Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#тақдимот

Янгича ишлашга, яшашга даъват этувчи асар

Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департаменти мудири Отабек Хасановнинг "ЛИДЕРЛАР КИТОБИ" тақдимоти бўлиб ўтди.

👉 БАТАФСИЛ

@Olmaliq_shahri
Forwarded from Ташқи реклама | Расмий канал
#тақдимот_2_боб
👉 Реклама қонунчилиги.

‼️ "Реклама тўғрисида"ги Қонуннинг 6-моддаси. Рекламага доир асосий талаблар:
1️⃣ 📚 қонунийлик
2️⃣ 🎯 аниқлик
3️⃣ ишончлилик
4️⃣ 🚫 зарар ва маънавий зарар етказмайдиган шакллар ва воситалардан фойдаланиш.

👉 @tashqi_reklama_uzb
Forwarded from Ташқи реклама | Расмий канал (Дониёр Ахмедов)
#тақдимот_3_боб

👉Қонунбузилишлар

Ташқи рекламани тайёрлаш ва жойлаштиришда тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан энг кўп содир этилаётган ТОП-7 хатоликлар рўйхати:

1️⃣ 🇺🇿 давлат тили ёзилмаганлиги ва имло хатолар;

2️⃣ ⛔️ тақиқланган жойларга жойлаштириш;

3️⃣ 📝 маҳаллий ҳокимлик рухсатисиз ва ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан турли жойларга ўрнатиш;

4️⃣ 🛠 эскирган, яроқсизлиги ва техник талабларга жавоб бермаслиги;

5️⃣ 🔞 ёзув ва тасвирларнинг миллий маънавиятимиз ва қадриятларимизга зидлиги;

6️⃣ 🚷 шахснинг номи ёки тасвиридан унинг розилигисиз фойдаланиш;

7️⃣ 🍸🚭 спиртли ичимликлар ёки тамаки маҳсулотларини реклама қилиш.

👆Агар Сизда юқоридаги ҳолатлар мавжуд бўлса, уларни қисқа муддатда бартараф этинг.

❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-1-моддасида реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

👉 Ташқи реклама | Расмий канал
👉 @tashqi_reklama_uzb
#тақдимот

Шаҳарнинг 70 йиллиги муносабати билан "Олмалиқ китоби" нашр этилди

⚡️Жорий йил 10 июль - Олмалиқ шаҳри ташкил топганига 70 йил тўлди. Шу муносабат билан бир қатор ижодкорлар томонидан йиллар давомида шаҳар тарихи ва бугуни ҳамда шаҳар ривожига ҳисса қўшиб келаётган фидойилар ҳақидаги китоб нашрдан чиқарилди. Бугун шаҳар ҳокимлигида ушбу китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

📌 Китоб муаллифлари профессор Абдурашид Хасанов, Исомиддин Ёрматов ҳамда Турсунали Мирзақулов бўлиб, уларнинг йиллар давомидаги ижодий меҳнатлари боис, шаҳар ҳокимлиги ҳомийлигида "Олмалиқ китоби" дунёга келди.

Бугун шаҳар фаоллари ва депутатлар иштирок этган тақдимот давомида муаллифлар ҳамда бир гуруҳ илм аҳли китобнинг ёзилиш тарихи, номланиши, унинг аҳамияти ҳақидаги фикрларга алоҳида тўхталиб ўтишди.

📗 Бир сўз билан айтганда, "Олмалиқ китоби" келажак авлод учун шаҳримиз тарихи ҳақидаги бебаҳо асар бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

@Olmaliq_shahri
#тақдимот

Илм аҳлига эҳтиром

⚡️"Олмалиқ китоби" муаллифлари ҳамда уларнинг ёрдамчиларига шаҳар ҳокимлиги томонидан зарбоф тўн кийгизилиб, эсталик совғалари тақдим этилди.

@Olmaliq_shahri
#инфографика
#тақдимот

⚡️Олмалиқ шаҳрининг саноат ҳудудига ёндош бўлган "Дўстлик" маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга ошириладиган ишлар тақдимоти

👉🏻 @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#инфографика
#тақдимот

⚡️Олмалиқ шаҳрининг "Ўзбекистон" маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга ошириладиган ишлар тақдимоти

👉🏻 @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#тақдимот

📍Мўйноқ туманига бириктирилган Тошкент вилояти ўз тақдимотини ўтказди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#тақдимот

⚡️Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими кутубхонасида "Китоб - маънавият сарчашмаси" мавзусида маърифий тадбир ташкил этилди.

