Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.88K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Хабардормисиз?

Қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифлар белгиланди

Тошкент вилояти ҳокими в.б. Р.Холматовнинг 2019 йил 5 октябрдаги №733-сонли қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 октябрдан "Тоза ҳудуд" ДУК томонидан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун қуйидаги тарифлар белгиланди:

📌- қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш аҳолига бир киши учун ойига - 2800 сўм;

📌- қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш юридик ташкилотларга 1 м2 учун (ҚҚСсиз) 44 500 сўм (ҚҚС билан - 51175 сўм);

📌- суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш аҳолига 1 тонна учун - 50 000 сўм;

📌- суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш юридик ташкилотларга 1 тонна учун (ҚҚСсиз) - 57 000 сўм, (ҚҚС билан 65 500 сўм).

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Хабардормисиз

1 ноябргача телефонингизнинг IMEI рақамини автоматик рўйхатдан ўтказиб қўйинг

2019 йилнинг 1 апрелдан юртимизда мобил қурилмалар IMEI кодларини автоматик равишда рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланган. Бу 3 босқичда амалга оширилади:

1 апрелдан 1 ноябргача — автоматик (бепул)
1 ноябрдан 1 декабргача — ариза орқали (бепул)
1 декабрдан бошлаб — ариза орқали (пуллик)

Қандай текшириш мумкин?

Бугунги кунда ишлатиб юрган мобил телефонингиз ёки сим-картали планшетингизнинг IMEI кодлари алоқа операторлари томонидан UZIMEI базасига автоматик ўтказилган.

Ҳар эҳтимолга қарши IMEI коди рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганини uzimei.uz сайтидан текширишингиз мумкин. Телефон (планшет) IMEI кодини аниқлаш учун *#06# кодини теринг.

Янги телефонларни нима қилиш керак?

Агар телефонингиз янги бўлса ва уни ҳали бирор марта ишлатмаган бўлсангиз, 1 ноябргача унга бир марта сим карта солиб, ишлатинг, шунда у автоматик тарзда рўйхатга олинади. Бунинг учун хизмат ҳақи олинмайди ёки қўшимча бирор сайтга кириб, овора бўлиш шарт эмас.

❗️Агар телефонингиз 2 та сим-картали бўлса ва ундан фақат битта сим-карта жойлаштириб фойдаласангиз, унда 1 ноябргача иккинчи томонига ҳам сим-карта қўйиб, уни ҳам бир марта ишлатиб қўйинг. Шунда муаммо бўлмайди.

1 ноябрдан нима бўлади?

1 ноябрдан IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш автоматик бўлмайди, бунинг учун SMS/USSD сўровлар, UZIMEI тизими оператори, почта бўлимлари ва бошқа усуллар орқали амалга оширилади. 1 декабргача бу бепул бўлади.

1 декабрдан нима бўлади?

1 декабрдан IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш учун ҳақ олинади. Бунда нархлар рўйхатдан ўтказиш муддатига қараб 2 хил бўлади. Масалан, жисмоний шахслар учун:

янги телефонни ишлатгандан бошлаб 30 кун ичида рўйхатдан ўтказса — 44 минг 600 сўм (20%);
янги телефонни ишлатгандан бошлаб 30 кундан кейин рўйхатдан ўтказса — 55 минг 750 сўм (25%).

‼️Бунда яна бир муҳим жиҳати, янги телефоннинг IMEI коди 30 кун ичида рўйхатга олинмаса, телефон ишламай қолади. Рўйхатдан ўтказгандан кейингина ишлашни бошлайди. Шунинг учун, телефон сотиб олаётганда унинг IMEI коди рўйхатдан ўтганини албатта текширинг.

Хитой телефонларига нима бўлади?

1 ноябрдан бошлаб ишлаб чиқарувчиси номаълум ва IMEI коди ҳақиқий бўлмаган қалбаки Хитой телефонлари ишламай қолади. Уларни 1 ноябрга қадар бир марта ишлатиб, автоматик рўйхатдан ўтказса бўлади, кейин бунинг имкони бўлмайди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#хабардормисиз

Пандемия сабабли фаолиятини тўхтатган тадбиркорларга банклар орқали фоизсиз бюджет ссудалари ажратилади. Ҳокимларга иқтисодий қийинчиликка дуч келган корхоналардан маҳаллий солиқларни ундиришни 6 ойгача кечиктириш ваколати берилади.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромад солиғи, фермерларнинг сув солиғи 50 фоизга камайтирилади. Бунда маҳаллий бюджетдаги йўқотишлар республика бюджетидан қоплаб берилади.

Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади ва қийналган корхоналарга солиқ қарзлари учун пеня ҳисоблаш тўхтатилади. Бундай қийин шароитда тадбиркорни бирорта текширувчи безовта қилмайди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q