш топширилди.

Президент ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш тизими янада кенгайтирилишини таъкидлади. Жумладан:

- 1 майдан бошлаб ногиронлиги бўлган фуқароларни ишга олган корхоналарга 6 ой давомида ҳар бир бундай ходими учун 400 минг сўмдан субсидия берилади;

- ўзини ўзи банд қилган ва ҳунармандчилик билан шуғулланадиган ногиронлиги бўлган шахсларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия ажратилади, улар касб-ҳунарларга давлат ҳисобидан ўқитилади.
Йиғилишда ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлайдиган нодавлат ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бўлимлари (Ногиронлар, Кўзи ожизлар жамияти, Ногиронлар ассоциацияси, Карлар жамияти) ходимларига ойлик тўлаш учун давлатдан субсидия ажратилиши маълум қилинди.

Шу билан бирга, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни тўлиқ таълимга жалб этиш мақсадида янги “Нурли маскан” номини олган мактабларда янги ўқув йилидан:

- қўшимча 850 та ўқув хоналари ва 1 минг 200 та ётоқхона ўрни ташкил этилади;

- давлат буюртмаси асосида ушбу мактаб кутубхоналари Брайль ёзувидаги дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, бадиий ҳамда болалар учун мўлжалланган адабиётлар билан тўлиқ таъминланади.

2023 йилдан ушбу тажрибани республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари, 3 мингдан зиёд заиф эшитувчи болаларга замонавий эшитиш мосламалари етказиб берилади. Бунга бюджетдан 11 миллиард сўм ажратилади.

Махсус мактаб-интернатларнинг барча ходимларига 50 фоиз устама тўлаш жорий этилади. Бунга 30 миллиард сўм берилади.
Президент ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича янги тизим жорий этилишини қайд этди.

Масалан, Ангрен шаҳри ва Олмазор туманининг 13 та маҳалласида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан манзилли ишлаш натижасида яхши тажрибалар яратилгани таъкидланди.

Бунда хотин-қизлар фаоллари 109 та ёрдамга муҳтож оилани бирма-бир ўрганиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ечишда амалий кўмак берган.

Мутасаддиларга 1 июлга қадар ушбу тизимни барча ҳудудларда жорий этиб, 70 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатишни маҳаллада йўлга қўйиш топширилди.

Бунда, хотин-қизлар фаоллари ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан бирга:

- ҳар бир хонадонга бевосита кириб, оилалардаги ҳақиқий ҳолат ва ижтимоий хизматларга эҳтиёжни аниқлайди;

- ҳар бир оила учун алоҳида ижтимоий ҳимоя режасини ишлаб чиқади;

- аҳоли мурожаатлари асосида ижтимоий хизматлар ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини доимий назорат қилиб боради;

- мураккаб тиббий операцияларга муҳтожларни аниқлаб, уларни бепул даволаш учун юборишга кўмаклашади.
Янги тизимни самарали йўлга қўйиш учун махсус дастур асосида 9 минг 300 дан зиёд хотин-қизлар фаолларини маҳаллада ижтимоий хизматларни ташкил этишга ўқитиш вазифаси қўйилди.

“Вазирлар, ҳокимлар ва сектор раҳбарлари бир нарсани аниқ тушуниб олиши керак. Ушбу тизим хотин-қизлар фаоллари зиммасига барча масъулиятни юклаб қўйиш дегани эмас.

Мисол учун, ногиронлиги бор шахсларга 5 та идора ижтимоий хизматлар кўрсатади. Лекин, уларга маҳалладан туриб мурожаат қилишнинг имкони йўқ.

Энг асосийси, ушбу идоралар томонидан “ўз мижозлари”ни аниқлаш ва уларга ўз вақтида кўмак бериш тизими йўлга қўйилмаган.

Бундан буён, хотин-қизлар фаоллари томонидан ижтимоий хизматлар олиш учун буюртма бериш тизими жорий этилади.

Ушбу буюртмалар ижросини таъминлаш орқали ижтимоий ҳимояга масъул барча идоралар ишига баҳо берилади”, деди Президент.

Ўзини яхши кўрсатган хотин-қизлар фаоллари мукофотланади, йил натижалари бўйича эса “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига тавсия этилади.