Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.88K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан шаҳримиздаги барча ўқитувчи, мураббий ва азиз устозларни, шарафли касб эгаларини самимий қутлайди!

Устоз чин маънода Инсон ҳаёти, камолоти, Она юрт тақдири, фаровонлиги учун бевосита дахлдорлиги билан энг улуғ, энг азиз Зотдир!

Ватанимиз эртаси, Миллат келажакларини тарбиялаб, илм-у маърифатли этиб, камолга етказишдек улуғ ва масъулиятли ишларингизда барчангизга куч-қувват, ғайрат-шижоат ёр бўлсин!

Сизга таъзим, Сизга эҳтиром, Азиз устоз-мураббийлар!

@Olmaliq_shahri
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Халқаро_ижтимоий_лойиҳа

Олмалиқда - “Чегарасиз афғон биродарлиги” автосайли

Россия Федерациясининг “Кундуз 149” Жанговор ҳаракатлар фахрийлари хайрия фонди Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси ҳамкорлигида эзгу лойиҳага қўл урилди.

МДҲ давлатлари ҳукумат бошлиқлари Кенгаши қошидаги жангчи-байналмилалчилар ишлари бўйича Қўмитаси, Россиянинг Россоттрудничество ташкилоти ва Мудофаа вазирлиги оталиғида иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Совет қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилганлигининг 30 йиллигига бағишланган “Чегарасиз афғон биродарлиги” деб номланган 149 гвардия мотоўқчи полкининг “Москва-Душанбе-Москва” халқаро автосайли лойиҳаси ташкил этилди.

Мазкур автосайил Ўзбекистон ҳудудида жорий йилнинг 22 сентябридан бошланиб, Нукус, Бухоро, Самарқанд, Олмалиқ, Тошкент шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган эди. Белгиланганидек, 1-2 октябрь кунлари шаҳримиз мазкур халқаро автосайилга мезбонлик қилди. Лойиҳа ижтимоий, маданий ва ватанпарлик йўналишида бўлиб, МДҲ давлатлари фахрийлар ташкилотлари орасидаги дўстликни мустаҳкамлаш, Афғонистон уруши қатнашчилари, фахрийлари оиласини қўллаб-қувватлаш, ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида амалга оширилаётгани билан муҳим аҳамиятга эга.

2 октябрь куни тонгдан шаҳримизнинг 16-умумтаълим мактаби ўқувчиларига “Кундуз 149” хайрия фонди вакиллари томонидан “Жасорат” дарсларидан сабоқ берилди, ёшлар ва фахрийлар ўртасида давра суҳбатлари ташкил этилди.

Тушдан сўнг эса “Металлург” маданият саройида автосайил доирасида “Кундуз 149” хайрия фонди вакиллари томонидан фахрийларни мукофот ва совғалар билан тақдирлаш маросими ўтказилди. Шунингдек, фахрий-рассомларнинг кўргазмалари намойиши, “Ветераны Каскада” ансамблининг концерт дастури ҳам намойиш этилди.

Фахрийларни тантанали тақдирлаш маросимини шаҳар ҳокими Усмон Исмоилов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг хайрия фонди лойиҳаси раҳбари Александр Ким иштирокчиларни собиқ совет аскарларининг афғон ҳудудидан олиб чиқиб кетилганининг 30 йиллиги билан қутлади ва 180 нафар олмалиқлик афғон уруши фахрийларига фахрий медал ва эсдалик совғалар тантанали вазиятда топширилди.

Тадбир мобайнида шаҳар Маданият бўлими ижодий гуруҳларининг бадиий чиқишлари, куй-қўшиқ ва рақслари ҳамда “Ветераны Каскада” ансамблининг концерт дастури барчада катта қизиқиш уйғотиб, ватанпарварлик руҳини бахш этди. Айниқса, нурафшонлик афғон уруши фахрийси Мираҳмад Мирсолиҳов томонидан жонли ижрода куйланган қўшиқ томошабинларнинг гулдурос қарсакларига сабаб бўлди.

Концерт дастуридан сўнг, меҳмонлар ҳамда афғон уруши фахрийларига меҳмондўстлик анъаналаримизга хос тарзда байрамона дастурхон ташкил этилди.

Дилфуза РЎЗИЕВА.

@Olmaliq_shahri
#Устозларга_эҳтиром

“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган шаҳримиз ўқитувчи, мураббий ҳамда устозлардан бир гуруҳи шаҳар ҳокимининг фармойишига мувофиқ, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Шаҳримизнинг “Металлург” МСда бўлиб ўтган мазкур тадбирда шаҳримизда фаолият юритаётган таълим муассасаларининг ўқитувчи ва мураббийлари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, жамоатчилик, шаҳар фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов йиғилганларга кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахшида этаётган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнатини эътироф этиб, энг фаол ўқитувчи ва мураббийларнинг 52 нафарига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларни тантанали равишда топширди.
Тадбир куй-қўшиқ, рақслар ҳамоҳанглигида кўтаринки кайфиятда давом этди.

@Olmaliq_shahri
#Ҳоким_қабули

Айни дамда шаҳар ҳокимлигида ҳоким Усмон Раҳимов қабулига ёзилган 10 нафар фуқароларнинг мурожаатларини тингламоқда.

Мурожаатларнинг 3 таси уй-жой, 2 таси раҳбарларидан норозилик, 1 таси тиббий ёрдам, 1 таси кўча таъмири ҳамда 1 тадан тадбиркорлик ва ер масаласи бўйича бўлиб, муаммолар ҳар томонлама таҳлил қилиниб, ечими бўйича тегишли раҳбарларга топшириқлар юклатилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#Сайёр_тиббий_кўрик

Олмалиқ шаҳар умумий амалиёт шифокорлари ва тор соҳа мутахассислари бугун чекка ҳудудда жойлашган Абулла Қодирий МФЙ аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиб, юқумли бўлмаган касалликлар олдини олиш бўйича сўровнома тўлдиришди.

@Olmaliq_shahri
#Эслатма

Мол-мулк ва ер солиқларини дам олиш кунлари ҳам тўлаш мумкин

15 октябрь – ушбу сана яқинлашгани сайин ҳар бир фуқарода ўзига тегишли бўлган кўчмас мулк ва ер участкалари учун жорий йилга ҳисобланган солиқларни тўлаганмидим, деган табиий савол хаёлидан ўтади.

@Olmaliq_shahri
Шавкат Мирзиёев ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш бўйича янги қарор имзолади

👉 https://kun.uz/47301774

📱 Kun.uz расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
#Cпорт

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги видео селекторида берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида шаҳримиз ёшлари ўртасида турли спорт турларини ривожлантириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шаҳар ҳокимлиги ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида жорий йилнинг 18 сентябрь куни 8, 9-синф ўқувчиларига старт берилган мини футбол бўйича шаҳар ҳокими кубоги мусобақалари ҳам шулар жумласидандир.

Бугун ушбу мусобақаларнинг финал босқичи ўтказилиб, унда шаҳримизнинг 4, 21, 22-умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳоким кубоги учун муросасиз баҳс олиб боришди.

Қизғин кечган баҳсларда 22-умумтаълим мактаби жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, ҳоким кубогини олишга муваффақ бўлишди.

Тадбирда шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов иштирок этиб, ғолиб жамоага шахсан ўзлари кубок ҳамда фахрий ёрлиқларни тантанали тарзда тақдим этди. Шунингдек, мусобақада фаол иштирок этган ўқувчилар ҳам фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

@Olmaliq_shahri
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбек тили мавзусида иншолар танлови ўтказилади

“Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, жорий йилнинг октябрь ойида “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг 30 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланади.

Қарор билан ушбу тадбирга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ва ўтказиладиган оммавий маънавий-маърифий чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ташкилий қўмитага тадбир ўтказилиши билан боғлиқ қатор вазифалар юклатилди.

Хусусан, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўзбек тили мавзусида иншолар танлови ўтказилади.

Шунингдек, 21 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги санъат саройларида Қонуни қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбирларини ташкил этилади.
Манба:huquqiyaxborot

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат ташкилотлари раҳбарларининг ОАВга нисбатан қарашларини ўзгартиришимиз лозим

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мажлислар залида вазирлик, қўмита, ҳокимликлар ахборот хизматлари раҳбарлари иштирокида анжуман ташкил этилди. Унда давлат ташкилотлари матбуот котиблари виртуал оламни етарли кузатиб бормаётганлари, фаолиятларига оид танқидий материалларга тезкорлик билан муносабат билдирмаётганлари танқид қилинди. Тадбирда АОКА ҳузуридаги мониторинг маркази томонидан ОАВда энг кўп танқид қилинган ташкилотлар номи эълон қилинди. Ахборот хизматларининг уларга муносабати даражаси ҳам айтилди. Шунингдек, аҳолини айнан қайси масалалар қийнаётганлиги кўрсатиб берилди.
Манба: Kun. uz

@Olmaliq_shahri
​​Тўйхона эгалари томонидан нархларнинг асоссиз оширилишининг олди олинади

Ўзбекистонда тўйхона эгалари томонидан тўй харажатларининг асоссиз икки-уч баравар миқдорда оширилишининг олди олинади. Бу ҳақда Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурида айтилган.

Қайд этилишича, бу борада доимий равишда тўйхона эгалари орасида учрашувлар ва тушунтириш ишларини олиб борилади. Масъуллар — Савдо-саноат палатаси, Давлат солиқ қўмитаси.

Шунингдек, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни намунали ташкил этиш бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлар раислари ва ички ишлар органлари профилактика инспекторлари рейтинги юритилади. Бунда 2020 йил 1 январга қадар Ички ишлар вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлар раислари ва ички ишлар органлари профилактика инспекторлари рейтинги мезонлари ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш бўйича муқаддас динимизда кўзда тутилган амаллар ва қоидаларни тушунтиришга қаратилган тадбирлар ўтказилади. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда имом-хатиблар эътиборини:

ФҲДЁ органлари томонидан келин-куёвларга никоҳ гувоҳномаси берилгандан сўнг шаръий никоҳ ўқишга;

маҳаллалардаги диний-маърифий учрашувлар, анъанавий суҳбатлар ва жума намозларида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда исрофгарчиликка йўл қўймаслик, тўйларга сарпо ва буюм йиғишга ружу қўймаслик, уларни ўтказишда белгиланган талабларга амал қилишга;

турли хил бидъат ва хурофотларнинг жамият ҳаётига кириб келиши олдини олиш бўйича насиҳатлар бериб бориш зарурлиги тўғрисидаги масалаларга қаратиш мўлжалланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси алоҳида чора-тадбирлар режасига мувофиқ тарғибот тадбирларини ташкил этади.

@Olmaliq_shahri
«Шунча ташкилот турганда аёл нега ўз муаммоси билан ўзи қолиб кетиши керак?» – Элмира Боситхонованинг бир иш кунига назар

📹👉 https://kun.uz/24727548

📱 Kun.uz расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Баситханова Оққўрғонда пахта терди

5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Баситханова бошчилигида қўмита жамоаси Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани пахта далаларида бўлиб, теримда фаол иштирок этди. Бу ҳақида қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Эльмира Баситханова ҳашарчи, теримчи аёллар билан дилдан суҳбатлашди, қишлоқ хўжалиги ривожи орқали халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришда уларнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлади. Мулоқотда аёллар ўзларининг дил изҳорларини билдиришди, келажак режалари ҳақида ўртоқлашдилар, дейилади хабарда.

Фаол теримчи аёлларга совғалар берилди.

@Olmaliq_shahri
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Муносабат

Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ходимларидан мажбурий пул йиғиляптими?
Бу ҳақда тарқалган хабар асослими?

Ижтимоий тармоқларда "Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва ҳамширалари номидан қандайдир ҳашарни баҳона қилиб, шифокорлардан 30 минг ҳамширалардан 15 минг сўм ушлаб қолинмоқда", дея тарқалган хабар бўйича Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Рустам Унаров қуйидагича изоҳ берди:

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 672 - сонли фармойиши асосида ўтказилган ҳашар муносабати билан шаҳарда фаолият кўрсатаётган барча корхона, ташкилотлар, мутассади идораларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлар "МАҲАЛЛА" хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмасидаги ҳисоб рақамига ихтиёрий тарзда ўтказилиши белгилаб қўйилганлиги муносабати билан Тиббиёт бирлашмасининг барча бўлимларида муҳокама қилиниб, баённома орқали ходимларнинг ўз розилиги билан амалга оширилмоқда.
Шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ходимларидан ҳеч қандай ноқонуний маблағ йиғилмаган.

@Olmaliq_shahri
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Янги қонун лойиҳаси: Ўзбекистонда электрон ОАВни ҳимоя қилиш кучайтирилади

👉 https://kun.uz/66050694

📱 Kun.uz расмий саҳифалари 👇

Telegram | Facebook | YouTube
#Тарғибот

Кон-металлургия касб-ҳунар коллежида бугун диний экстремизмнинг олдини олиш, ёшларни турли хил хуружлардан ҳимоя қилиш бўйича тадбир ўтказилди.
Тадбирда шаҳар ҳокими ўринбосари С.Аҳмедов, "Рамазони шариф" жоме масжиди имом-хатиби ҳамда шаҳар ИИБ вакилининг мавзуга доир маърузалари тингланди.

@Olmaliq_shahri
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Forwarded from Huquqiy axborot
#Эслатма

📌 Ҳафта давомида (30 сентябрь – 5 октябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️ Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб боришга оид чора-тадбирлар тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Президент қарори билан 2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ўзбекистон Республикаси аҳолисига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Батафсил.

▫️ Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Тошкент шаҳридаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ Ҳукумат қарори билан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди. Батафсил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловлар: билишимиз лозим бўлган саналар

Сайловлар мавзусини давом эттирган ҳолда, эътиборингизга жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловларнинг асосий босқичлари тақдим этилмоқда.

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 20 сентябрь куни МСК томонидан сайлов куни эълон қилинди ва сайловолди кампаниясига расман старт берилди. Ҳозирда сиёсий партиялар сайловларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун сайловчилар имзосини тўпламоқда.

Сайлов жараёнларининг фуқароларга янада тушунарли ва содда бўлишига кўмаклашиш мақсадида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан жараёнларининг асосий босқичлари ҳақидаги инфографика тайёрланди.

@Olmaliq_shahri
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q