♻️Тақдимотда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Бабажанов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Сайёра Файзиева, Ёзувчилар уюшмаси раҳбари Маҳмуд Тоир, шунингдек, адабиётшунос олимлар, ёш ижодкорлар иштирок этиб, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ҳомийлигида Раҳматилла Шералиевнинг "Меҳр манзиллари" , Зоҳиджон Оловнинг "Дўстни ҳам борида қадрланг" , Муниса Дилмуродованинг "Тинчлик барҳаёт бўлсин" номли китобларининг тақдимоти ўтказилди.

✳️Тақдимот доирасида Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими қошидаги "Нурли қадам" адабий тўгараги аъзолари учун навбатдаги машғулот ҳам бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Саодат" журнали бош муҳаррири Мунаввара Усмонова билан адабий учрашув ташкил этилди.
#тақдимот

Тармоқ корхоналарнинг бош муҳандислари иштирокида “Аммофос-Махам” АЖда конференция бўлиб ўтди

⚡️“Аммофос-Махам” АЖда тармоқ корхоналарининг бош муҳандислар иштирокидаги ишлаб чиқариш қувватларидан унумли фойдаланиш, ишлаб чиқариш бўйича муаммоларни кўриб чиқиш ва уларнии ижобий ҳал этиш, тўлақонли капитал таъмир ишларини ҳамкорликда сифатли олиб бориш ҳамда эришилган ютуқлар бўйича тажриба алмашинишни ташкил этиш юзасидан конференция ўтказилди.

Конференцияда бош муҳандисларнинг 2022 йилнинг ярим йиллиги, 9 ойлиги ва йил якуни билан кутилаётган ишлаб чиқариш кўрсаткичларини юқори даражада бажарилиши учун йил давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар; Корхоналарда мавжуд синов лабораторияларини халқаро стандартлар талабларига асосан аккредитациядан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар ҳамда “Импортдан олиб келинаётган хомашё қўлланилишининг технологик схемаси” ва “Корхонада мавжуд фосфогипснинг утилизация қилиш мақсадида бошқа соҳада қўлланилиши” мавзуларида тақдимоти ўтказилди.
#тақдимот

Ўзбекистон Қаҳрамонлари - юрт ифтихорлари

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан куни кеча "Туркистон" санъат саройида "Учинчи ренессанс маърифатли жамият сари" мавзусида Республика анжумани доирасида "Ўзбекистон Қаҳрамонлари" китоби тақдимоти ҳамда "Миллий қўшиқлар ва мақом" концерт дастури бўлиб ўтди.

📚Тақдимот маросимида Республика доирасида 20 нафардан ортиқ Ўзбекистон Қаҳрамонлари, маънавият фидойилари, олимлар, зиёлилар ёш авлод билан учрашишди ҳамда уларнинг ибратли ҳаёт йўли, чеккан шарафли машаққатлари, ютуқлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Қаҳрамонлари ва уларнинг оила аъзоларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Улар кўрсатган фидойилик ҳамда матонат учун ташаккур изҳор этилди.

📍Қувонарлиси шундаки, ушбу тақдимотда ҳамшаҳарларимиз, Ўзбекистон Қаҳрамонлари - Сайдали Рахмонов ва Жонсаид Турдиев ҳам эътироф этилиб, уларнинг фаолиятлари ҳам тарихий китобдан ўрин олди.

@Olmaliq_shahri
#эл_азиз_инсон_азиз
#тақдимот

📌 Куни кеча Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими томонидан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" бош ғояси асосида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Дастлаб, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари С.Файзиева сўзга чиқиб, меҳмонларни таништириб, март-май ойларида ташкил этилган тарғибот тадбирларида фаол иштирок этган тарғиботчиларга миннатдорчилик биилдирди.

💫 Тадбирда Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Ж.Бабажанов, “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзоси, фалсафа фанлари доктори, профессор Ж.Шермухаммедова, Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоир, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти бўлими бошлиғи Ў.Нурматов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари ва туман-шаҳар бўлинмалари раҳбарлари иштирок этди.

♻️"Маърифат" тарғиботчилар жамиятининг янги 25 нафар аъзоларига жамиятнинг гувоҳнома ва кўкрак нишони топширилди.

📚Тадбир доирасида “Чотқол наволари” халқ фольклор - этнографик жамоаси бадиий раҳбари К.Қосимхонованинг “Тошкент вилояти ўланлари” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#тақдимот

Ҳарбийлик – шон-шараф, ҳам улкан масъулият. Ўз тақдирини шу азиз Ватан, унинг келажагига бахшида этмоқликдир.

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳридаги Мусиқа мактабида шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, шаҳар Мудофа ишлари бўлими, "Нуроний" жамғармаси шаҳар бўлими ҳамда шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда "Мен ҳам ҳарбий бўламан" номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

📌 "Мен ҳам ҳарбий бўламан" деб номланган китоб матонатли ҳарбийлар ҳаётини, бу йўлга кириш орзусидаги ёшларга бағишлангани билан аҳамиятли.   

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

🌍Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM