Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.94K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#ободлик

⚡️Олмалиқ шаҳри маҳаллаларига бириктирилган ҳоким ёрдамчиларининг ҳар бири маҳаллалари ҳудудига "Яшил макон" лойиҳаси доирасида 200 тупдан дарахт кўчатлари экиш ишларини бошлаб юборишди.

📌 Суратда: Шош Илоқ ва "Кўрпасой" МФЙларидаги ҳоким ёрдамчилари иш жараёнидан.

@Olmaliq_shahri
#тадбиркорлик
#инвестиция

⚡️Олмалиқ шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича барча дастурларга асосан жорий йилда (дастлабки маълумот) умумий қиймати 377,6 млрд.сўмлик 45 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 1 507 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Шундан:

Саноат йўналишида умумий қиймати 311,8 млрд.сўмлик (1 122 та иш ўрни) 14 та лойиҳа ва хизмат кўрсатиш йўналишида умумий қиймати 65,8 млрд.сўмлик (385 та иш ўрни) 31 та лойиҳалар амалга оширилади.

Мисол учун:
«Чамбил» МФЙда «Болезо Текстиль» МЧЖ томонидан умумий қиймати 5,4 млрд.сўмлик «Тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 400 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

«Чамбил» МФЙда «Смоотҳ Лиcориcэ» МЧЖ ХК томонидан умумий қиймати 38,3 млрд.сўмлик «Қизилмияни қайта ишлаш» лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 70 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

«Ойдин» МФЙда «Мафтуна Ҳазрати Али» МЧЖ томонидан умумий қиймати 10,0 млрд.сўмлик «Меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш» лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 30 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
«Ибн Сино» МФЙда «Бухоро Мактаби» МЧЖ томонидан умумий қиймати 1,5 млрд.сўмлик «Ўқув маркази (Бухоро мактаби) фаолиятини кенгайтириш» лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 10 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар,
тадбиркорлар!

⚡️Олмалиқ шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига кирган ёки кириш истагида бўлган тадбиркорларнинг мавжуд муаммо ва таклифлари бўлса, Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо комплексига мурожаат қилиши мумкин.

Мавжуд муаммолар, таклифлар ва қизиқтирган масалалар бўйича
қўшимча маълумот учун алоқа рақамлари:

☎️ (70)-614-10-50,
☎️ (70)-614-35-90,
☎️ (99)-019-00-69.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
Ҳурматли ҳамшаҳарлар, азиз ёшлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 майдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 294-сон қарорлари тасдиқланган.

Мазкур қарорларга мувофиқ, Олмалиқ шаҳридаги "Зарбулоқ" маҳалласида 2,0 гектар ва Сўфи Оллоёр маҳалласида 1,0 гектар ер майдонида ёшларимиз учун “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари” ташкил этилган.

Ташкил этилаётган Ёшлар саноат зоналарининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

▶️ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва юритишлари учун Ёшлар саноат зоналари ҳудудида ишлаб чиқариш майдонлари тақдим этиш орқали уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш;

▶️ёшларга уларнинг саноат ва хизмат кўрсатиш йўналишидаги лойиҳалари, ташаббуслари ва ғоялари амалга оширилишида кўмаклашиш ва қулай шарт-шароитлар яратиш;

▶️“стартаплар” ташкил этиш мақсадида бизнес-инкубатор вазифаларини амалга ошириш, ёш тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини барқарор ривожлантириш ва рақобатбардошлигини ошириш;

▶️ёшларга ўз инновацион ишланмаларини ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш ва натижаларини тижоратлаштириш, йирик саноат корхоналари билан кооперация алоқаларини ўрнатиш борасида амалий ёрдам кўрсатиш;

▶️банд бўлмаган, шу жумладан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни иш билан таъминлаш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш.

Шаҳримизнинг 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ҳамда мазкур қарорлар юзасидан қўшимча маълумот олиш истаги бор тадбиркор ва ёш тадбиркор фуқаролар Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо бўлимининг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин:

☎️ 70-614-10-50,
📲 97-701-77-10,
📲 93-188-95-95.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
Ижодкор ёшлар диққатига!

⚡️Эртага, 18 февраль куни, шаҳримиздаги 1-сектор ҳудуди миқёсида яъни, А.Навоий, "Бирдамлик", "Камалак", "Коинот", М.Беҳбудий, М.Улуғбек, "Мустақиллик", "Олмалиқсой", "Саховат", Ҳ.Олимжон, "Юлдуз" МФЙларидаги 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида “Коинот” МФЙ ҳудудида жойлашган 15- умумталим мактабида шаҳар Маданият бўлими "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ ОВОЗЛАР" деб номланган кўрик-танлови ўтказилишини маълум қилади.

Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:

🎙 Ашула
💃 Рақс
🗣 Опера
🎹 Мусиқа
🪕 Мумтоз қўшиқ
🖼 Рассомчилик
🎭 Актёрлик маҳорати

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Танловда қатнашиш истагида бўлган ёшлар қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин:

☎️ +99894-216-18-27 (А.Давронов, шаҳар Маданият бўлими)
☎️ +99893-161-62-60 (Дилшод, "Коинот” МФЙ ёшлар етакчиси)
☎️ +99899-514-91-16 (Феруза, “Саховат” МФЙ ёшлар етакчиси).

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
Бир мурожаат изидан...

⚡️Бугун Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Озода Парпибоева Олмалиқ шаҳрининг "Кўрпасой" маҳалласида бўлиб, шаҳар Хотин-қизлар Кенгаши раиси Г.Игомназарова ва маҳалла раиси У.Бўрибеков ҳамроҳлигида "Шош-илоқ" кўчаси, 44-хонадонда яшовчи оиланинг яшаш шароити ўрганилди.

📌Маълум бўлишича, фуқаро Ш.Рамазанова ушбу хонадонда қизи ва 2 нафар невараси билан ижарада яшаб, доимий рўйхати Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманида қайд этилган.

❇️ Фуқаронинг яшаш шароити ўрганилганида бу оилага ҳоким ёрдамчиси томонидан инкубатор аппарати берилганлиги, фуқаро 14 февралда моддий ёрдам олишга ҳужжатларини топширганлиги маълум бўлди. Ўрганиш давомида шунингдек, О.Парпибоева томонидан Ш.Рамазановага озиқ-овқат жамланмаси топширилиб, ишга жойлаштиришга ҳамда қизи М.Рамазановани касбга ўқитишга, 2016 йилда туғилган фарзандини ҳам ишга жойлаштириш масаласи кўриб чиқилиб, мурожаат эгасига бу ҳақда тушунтирилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#профилактика

⚡️Бугун, 17 февраль куни Олмалиқ шаҳар Болаларни ҳимоя қилиш шўьба мудири Ж.Тоғаев, шаҳар ИИБ ҲПБ ВЕМБ инспектор психологи Ф.Халменова, шаҳар ХТБ мудири ўринбосари О.Алиқулов ҳамда маҳалла нуронийлари билан ҳамкорликда шаҳар ИИБ профилактика ҳисобида турувчи 41 нафар вояга етмаганлар билан ҳуқуқбузрликлар оқибати ҳақида профилактик суҳбат ўтказилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
Хотин-қизлар бепул касб-ҳунарга ўқитилмоқда

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олмалиқ шаҳар Хотин-қизлар Кенгаши ҳамда Тадбиркорлар уюшмаси ҳамкорлигида маҳалладаги ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида шаҳримизда 5 турдаги касб-ҳунар бўйича ўқув курслари ташкил этилди.

📌 Бугунги кунда ўқув марказида ишсиз аёллар ўз соҳасининг устаси бўлган мутахассислардан сабоқ олмоқда. Тез кунларда ушбу курсларни тамомлаган хотин-қизларга сертификатлар топширилиб, ўзини-ўзи банд этиш мақсадида банкдан кредит ажратилади.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube