Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ
#инвестиция

🔹Тошкент вилояти иқтисодиёт тармоқларига хорижий сармоя киритиш ҳажми йилдан йилга ошиб боряпти. Эътиборли жиҳати, киритилган маблағнинг асосий қисми тўғридан-тўғри йўналтирилмоқда ва бу омил кўрсаткичларнинг ошишида муҳим аҳамият касб этяпти.

💰Хусусан жорий йилнинг биринчи ярми учун белгиланган 103,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция режа прогнози ҳудудда 181,2 фоизга бажарилди. Хорижий инвестициялар улушининг 44,6 фоизи Хитой, 9 фоизи Германия, 8,5 фоизи Россия ва 6 фоизи Эрон, Англия ҳамда Туркия инвесторлари ҳиссасига тўғри келади.

📎 Жумладан, Олмалиқ шаҳрида инвестиция дастури асосида 220 млрд. сўм эвазига 145 та лойиҳа шакллантирилган. Лойиҳалар доирасида жами 1 443 та иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

📹 Олмалиқ шаҳридаги йирик лойиҳалар "Ўзбекистон24" нигоҳида.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ
#инвестиция

🔹Тошкент вилояти иқтисодиёт тармоқларига хорижий сармоя киритиш ҳажми йилдан йилга ошиб боряпти. Эътиборли жиҳати, киритилган маблағнинг асосий қисми тўғридан-тўғри йўналтирилмоқда ва бу омил кўрсаткичларнинг ошишида муҳим аҳамият касб этяпти.

💰Хусусан жорий йилнинг биринчи ярми учун белгиланган 103,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция режа прогнози ҳудудда 181,2 фоизга бажарилди. Хорижий инвестициялар улушининг 44,6 фоизи Хитой, 9 фоизи Германия, 8,5 фоизи Россия ва 6 фоизи Эрон, Англия ҳамда Туркия инвесторлари ҳиссасига тўғри келади.

📎 Жумладан, Олмалиқ шаҳрида инвестиция дастури асосида 220 млрд. сўм эвазига 145 та лойиҳа шакллантирилган. Лойиҳалар доирасида жами 1443 та иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

📹 Олмалиқ шаҳридаги йирик лойиҳалар "Ўзбекистон24" нигоҳида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#бандлик
#инвестиция

Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов шаҳардаги саноат корхоналарини ўрганиш, фаолиятини тиклаш ҳамда амалга оширилаётган лойиҳаларни хатловдан ўтказиш ва инвестицион лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда тадбиркорлар билан учрашиб, уларни қийнаётган масалаларни тинглади.

Саноат корхоналари фаолиятини тиклаш ҳамда амалга оширилаётган лойиҳаларни хатловдан ўтказиш ва инвестицион лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасига асосан шаҳарда республика, вилоят ва шаҳар миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган 300дан ортиқ масалалар аниқланган.

Йиғилиш давомида аниқланган муаммоларни қисқа муддатда бартараф этиш бўйича тегишли тартибда чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳар бир масала ечими бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

@Olmaliq_shahri
#бандлик
#инвестиция

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Шермуҳаммад Бегиев Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Шерзод Абдурахмонов ҳамда шаҳар АБКМ директори в.в.б Фотима Аҳмадхонова шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида чет давлатга чиқиб кетиш истагида бўлган фуқаролар билан суҳбат ўтказди.

📔 Шунингдек, ушбу масъуллар шаҳардаги “ELEGAND GARMEND TEKSTIL” МЧЖ корхонасида ишчиларга яратилган шароитлар билан ҳам танишдилар. Айни вақтда корхонадаги 1500 нафар ишчи- ходим ишламоқда. Уларнинг 60 фоизи ёшлар бўлиб, ойлик иш ҳақи 800 минг сўмдан 1 млн. 800 минг сўмгача тўлаб берилмоқда.

📌 Шундан сўнг Қоп ишлаб чиқарувчи корхона - “UZTEX GROUP” МЧЖда бўлган раҳбарлар 1200 нафар ишчи-ходим ишлаётган корхона фаолиятини ҳам кўздан кечиришди. Корхона ишчи-ходимлари мутахассисликларига қараб 1 млн. 500 минг сўмдан 2 млн. 500 минг сўмгача ойлик иш ҳақи билан таъминланаётганлиги ҳамда фаолиятини кенгайтириш эвазига қўшимча 50 иш ўрни яратилиши маълум қилинди.

