Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#онлайн

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар 8-сонли Мусиқа мактабида 30 июль - Халқлар дўстлиги куни муносабати билан "Халқлар дўстлиги - юрт бойлиги" номли маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтмоқда.

@Olmaliq_shahri
#Сайёр_қабул
#онлайн

Сектор раҳбарлари хотин-қизлар мурожаатларини тингламоқда

⚡️Айни дамда шаҳримизнинг "Олмалиқсой" маҳалласига қарашли "Оналар боғи"да шаҳар прокурори Абдумалик Кулдашев ва ИИБ бошлиғи Жамолиддин Маназаров бошчилигида хотин-қизлар учун сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.
Қабулда Тошкент вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Р.Абдукадирова шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи К.Умаралиева ҳам қатнашмоқда.

Унда хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланиб, маъсул вакилларга йўналтирилиб, ўринли мурожаатлар ўз ечимини топмоқда.

@Olmaliq_shahri
#сессия
#онлайн

⚡️ Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала бўйича, яъни, "Олмалиқ шаҳри Йўл ҳаракат хавфсизлик бўлимининг 2022 йилнинг 1-ярим йиллиги давомидаги фаолияти" юзасидан шаҳар ЙҲХБ бошлиғи Даврон Мавланов ҳисобот берди.

@Olmaliq_shahri
#эътироф
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Айни вақтда 20 август — Тадбиркорлар куни муносабати билан Президентимиз фармойишига мувофиқ мукофотланган бир гуруҳ вилоятимиз ишбилармонларига "Фаол тадбиркор" кўкрак нишонлари, шунингдек, вилоят ҳокими Фахрий Ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилмоқда.

Жараённи ижтимоий тармоқдаги мазкур саҳифа орқали
онлайн кузатиб боринг:👇👇👇

https://fb.watch/f0CKkYluLI/

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#сайёр_тиббий_кўрик
#онлайн

⚡️"Соғлом авлод учун" хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти ижтимоий патронаж бригадаси, шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида шаҳримизда хотин-қизлар учун сайёр тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.

📌 Ҳафта давомида ушбу тиббий кўриклар 1,2-секторларда юқори даражада ташкил этилиб, 300 нафардан зиёд хотин-қизлар қамраб олинди. Шунингдек, аёлларга бепул дори-дармон воситалари тарқатилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#онлайн

⚡️ Байрам тадбири аввалида шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ва ОКМК АЖ Бошқарув раиси, сенатор Абдулла Хурсановнинг шаҳар аҳлига йўлланган самимий байрам табриклари ўқиб эшиттирилди.

@Olmaliq_shahri
#онлайн
#репортаж

⚡️⚡️⚡️Нурафшон шаҳридаги "NURAFSHON SMART CITY" ҳудудида янги қуриб битказилган амфитеатрда мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан  ташкиллаштирилган катта байрам тадбири бошланди.

🔹
Чорлов мусиқаси янгради. Вилоятимиз мусиқа мактаблари,  дудорчи қизлар ансамбли,  санъат мактаблариида доира йўналишида ўқиётган ўқувчилар, “Ҳаёт” намунали болалар рақс жамоаси, Олмалиқ шаҳри «Калейдоскоп» халқ рақс ансамбли,  Қуйи чирчиқ тумани, Беруний маданият маркази бадиий жамоалари намойишидаги бонг садолари йиғилганларга тантанавор ва улуғвор кайфият бағишламоқда.

🔹Табрик учун сўз Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевга берилди.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн
#репортаж

⚡️⚡️⚡️Вилоятимиз раҳбари байрам қатнашчилари тимсолида Тошкент вилояти аҳлини энг азиз,  унг улуғ байрам билан самимий табриклар экан, вилоятимизнинг меҳнаткаш ва олижаноб, кўп миллатли, аҳил иноқ аҳолиси турли жабҳаларда қўлга киритган ютуқларни мамнуният билан тилга олди.

🔹
Давлат мадҳияси янгради. Байрам иштирокчилари катта ҳаяжон, фахр ва ифтихор билан мадҳиямиз садоларига жўр бўлишди.

🔹Хонанда Гулноза Худойназарова "Ассалом" қўшиғи билан байрамнинг бадиий-мусиқий, композицион қисмини бошлаб берди.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн
#репортаж

⚡️⚡️⚡️Байрам тантанавор руҳда давом этмоқда.

🔹
Байрамга келган иштирокчилар — вилоят фаоллари, секторлар раҳбарлари,  депутат ва сенаторлар,  нуронийлар ва ёшлар, ўқитувчи, шифокор ва зиёлиларнинг кайфияти кўтаринки даражада.

🔹Иштирокчилар орасида ҳамиша халқ, эл-юрт хизматида бўлган турли соҳа вакиллари — қурувчию йўлчилар, сувчию ободончилар, қўйингки, маиший турмушимизда камарбаста бўлиб келадиган меҳнаткаш, танти ва самимий инсонлар ниҳоятда кўп. Улар ҳам бугун юртимиз эришаётган ютуқлардан руҳланиб, шу ютуқларда муносиб ҳиссалари борлигини қалбан ҳис этиб байрам қилишмоқда.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн
#репортаж

⚡️⚡️⚡️Тошкент воҳаси  Буюк ипак йўлидаги илм-фан, ҳунармандчилик, маданият тараққий этган маконлардан бири бўлгани тарихдан яхши маълум. Буни машҳур тарихчи Табарий, географ олим Истахрий, буюк аллома бобокалонимиз Муҳаммад ал-Хоразмий ва бошқалар қолдирган муҳим маълумотлар ҳам тасдиқлайди.

🔹
Бизгача етиб келган “Ҳудуд ал-олам” номли тарихий китобда “Чоч — бу катта вилоят, халқи жанговар ва сахийдир”, деган сўзлар битилгани ҳам шундан далолатдир. 

Бу заминнинг унумдор тупроғи, қут-барака ёғилган дала ва боғлари, олтин, кумуш, мис, мармар, кўмир каби таъбир жоиз бўлса, Менделеев даврий жадвалига киритилган барча табиий захираларга бой конлари, энг муҳими, меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли халқи Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

🔹Байрам дастурининг тарихий-маънавий блоки алоҳида мавзу бўлган. Унда вилоятимиз аҳли йиллар давомида босиб ўтган синовли йўллардан тортиб, халқимизнинг фахру ифтихорига айланган вилоятимиз фарзандлари хотираси номма-ном эслангани байрам иштирокчилари учун катта руҳий ва маънавий озуқ бўлди.

🔹Саҳнада спортчилар, қувноқ болажонлар, тинчлигимиз посбонларининг кўргазмали чиқишлари барчага ўзгача завқ бағишламоқда.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok