Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#мурожаат_ва_ечим

"Ўзбекистон" кўчасига ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда

⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокими қабулига келиб мурожаат қилган фуқароларнинг масалалари масъул раҳбарлар зиммасига юклатилади.

📌Ана шундай мурожаатлардан бири кўчага чироқ ўрнатиш масаласида бўлган эди. Куни кеча шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси раҳбари Қудрат Рахимов томонидан "Юлдуз" МФЙ, "Ўзбекистон" кўчасининг ёритиш тизимига мухтож қисми ўрганилди.

🌠 Масала ўрганилиш жараёнида, чинданда, ушбу кўча янги ёритиш чироқларига муҳтож эканлиги аниқланиб, ўша вақтнинг ўзида кўча кесишмасига бир дона янги тунги чироқ ўрнатилди.

📌Бугун ушбу кўчага яна 4 та янги кўчани ёритиш чироқлари ўрнатилади.

@Olmaliq_shahri
#мурожаат_ва_ечим

⚡️Олмалиқ шаҳар "Юксалиш" кўчаси, 11-уй ҳудудидаги оқова қувури тўлиб қолганлиги бўйича мурожаат бўлган эди.

📌Мазкур мурожаат "Сув таъминоти" Олмалиқ шаҳар бўлими масъуллари томонидан назоратга олиниб, таъмирлаш-тиклаш ишчи гуруҳ аъзолари томонидан муаммо бартараф этилди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мурожаат_ва_ечим

Йиллаб иситиш тизимига уланмаган кўп қаватли уй иситиш тизимига уланмоқда

⚡️ Олмалиқ шаҳар А.Қаҳҳор кўчаси, 30- кўп қаватли уй аҳолиси йиллар мобайнида иситиш тизимисиз яшаб келмоқда эди. Ўтган 2020 йил мазкур уйнинг 1- ва 2 -блоклари мукаммал таъмирланиб, иситиш тизимига уланган.

📌Жорий йил ушбу кўп қаватли уй ХУЖМШдан "Сиҳат-саломатлик строй" БСКга ўтказилиб, уйнинг 3-блокидаги хонадонларни ҳам иситиш тизимига улаш ишлари бошлаб юборилди.

🛠Шунингдек, манзилли дастур асосида ушбу уйнинг том, фасад қисмлари ҳамда уй йўлаклари ҳам жорий йилнинг 30 ноябригача мукаммал таъмирдан чиқарилиши белгиланди.

📹Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Қурилиш бўлими етакчи мутахассиси Зоир Кенжаев маълумот берди.

@Olmaliq_shahri
#мурожаат_ва_ечим

⚡️ "Намуна" МФЙ аҳолисининг мурожаатлари ижобий ҳал этилиб, шаҳар Электр таъминоти корхонаси томонидан янги электр трансформатор олиб келиб, ўрнатилди.

@Olmaliq_shahri
#мурожаат_ва_ечим

Қаровсиз итлар тутиб олиб кетилди

⚡️"Металлург" кўчаси, 116-уйда истиқомат қилувчи фуқаролардан каналимиз ботига ушбу уй атрофида қаровсиз итлар кўпайиб кетгани бўйича мурожаат бўлган эди. Мурожаатга кўра шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси Қаровсиз ҳайвонларни тутиш бўлими ходимлари томонидан 2 та дайди ит тутиб, олиб кетилди.

📌 - Афсуски, аксарият вақтларда биз қаровсиз итларни тутишга чоғланган вақт итларни тутмасликни талаб қилиб, фаолиятимизга қаршилик қилаётган фуқаролар ҳам учраб туради. Аммо ёш фарзандлари бор фуқаролар итларнинг қаровсиз кўчада юришини хавфли деб ҳисоблайди. Натижада бу зиддият ва тушунмовчиликни келтириб чиқармоқда. Қаровсиз итларни биз тутиб "Қаровсиз ҳайвонларни ҳимоя қилиш" жамияти Олмалиқ шаҳар филиалига топширамиз. Аммо улар ҳам баъзида итларга емиш етказа олмай қолаяпти, -дейди Қаровсиз ҳайвонларни тутиш бўлими ходимлари.

@Olmaliq_shahri
#мурожаат_ва_ечим

Ҳоким қабулидан сўнг...

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими қабулига газ масаласи бўйича мурожаат қилиб келган янги "Бўстон" МФЙ фуқароларининг масалалари масъуллар томонидан шу заҳоти жойига чиқиб ўрганилди.

📌 Шаҳар "Газ таъминоти" корхонаси раҳбари шахсан ўзи ходимлари билан бирга маҳалладаги фуқаролар хонадонларида бўлиб, газ босимини меъёрий ҳолатга келтирилишини таъминлади.

@Olmaliq_shahri
#мурожаат_ва_ечим

Носозликлар бартараф этилмоқда

⚡️ "Сув таъминоти" Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатлари бўйича, яъни, ичимлик суви таъминотида юзага келган носозликларни бартараф этиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

📌 Жумладан, бугун Амир Темур кўчаси, 52-уйнинг олдидаги қудуқнинг ичидаги қувур алмаштирилиб, носозлик бартараф қилиняпти. Шунингдек, "Москва" кўчаси, 11-уйнинг олдида махсус техника орқали канализация тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#мурожаат_ва_ечим

⚡️⚡️⚡️

Хабарингиз бор, "Бўстон" маҳалласи (ДСК) бурилишидаги марказий йўл бўйида "Ҳилол" масжиди қурилмоқда. Масжид қурилишига шаҳримизнинг саховатпеша тадбиркорлари, ҳожи отахону, онахонлари, ҳамшаҳарларимиз томонидан миллиардлаб маблағ хайрия қилинмоқда.

Хусусан, маҳалланинг бурилиш қисми машиналар кўпайиб кетаётганлиги боис, қатнов учун хавфли бўлиб қолган эди. Шу боис, савобталаб ҳамшаҳримиз, исмларини очиқлашни истамаган хожи ота томонидан ушбу йўлга ўз ҳисобидан светофор ўрнатилибди.

Бу бўйича бир муддат аввал фуқаролар шаҳар ҳокимига ҳам мурожаат қилишган эди. Хожи отанинг ҳаққига дуо қилиб қўямиз. Илоҳим, икки дунё саодатига эришиб юрсинлар, шаҳримизда бу каби саховатли инсонлар сафи кўпаяверсин.

@Olmaliqhayoti
#мурожаат_ва_ечим

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг телеграмдаги расмий канали ботига "Металлург" кўчаси, 72-уй фуқароларидан ичимлик суви қувуридаги носозлик бўйича мурожаат бўлган эди.

📌Мурожаат назоратга олиниб, шаҳар "Сув таъминоти" корхонаси ходимлари томонидан носозлик бартараф этилди.

@Olmaliq_shahri
#мурожаат_ва_ечим

⚡️Олмалиқ шаҳар Ахборот-кутубхона маркази иситиш тизимида ёз мавсумида масъуллар томонидан етарли тайёргарлик олиб борилмаганлиги сабабли, айни қиш мавсумида бир қатор муаммолар юзага келган эди. Бу бўйича марказ раҳбари шаҳар ҳокимига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамовнинг топшириғига кўра, марказда шаҳар "Иссиқлик манбаи" корхонаси ишчи-ходимлари томонидан иссиқлик тизимини таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

📌Ахборот-кутубхона маркази маъмурияти ходимлари ва китобхонлар номидан шаҳар ҳокимлиги масъулларига ўз миннатдорликларини билдиришди.

👉🏻 @Olmaliq_shahri

Web-site Telegram Fasebook You tube
#мурожаат_ва_ечим

⚡️ Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги коммунал соҳа йўналишларини қамраб олувчи штаб фаолияти "Тошкент" телеканали нигоҳида

📹 Батафсил: https://youtu.be/OJqqaCzVVJM

@Olmaliq_shahri
#мурожаат_ва_ечим

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамовнинг қабулига Шароф Рашидов маҳалласида яшовчи 31 ёшли Санобар Матқулова иш билан таъминлашни ва ўзини-ўзи банд қилишда ёрдам сўраб мурожаат қилиб борган эди.

📌 Мурожаат ижобий ҳал этилиб, куни кеча шахсан шаҳар ҳокимининг номидан С.Матқуловага янги тикув машинаси тақдим этилди. Эндиликда Санобар тикувчилик ҳунари орқали рўзғорига моддий ёрдам бера олиш имконига эга бўлди.

👉🏻 @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#мурожаат_ва_ечим

Фуқаро мурожаати ўз ечимини топди

⚡️“Олмалиқсой” МФЙ 1-Ғунча кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Х.Гайлиева Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Исматжон Ибрагимовга мурожаат йўллаган эди. Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ҳамидулло Камолов ва “Олмалиқсой” МФЙ раиси Сурайё Омонова фуқаронинг уйида бўлиб, уни қийнаётган масалаларни ўрганди.

📌Ўрганиш натижасида Х.Галиеванинг фарзандига ногиронлиги сабаб Сўфи Оллоёр МФЙ, "Тотувлик" кўчасидан уй берилгани, айни вақтда ўзи нафақада, турмуш ўртоғи эса вақтинчалик ишсизлиги аниқланди. Масъуллар томонидан ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Х.Галиевага уй шароитида паррандачиликни йўлга қўйиши учун имтиёзли кредит ажратилиши белгиланди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site Telegram Fasebook You tube
#мурожаат_ва_ечим

Муаммолар – назоратда

⚡️ Жорий йил 11 февраль куни шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида ўтказилган фуқаролар қабулида "Бўстон" МФЙ, "Ўрикзор" кўчасида яшовчи фуқаро оқова сув масаласидаги муаммо бўйича мурожаат қилган эди.

📌Ушбу мурожаат "Сув таъминоти" Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан назоратга олиниб, бугун тўлиб қолган оқова тармоғини махсус техника ёрдамида бартараф этиш ишлари ташкил этилди.

@Olmaliq_shahri
#мурожаат_ва_ечим

⚡️Олмалиқда яна бир муаммо ҳал этилди

Бундан бир неча кун илгари Олмалиқ шаҳар Чамбил маҳалласи Чамбил кўчасида қувурнинг ёрилиши оқибатида ичимлик суви кўчаларга исроф бўлаётгани ҳақида мурожаат келиб тушган эди.

Мутасаддилар белгиланган манзилга етиб бориб, ҳолатни атрофлича ўрганди.

Таъкидланишича, сув аҳоли хонадонига олиб киришда қувурдан уланган қисмидан сизиб чиққан. Бу ҳолат иккита нуқтада содир бўлган. Мутасаддилар етиб боргунига қадар аҳоли вакилларининг ўзи бу муаммони ҳал қилишган.

P/S. Яна бир мурожаат ижобий ҳал этилди. Эътиборсиз қолдирмаган мутасаддиларга раҳмат!

Мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot

@haqiqatonline_24
#мурожаат_ва_ечим

⚡️⚡️Чиқинди муаммоси ҳал этилди

Ижтимоий тармоғимизда " "Ахлатзор"га айланган "Чамбил": мутасаддилар нигоҳи қачон шу кўчага тушади?" номли мурожаат эълон қилинган эди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, Олмалиқ шаҳар Чамбил мфй ҳудудидаги мавжуд камчиликлар тўлиқ бартараф этилган.

Мазкур маҳаллада жойлашган ишлаб чиқариш корхонасига тегишли чиқиндилар мфй ташаббуси билан олиб чиқиб кетилган ҳамда корхонага бу бўйича огоҳлантириш берилган.

P/S. Доимгидек мутасаддиларга мавжуд муаммони тезда ҳал қилишгани учун ташаккур!👏

Мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot

Тошкент ҳақиқати
#мурожаат_ва_ечим

🔥Олмалиқдаги муаммо ҳал этилди

Бундан бир неча кун аввал каналимизда "Олмалиқ шаҳридаги дарахтлар таги бетонлаб ташланган" мазмундаги мурожаат эълон қилинган эди.

Мурожаат бўйича вилоят Экология бошқармаси расмий муносабат билдириб, мазкур ҳолат бошқарма томонидан назоратга олиниб, қисқа вақтда ижобий ҳал этилганини маълум қилди.

P/S. Шу тариқа, яна бир мурожаат ижобий ҳал этилди. Мутасаддиларга ишга бўлган масъулияти учун миннатдорчилик билдирамиз. 👏👏

@haqiqatonline_24