🟢 “JO’RABEK LABARATO’RIYASI” МЧЖ корхонасида дори ишлаб чиқариш жараёни билан ҳам яқиндан танишган мутасаддилар 1100 нафар ишчи-ходим меҳнат қилаётган корхона фаолиятига ижобий баҳо беришди.

@Olmaliq_shahri
#инвестиция

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Шермуҳаммад Бегиев шаҳримиздаги бир қатор корхоналар фаолиятини яқиндан ўрганди.

Хусусан, "MIRZAAXMEDOV BIZNES PLUS” МЧЖ ҳамда "CARBON POLYMER" МЧЖ корхоналаридаги ишчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Шунингдек, корхонанинг экспорт салоҳияти, хориж давлатлари билан шартнома тузилгани ҳамда маҳсулотларнинг экспорт талабларига жавоб бера олиши билан ҳам қизиқди.

Айни вақтда ўз иш фаолиятини вақтинча тўхтатган "YEVROTEX" МЧЖда ҳам бўлган ҳоким ўринбосари корхона фаолияти нима учун тўхтатилгани ва қачон ўз фаолиятини давом эттириши мумкинлиги борасида корхона раҳбари билан суҳбат олиб борилди.

🟢 Суҳбат давомида 200 нафардан ортиқ фуқарони иш билан таъминлаб келган корхонага тезроқ ўз фаолиятини қайта тиклаши учун шаҳар ҳокимлиги томонидан барча ёрдам берилиши таъкидлаб ўтилди.

@Olmaliq_shahri
#инвестиция_лойиҳаси

Меҳмонхона қурилиши натижасида 30 та иш ўрни яратилади

⚡️Олмалиқ шаҳар “Ойдин” МФЙда жойлашган “Maftuna Xazrati Ali” МЧЖ томонидан умумий қиймати 10,0 млрд.сўмлик “Меҳмонхона ташкил этиш” лойиҳаси (ўз маблағи) амалга оширилмоқда.

📌Ушбу лойиҳа 2022 йил ноябрда ишга туширилиши натижасида 30 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Корхона раҳбари: Турсунов Камолиддин Абдурахимович.

@Olmaliq_shahri
#инвестиция_лойиҳаси

Маиший хизмат шохобчаси қурилмоқда

⚡️Олмалиқ шаҳар “Чўлпон” МФЙ, "Металлурглар" кўчасида фуқаро Юсупова Шоира Мўминовна (аукцион ғолиби) томонидан умумий қиймати 750 млн. сўмлик “Маиший хизмат ҳамда автохизмат кўрсатиш шохобчасини ташкил этиш” лойиҳаси (ўз маблағи) амалга оширилаяпти.

📌 Лойиҳа 2021 йил октябрда ишга туширилиши натижасида 10 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

@Olmaliq_shahri
#пресс_тур
#инвестиция_дастури_бандлик

Шаҳримизда 600 минг АҚШ долларлик инвестиция лойиҳаси ишга туширилди

⚡️Ўзбекистондаги йирик савдо тармоқларидан бўлмиш “Munis” нинг яна бир савдо дўкони Олмалиқ шаҳрида ўз фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан ташкил этилган пресс-тур иштирокчилари расмий тантанали очилиш маросимида иштирок этишди.

📌 Тадбир аввалида шаҳар ҳокими ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев сўз олиб, шаҳар аҳлини ҳоким номидан қутлаб, самимий тилакларини билдириб ўтди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ушбу инвестиция лойиҳасининг ишга тушиши билан 25 нафар ҳамшаҳримизнинг бандлиги таъминланди.

🗓“Munis” савдо тармоғи аҳолига маиший техника, уй-рўзғор буюмлари, мебел жиҳозлари, турли аксессуарлар каби 8 000 га яқин маҳсулотларни 12 ойгача бўлган муддатларда насия асосида сотишга қаратилган савдо фаолияти ҳисобланади. Шунингдек, ушбу савдо тармоғи мебел, блок ғиштлар, болалар ва катталар кийимлари, пластмасса маҳсулотлари хом-ашёларини ишлаб чиқариш, қурилиш хизматларини кўрсатиш каби бир нечта тармоқларни ўз ичига олади.

📝Савдо дўкони Олмалиқ шаҳридан ташқари Оҳангарон, Бўка, Пискент каби Тошкент вилояти туманларидаги аҳолига ҳам хизмат кўрсатади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун шу кунга қадар қарийб 600 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилган бўлиб, жорий йил сўнгига қадар 2,0 млн.долларига етказиш режалаштирилган. Жорий йил якунига қадар дўконда яна 15 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган.

@Olmaliq_shahri
#тадбиркорлик
#инвестиция

⚡️Олмалиқ шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича барча дастурларга асосан жорий йилда (дастлабки маълумот) умумий қиймати 377,6 млрд.сўмлик 45 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 1 507 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Шундан:

Саноат йўналишида умумий қиймати 311,8 млрд.сўмлик (1 122 та иш ўрни) 14 та лойиҳа ва хизмат кўрсатиш йўналишида умумий қиймати 65,8 млрд.сўмлик (385 та иш ўрни) 31 та лойиҳалар амалга оширилади.

Мисол учун:
«Чамбил» МФЙда «Болезо Текстиль» МЧЖ томонидан умумий қиймати 5,4 млрд.сўмлик «Тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 400 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

«Чамбил» МФЙда «Смоотҳ Лиcориcэ» МЧЖ ХК томонидан умумий қиймати 38,3 млрд.сўмлик «Қизилмияни қайта ишлаш» лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 70 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

«Ойдин» МФЙда «Мафтуна Ҳазрати Али» МЧЖ томонидан умумий қиймати 10,0 млрд.сўмлик «Меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш» лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 30 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
«Ибн Сино» МФЙда «Бухоро Мактаби» МЧЖ томонидан умумий қиймати 1,5 млрд.сўмлик «Ўқув маркази (Бухоро мактаби) фаолиятини кенгайтириш» лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 10 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар,
тадбиркорлар!

⚡️Олмалиқ шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига кирган ёки кириш истагида бўлган тадбиркорларнинг мавжуд муаммо ва таклифлари бўлса, Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо комплексига мурожаат қилиши мумкин.

Мавжуд муаммолар, таклифлар ва қизиқтирган масалалар бўйича
қўшимча маълумот учун алоқа рақамлари:

☎️ (70)-614-10-50,
☎️ (70)-614-35-90,
☎️ (99)-019-00-69.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#инвестиция
#бандлик

Инвестиция лойиҳалари орқали янги иш ўринлари яратилмоқда

⚡️ Олмалиқ шаҳридаги "Лимакс голд текстил" МЧЖ Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси томонидан бўш турган бино ўрнида ип йигирув корхонаси ишга туширилди.

📌 Иш фаолияти 2 сменада йўлга қўйилган корхонада айни дамда 45 нафар ишчи-ходим фаолият юритмоқда. Шунингдек, корхона томонидан қўшимча 50 нафар янги ишчи-ходимларни ишга қабул қилиш чоралари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#инвестиция

Тадбиркорлар билан мулоқот

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бугун ҳудудда экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда экспорт ҳажмини кенгайтириш мақсадида экспортёр корхоналар раҳбарлари билан учрашди ва юртимизда экспорт масаласига Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан эътибор кучайтирилгани, бунинг учун имконият ва имтиёзлар мавжудлигини қайд этди.

📌 Шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳар Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Шермуҳаммад Бегиев экспорт салоҳияти ва ҳажмини ошириш ҳамда лойиҳаларни кенгайтириш учун кўмаклашиш юзасидан зарур таклиф, тавсиялар ҳамда нафақат МДҲ давлатларига, балки Европага ҳам экспорт қилиш учун мавжуд имконият ва имтиёзларга алоҳида урғу берди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#инвестиция
#ҳамкорлик

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган ҳорижий инвесторлар билан учрашди.
Учрашувда хитойлик инвесторлар Олмалиқ шаҳрида автомобилларни йиғиш лойиҳасини амалга ошириш учун ер майдони ажратилишини сўраб, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар эвазига 2 мингдан зиёд янги иш ўринларини яратиш режаси борлигини билдириб ўтди. 

📌Олиб борилган музокаралар чоғида шаҳар ҳокими хитойлик меҳмонларга юксак ишонч учун миннатдорлигини билдирди. Шунингдек, инвесторларга лойиҳага мос келувчи шаҳардаги бўш ер майдонлари таклиф этилиб, яқиндан таништирилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube