Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Эл_азиз_инсон_азиз
#Обод_маҳалла
#очиқ_мулоқот

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ва шаҳар прокурори Абдумалик Қулдашев жорий йил "Обод маҳалла" дастурига тушган "Дўстлик" МФЙ аҳолиси билан мулоқот ўтказмоқда.

@Olmaliq_shahri
#Эл_азиз_инсон_азиз

⚡️ "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" деган бош ғояни ўзида мужассам этган "Аёлга саодат беринг!" номли ижтимоий роликлар танловида "Аммофос-Махам"АЖдан ЭФК-3 цехи транспортёрчиси Марасулова Сайёра Турсуновна ва Энергия таъминоти цехи смена устаси Ляпина Элена Викторовналар қатнашмоқда.

📌 Шу муносабат билан корхона раҳбарияти, Касаба уюшма қўмитаси ҳамда Хотин-қизлар бўйича бошланғич ташкилот раиси уларнинг хонадонларида бўлиб, ҳолидан хабар олинди. Озиқ-овқатлар жамланмаси ва уларнинг фарзандларига байрам туҳфалари улашилди.

@Olmaliq_shahri
#эл_азиз_инсон_азиз

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, Маданият бўлими, Баркамол авлод болалар мактаби ҳамкорлигида "Мустақилликнинг 27 йиллиги" даҳасида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари С.Якупбекова сўзга чиқиб, йиғилганларни яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан табриклаб эришилган ютуқлар, бунёдкорлик ишлари, буюк ислоҳотлар ва амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

♻️Тадбир дастури давомида фаол ёш ижодкорлар ҳамда уюшмаган ёшлар томонидан яратилган куй қўшиқлар ва саҳна кўринишлари, шаҳардаги спортчи ёшларнинг чиқишлари намойиш этилди.

@Olmaliq_shahri
#эл_азиз_инсон_азиз

Нуронийлар эътироф этилди

⚡️Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги 2017 йил 14 июлдаги Қарорига мувофиқ, кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган пенсия ёшидаги юртдошларимиз жамиятда ҳурмат қозонганлар "Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланишди.

❇️Қувонарлиси шундаки, ушбу кўкрак нишони билан тақдирланганлар орасида самарали меҳнати, давлат ва жамият ривожи йўлида қўшаётган ҳиссаси, юксак тажриба маҳорати эътироф этилиб, 4 нафар ҳамшаҳримиз - Мидхат Қодиров, Манзура Мавлянова, Ёқубжон Турдиохунов ҳамда Лилия Умаровалар юксак мукофотга муносиб кўрилиб, "Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланишди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#эл_азиз_инсон_азиз

⚡️Оила ва хотин қизлар бўлими Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида 30-65 ёшгача бўлган аёллар онкоскрининг чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

📌 Тасдиқланган режа график бўйича дастлабки ўн кун давомида 1-секторга қарашли маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлари тўлиқ онкоскрининг марказига жалб этилади.

🔰Чуқурлаштирилган онкоскрининг тиббий кўрикда шаҳримизда истиқомат қилувчи 30-65 ёшдаги барча хотин-қизлар қамраб олинади.
Мақсад - аёлларда онкологик касалликларнинг олдиндан аниқлаш ва самарали профилактик даволаш ишларини олиб бориш.

@Olmaliq_shahri
#эл_азиз_инсон_азиз

⚡️Шаҳримизнинг 3-сектор раҳбари ташаббуси билан М.Жалил, А.Авлоний, "Янги ҳаёт" МФЙлари ёшлар етакчилари бошчилигида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида маҳалла ҳудудидаги 2-сонли умумтаълим мактаби биносида байрам тадбири бўлиб ўтди.

📌 Тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги, Нуронийлар жамғармаси, Ёшлар иттифоқи ва Баркамол авлод маркази фаол иштирок этишди.
Маҳалланинг иқтидорли ёшлари томонидан намойиш этилган спорт чиқишлари, ажойиб куй ва рақслар тадбирга кўтаринки руҳ бахш этди.

@Olmaliq_shahri
#эл_азиз_инсон_азиз

ИИВ малака ошириш институти тингловчилари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

⚡️Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан ЎзМТДП шаҳар Кенгаши ва ИИВ Малака ошириш институти шаҳар ўқув базаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 340-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида институтнинг ўқув базаси тингловчилари иштирокида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

♻️ Унда РМММ шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси И.Хошимжонова, шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари Л.Анорқулов ва М.Эгамқулова, ЎзМТДП шаҳар Кенгаши мутахассиси Г.Маматкуловалар иштирокида инсон қадри ва мамлакатимизда ушбу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар борасидаги фикр ва мулоҳазалари билдирилиб, байрам табриги изҳор этилди.

🖋 Тадбир давомида шоир Луқмон Мусулмоннинг ватанни мадҳ этувчи шеърлари тингланиб, иштирокчиларга байрамона кайфият улашилди.

@Olmaliq_shahri
#эл_азиз_инсон_азиз

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан М.Беҳбудий маҳалласида жойлашган 4-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2022 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-340-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

♻️Тадбирда шаҳар "Маърифат" тариғботчилар жамияти аъзолари Н.Тўраева ва Н.Ачилова иштирок этиб, кейинги йилларда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган илоҳотлар, хусусан, шаҳримизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, айниқса таълим соҳасидаги ўзгаришлар тўғрисида сўз юритилиб, берилаётган имкониятларга шукроналик келтирган ҳолда мустақиллик деган улуғ неъматнинг қадрига етмоқ лозимлиги ҳақида таъкидланди.

@Olmaliq_shahri
#эл_азиз_инсон_азиз

🔰Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида мустақиллик байрами бутун Республикамиз бўйлаб, кенг нишонланмоқда. Бугунги кунда мустақил юртимизда ҳар бир инсон қадр топиб улуғланмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар инсон манфаатларига хизмат қиладиган ва элни, инсонни қадрлаш ва уни манфаатларини ҳимоялашга хизмат қилади.

Бугун шаҳардаги 15-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида РМММ шаҳар бўлинмаси ҳамкорлигида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Н.Бектемирова сўзга чиқиб, 2021-2022 ўқув йилида эришилган ютуқлар сарҳисоб қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди. Янги 2022-2023 ўқув йили олдидан педагогларнинг касбий маҳоратларини янада ошириш, илғор тажрибаларни тарғиб қилиш, ўқув дастурларидаги янгиликлар, ўзгаришларни тизим ходимларига етказиш мақсадида ўтказилган миллий форумда бир гуруҳ педагог ходимлар рағбатлантирилди.

@Olmaliq_shahri
#эл_азиз_инсон_азиз
#тақдимот

📌 Куни кеча Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими томонидан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" бош ғояси асосида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Дастлаб, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари С.Файзиева сўзга чиқиб, меҳмонларни таништириб, март-май ойларида ташкил этилган тарғибот тадбирларида фаол иштирок этган тарғиботчиларга миннатдорчилик биилдирди.

💫 Тадбирда Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Ж.Бабажанов, “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзоси, фалсафа фанлари доктори, профессор Ж.Шермухаммедова, Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоир, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти бўлими бошлиғи Ў.Нурматов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари ва туман-шаҳар бўлинмалари раҳбарлари иштирок этди.

♻️"Маърифат" тарғиботчилар жамиятининг янги 25 нафар аъзоларига жамиятнинг гувоҳнома ва кўкрак нишони топширилди.

📚Тадбир доирасида “Чотқол наволари” халқ фольклор - этнографик жамоаси бадиий раҳбари К.Қосимхонованинг “Тошкент вилояти ўланлари” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri