Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.92K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#инвестиция
#тадбиркорлик

✴️ Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов шаҳардаги 1000 ўринли текстил корхонасида ташкил этилаётган “ELEGANT GARMENT TEXTILE” МЧЖда бўлди.

🔵 Корхона таъсисчиси Рамазан Кейдал билан яқиндан бўлган суҳбатда ҳоким томонидан тадбиркорни қийнаётган муаммо ва масалалар тингланиб, масалаларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва тавсиялар берилди.

🔶 Ўрганиш давомида корхонада олиб борилаётган қурилиш ишлари кўздан кечирилди. Айтиш жоизки, корхонадаги қурилиш ишлари якунлангунга қадар 350 нафар ходимлар ўқитилиб, иш билан таъминланмоқда. Қурилиш якунига етказилгач, яна 700дан зиёд ёшларнинг бандлиги таъминланиши белгиланган.

✔️ Шу ўринда қурилиш ишларини тезда якунига етказишда коммунал соҳа вакилларига параллел лойиҳа қилишга рухсат берилганини таъкидлаш лозим. Корхона жорий йилнинг июнь ойига қадар тўлиқ ишга туширилиши кутилмоқда.

Азизхон Аброрхонов,
шаҳар ҳокимининг инвестиция
ва ташқи савдо фаолияти бўйича ўринбосари.
#инвестиция
#тадбиркорлик

🔴 Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов бошчилигидаги масъуллар бугун "Carbon polymer" МЧЖда ҳам бўлишди.

🏭Мазкур саноат корхонасида полимер ва графит маҳсулотларидан махсус қисмлар ишлаб чиқарилади. Корхона раҳбарияти Ўктамхон Ғуломов ва Рустам Қурбоналиевлар ҳокимга корхона иш фаолиятини яқиндан таништириб, истиқболдаги режалари билан ўртоқлашдилар.

💵 Пандемия шароитида ҳам ўз фаолиятини давом эттираётган мазкур корхона локализация дастури асосида шаҳарга тўғридан- тўғри хорижий инвестиция киритаётганлиги билан муҳим аҳамият касб этади.

Бекзод Ғуломов,
шаҳар ҳокимлиги инвестиция бўлими
бош мутахассиси.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_дастури
#тадбиркорлик

Мақсад ва режа бор. Бироқ ишни нимадан бошлашни билмаган Нигора тадбиркорликни бошлаш учун қандай ечим топди?

33 миллион сўмлик кредитни нимага йўналтирди?

Батафсил видеороликда.

@Olmaliq_shahri
#тадбиркорлик
#инвестиция

⚡️Олмалиқ шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича барча дастурларга асосан жорий йилда (дастлабки маълумот) умумий қиймати 377,6 млрд.сўмлик 45 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 1 507 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Шундан:

Саноат йўналишида умумий қиймати 311,8 млрд.сўмлик (1 122 та иш ўрни) 14 та лойиҳа ва хизмат кўрсатиш йўналишида умумий қиймати 65,8 млрд.сўмлик (385 та иш ўрни) 31 та лойиҳалар амалга оширилади.

Мисол учун:
«Чамбил» МФЙда «Болезо Текстиль» МЧЖ томонидан умумий қиймати 5,4 млрд.сўмлик «Тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 400 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

«Чамбил» МФЙда «Смоотҳ Лиcориcэ» МЧЖ ХК томонидан умумий қиймати 38,3 млрд.сўмлик «Қизилмияни қайта ишлаш» лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 70 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

«Ойдин» МФЙда «Мафтуна Ҳазрати Али» МЧЖ томонидан умумий қиймати 10,0 млрд.сўмлик «Меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш» лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 30 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
«Ибн Сино» МФЙда «Бухоро Мактаби» МЧЖ томонидан умумий қиймати 1,5 млрд.сўмлик «Ўқув маркази (Бухоро мактаби) фаолиятини кенгайтириш» лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 10 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар,
тадбиркорлар!

⚡️Олмалиқ шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига кирган ёки кириш истагида бўлган тадбиркорларнинг мавжуд муаммо ва таклифлари бўлса, Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо комплексига мурожаат қилиши мумкин.

Мавжуд муаммолар, таклифлар ва қизиқтирган масалалар бўйича
қўшимча маълумот учун алоқа рақамлари:

☎️ (70)-614-10-50,
☎️ (70)-614-35-90,
☎️ (99)-019-00-69.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube