#Вилоят_сайлов_комиссиясида
Вилоят сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Комиссия раиси Ж. Насриддинов бошқарган йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 9 ва 20-моддалари, шунингдек, халқ депутатлари вилоят Кенгаши, ҳамда халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашларининг қарорларига мувофиқ, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси ўзининг тегишли қарорини қабул қилди.
Қарорга кўра, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округлари миқдори 60 та этиб белгиланди. Сайлов округларининг номлари, сони ва чегаралари, тартиб рақамлари, сайловчилар миқдори ва бошқа маълумотларга ойдинлик киритилди ва бу маълумотлар маҳаллий матбуотда эълон қилинади.
Мажлисда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тақвим режасининг амалдаги ижроси ва комиссия ваколатига кирадиган бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Халқаро Матбуот маркази Тошкент вилояти бўлими
@Olmaliq_shahri
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q

#Танлов
Зулфия мукофотига номзодлар вилоят босқичида
Айни кунларда жойларда ушбу нуфузли мукофотга номзодларни саралаш танловлари бўлиб ўтмоқда.
Жумладан, бугун шаҳримизнинг 11-сонли умумтаълим мактабида ҳам Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодларни саралаш бўйича танловнинг шаҳар босқичи ўтказилди.
Танловда шаҳримиздаги барча умумтаълим мактаблари ва олий таълим даргоҳларидан жами 34 нафар иқтидорли ўқувчи қизлар адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим йўналишлари бўйича ўз истеъдодларини намойиш қилдилар.
Хусусан, уларнинг 2 нафари фан, 7 нафари адабиёт, 8 нафари маданият ва 17 нафари санъат йўналишлари бўйича иштрок этишди. Танлов мобайнида ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг хулосаларига асосан саралаб олинган энг иқтидорли иштирокчиларнинг 15 нафари танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмаларига эга бўлишди.
Умид қиламизки, ёш иқтидорларимиз вилоятда ҳам шаҳримиз шаънини муносиб ҳимоя қилишади.

#Қарор_ва_ижро
Куни кеча Кончилик КҲКда “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президентимиз қарори ижроси бўйича вилоятимиз миқёсидаги касб-ҳунар таълими масъуллари иштирокида амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинар мобайнида Тошкент вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи З.Осамов, ОКМК АЖ ўқув маркази кадрларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўлими раҳбари М.Тагаев, вилоят касб-ҳунар коллежларининг касбий таълим бўйича директор ўринбосарларининг профессионал таълим тизимини ислоҳ қилиш, таълим муассасалари олдида турган долзарб вазифалар тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари тингланди.

Forwarded from UzA | Расмий канал
“Умра – 2019“ зиёрати яна арзонлашди
➡️ https://bit.ly/2Vqht7i
Каналга қўшилиш ⬇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw

#янги_нашр
Президент Мирзиёевнинг янги асари чоп этилди
«Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади» номли янги асари нашрдан чиқарилди.
Мазкур китоб Президент асарларининг 3-жилди ҳисобланиб, китоб 3 бўлимдан иборатдир.
Асарнинг биринчи бўлимига мамлакатимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги энг муҳим воқеалар муносабати билан сўзланган нутқ ва маърузалар киритилган.
Китобнинг иккинчи бўлимидан эса хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлардаги нутқ ва маърузалар, учинчи бўлимдан юртимизда кенг нишонланиб келаётган умумхалқ байрамлари, тарихий саналар, турли халқаро анжуманлар, тадбир ва маросимлар муносабати билан йўлланган табриклар ўрин олган.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ташкил этилди
Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори (ПҚ-4486-сон, 09.10.2019 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2020 йилдан бошлаб сув етказиб бериш бўйича харажатларнинг бир қисмини сув истеъмолчилари томонидан қоплаш механизмлари жорий этилади.
Шунингдек, сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш харажатларидаги бюджет маблағлари улуши босқичма-босқич камайтирилади.
✅ Шу билан бирга:
👉 сув хўжалиги соҳасидаги долзарб йўналишлар бўйича камида 10 та илмий ва инновацион ишланма амалиётга жорий этилади;
👉 сув хўжалиги объектларида электр энергияси истеъмоли камида 10 фоизга қисқартирилади;
👉 300 та сув хўжалиги иншооти ва гидроузелда сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш тизими автоматлаштирилади;
👉 шўрланган ер майдонлари улуши 45 фоизгача камайтирилади.
Қарорга кўра, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ташкил этилди.
Агентлик сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни шакллантириш ва ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга масъул ҳисобланади.
Шунингдек, қарорга кўра, сув хўжалиги вазирлиги идора ва ташкилотлари ходимларининг базавий тариф ставкаларига 2019 йил 1 ноябрдан 1,1 ва 2020 йил 1 январдан 1,2 миқдорда тузатиш коэффициентини қўллаш ҳисобига уларнинг иш ҳақи оширилади.
2019 йил 1 ноябрдан бошлаб сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари ҳар чоракда тегишли туман халқ депутатлари Кенгашига сув ресурсларини бошқариш ҳолати тўғрисида ҳисобот киритади.

ТИЛИМИЗ – МИЛЛИЙ ҒУРУРИМИЗ
Куни кеча Президентимизнинг 2019 йил 4 октябрдаги Ўзбекистон Республикасининг ““Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Бош вазир раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. Унга кўра, қонун қабул қилинган сана муносабати билан юртимиз бўйлаб қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган:
✅ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳридаги барча шаҳар ва туманларда байрам тадбирлари ташкил этилади;
✅ умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўзбек тили мавзусида иншолар танлови ўтказилади;
✅ мамлакатимиздаги театрлар ва кинотеатрларда, маданият саройларида буюк алломаларимиз ҳақидаги спектакллар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиши ташкил этилади;
✅ “Ўзбек тили тараққиёти ва халқаро ҳамкорлик масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ҳамда “Ўзбек тилшунослигининг долзарб масалалари” мавзусида республика конференцияси ўтказилади;
✅ ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк мутафаккир шоиримиз Алишер Навоийга Тошкент шаҳридаги Миллий боғда, шунингдек, вилоят ва шаҳарларда ўрнатилган ҳайкаллар пойига гул қўйиш маросими уюштирилади;
✅ мамлакатимизнинг хориждаги элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналарида ўзбек тилига бағишланган байрам тадбирлари ўтказилади ва “Ўзбек тилининг дўстлари” клублари тузилади;
✅ мамлакатимизда янгидан ташкил этилиб, фаолият кўрсатаётган Муҳаммад Ризо Огаҳий, Исҳоқхон Ибрат, Абдулла Қодирий, Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Ибройим Юсупов, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ҳалима Худойбердиева, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабларида она тилига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилади;
✅ ҳудудларда тил байрамига бағишланган адабий-маърифий кечалар ҳамда янги китоблар тақдимоти амалга оширсин;
✅ 21 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги санъат саройларида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбирлари ташкил этилади.

#Хабардормисиз?
Қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифлар белгиланди
Тошкент вилояти ҳокими в.б. Р.Холматовнинг 2019 йил 5 октябрдаги №733-сонли қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 октябрдан "Тоза ҳудуд" ДУК томонидан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун қуйидаги тарифлар белгиланди:
📌- қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш аҳолига бир киши учун ойига - 2800 сўм;
📌- қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш юридик ташкилотларга 1 м2 учун (ҚҚСсиз) 44 500 сўм (ҚҚС билан - 51175 сўм);
📌- суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш аҳолига 1 тонна учун - 50 000 сўм;
📌- суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш юридик ташкилотларга 1 тонна учун (ҚҚСсиз) - 57 000 сўм, (ҚҚС билан 65 500 сўм).
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇

Ер солиғини тўлашни унутмадингизми?
15 октябрь – кўчмас мулк ва ер участкалари учун жорий йилга ҳисобланган солиқларни тўлашнинг охирги санаси.
Шу муносабат билан Солиқ қўмитаси аҳолига қулайлик тақдим этади. Яъни, жорий йилнинг 12-13 октябрь, яъни дам олиш кунлари ҳам банк ва солиқ хизмати органларида узлуксиз иш вақти йўлга қўйилган.
Солиқларни ўзингизга қулай усулда – Click, Payme ва бошқа замонавий электрон тўлов воситалари орқали амалга ошириш мумкин.
Олмалиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси.

#Хушхабар
Президентимизнинг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан шаҳримиз Мактабгача таълим бўлимида бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.
Зеро, миллий таълим-тарбия жараёнларининг илк бўғини бўлган мактабгача таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш, замонавий боғчалар барпо этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан саналади.
Жумладан, бугун "Кўрпасой" маҳалласида 50 ўринли “БОЛАЛАР КУЛГУСИ” номли нодавлат таълим масканининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Янги объектнинг тантанали очилиш маросимида шаҳар ҳокимлиги вакиллари, маҳалла фаоллари, ҳожи онахонларимиз қатнашиб, юртимизда таълим тизимини юксалтиришга қаратилаётган эътибор хусусида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Муассаса тадбиркор Шуҳратжон Абдуллаев ҳамда 38-МТМ мудираси Гулноза Абдуназарова ҳамкорлигида бунёд этилиб, 200 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланган. 1-3 ёшгача бўлган болажонларга мўлжалланган боғчада келгусида 6 та иш ўрни яратилади.
Очилиш маросимида болажонлар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар барчани хушнуд этди. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар машғулот хоналари, ётоқхоналар ҳамда ошхонадаги замонавий шарт-шароитларни кўздан кечиришди.
Кекса отахонлар дуога қўл очиб, бу ерда таълим-тарбия оладиган ёш болажонлар юртимиз тараққиётига муносиб хизмат қиладиган йигит-қизлар бўлиб етишишига тилак билдиришди.

#Cайёр_қабул
10 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судьяси Р.Мадумаров ва Олмалиқ шаҳар суди раиси в.б. Д.Сулейманов Абдулла Қаҳҳор МФЙ аҳли билан сайёр қабул ўтказди.
Қабул давомида фуқаролар суд билан боғлиқ масалалар ҳамда қонунчилигимиздаги ўзгариш ва янгиликлар хусусида мурожаат этишди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Forwarded from Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
06.10.2019. Бўш иш ўринлари.xlsx
162.3 KB
2019 йил 06 октябрь ҳолатига Олмалиқ шаҳри давлат корхоналаридаги бўш иш ўринлари @Olmaliqhayoti
Каналимизга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEgPjsP3uFFKtZIERA

Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Комил Алламжонов: «25 йиллик цензурадан қутулган ўзбек матбуоти ҳаммани эсанкиратиб қўйди»
👉 https://kun.uz/45935179
📱 Kun.uz расмий саҳифалари 👇
Telegram | Facebook | YouTube
👉 https://kun.uz/45935179
📱 Kun.uz расмий саҳифалари 👇
Telegram | Facebook | YouTube
Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
Саида Мирзиёева: ОАВни ҳақиқий тўртинчи ҳокимиятга айлантириш йўлимиздан қайтмаймиз
👉 https://kun.uz/48375899
📱 Kun.uz расмий саҳифалари 👇
Telegram | Facebook | YouTube
👉 https://kun.uz/48375899
📱 Kun.uz расмий саҳифалари 👇
Telegram | Facebook | YouTube
#Эшитдингизми
Россияда Ўзбекистонда 2011 йил мартигача берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари тан олинадиган бўлди
Ўзбекистонда 2011 йил 28 мартга қадар берилган, амал қилиш муддати белгиланмаган ҳайдовчилик гувоҳномалари Россия ҳудудида тан олинади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консулхонаси Россия Ички ишлар вазирлиги Свердловск вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасига таяниб маълум қилди.
Бу жараён Йўл ҳаракати тўғрисидаги Вена конвенциясининг 41—43-моддалари ва 6—7-иловаларига асосан амалга оширилади. “Ўзбекистон фуқароларининг мурожаатларига мувофиқ бош консулхона мазкур масалани Россия томони билан биргаликда ҳал қилди”, — дейилади хабарда.

#сайлов_2019
Айни пайтда бутун республикамиз бўйлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга сайловларга тайёргарлик жараёни кетмоқда. Албатта, сайловларнинг очиқ, шаффоф ва ҳаққоний ўтишида сайлов округлари ва участкалари аъзоларининг ўрни муҳим. Шу боис уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида шаҳримизда ҳам семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.
11-14 октябрь кунлари МТТУ МИСиС Олмалиқ филиалида шаҳримиздаги 43 та сайлов участкалари ҳамда 30 та сайлов округлари раислари, раис ўринбосарлари ҳамда котибаликка номзодлар учун СЖБАТ тизимидан фойдаланиш (компьютер) кўникмаларини ошириш бўйича семинар- тренинглар ташкиллаштирилди.

#Cпорт
Филиал профессор-ўқитувчилари ва ишчи-ходимлари спорт беллашувларида
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида “Спорт - саломатлик гарови” шиори остида профессор-ўқитувчилар ва ишчи ходимлари ўртасида ўтказилаётган филиал директори кубоги спорт мусобақаларининг мини футбол бўйича совриндорлари маълум бўлди.
Натижаларга кўра, Кончилик иши кафедраси жамоаси 1-ўрин, Математика, табиий фанлар ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедралари қўшма жамоалари 2-ўрин, филиал маъмурияти жамоаси 3-ўрин соҳиби бўлди. Спорт мусобақаларининг бадминтон, шахмат, стол тенниси турлари бўйича ўтказилаётган мусобақалар давом этмоқда.

Бундан 10 кун аввал АТ "Халқ банки" Олмалиқ филиалидан "Тилла хумча" пул-буюм ютуқли лоторея харид қилиб, ўйнаган 24 ёшли ҳамшаҳримиз Абдуҳамид Каримов 25 миллион сўм пул ютиб олди.
"Халқ банки" ходимлари томонидан тегишли тартибда экспертизадан ўтказилган лоторея ютуғи - 25 миллион сўм пул бугун тантанали тарзда ўз эгасига топширилди.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Бундан 10 кун аввал АТ "Халқ банки" Олмалиқ филиалидан "Тилла хумча" пул-буюм ютуқли лоторея харид қилиб, ўйнаган 24 ёшли ҳамшаҳримиз Абдуҳамид Каримов 25 миллион сўм пул ютиб олди.
"Халқ банки" ходимлари томонидан тегишли тартибда экспертизадан ўтказилган лоторея ютуғи - 25 миллион сўм пул бугун тантанали тарзда ўз эгасига топширилди.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Таълим
Oнa тилим- сaрчaшмaнгдaн сaрxуш дилим
“Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунининг 30 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори ижрoси доирасида шaҳримиздаги 22-умумтaълим мaктaбидa “Тил-миллaт кўзгуси” мaвзусидa шaҳaр сeминaри бўлиб ўтди.
Тадбир учун тайёрланган кўргазмали чиқишларда ёшлaр мaънaвиятини юксaлтириш вa улaрнинг бўш вaқтини мaзмунли ташкил этиш бўйичa 5 тa муҳим тaшaббус ўрин олди. Шаҳримиз мактабларидан ташриф буюрган ўқитувчилар учун она тили ва адабиёт дарсларидан oчиқ дaрслaр ўтиб берилди.
Дарсларда ўқитувчилaрнинг пeдaгoгик мaҳoрaтлaри иннoвaциoн тexнoлoгиялaрдaн фoйдaлaниши, ўқувчилaрнинг билими, зуккoлиги, нутқининг рaвoнлиги нaмунaли баҳоланди.