Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.02K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Спорт –нафислик ва саломатлик манбаи" тадбиридан лавҳалар

@Olmaliq_shahri
#тараддуд

Янги йил байрамига тайёргарлик

🎄Янги йил байрами яқинлашиб келаётгани муносабати билан шаҳримиз кўчалари, хиёбонлари-ю боғларини безатиш орқали аҳолига байрамона кайфият улашиш, кўтаринки руҳ бахш этиш мақсадида турли безаклар ясалмоқда. Айём иллюстрациялари (безаклар) учун Олмалиқ шаҳар ҳокимининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси Дониёр Ахмедов муаллифлиги остида шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига турли ғоялар берилди.

📌 Натижада бугунги кунга қадар шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан жами 40 та метал безак тайёрлаб бўлинди. Чилангарлар яна 60 дона безакни ясаш ва бўяш ишлари билан шуғулланишяпти.
Бу йилги мавсумда шаҳарни янгича безатиш, ҳар йилгидан ўзгача кўринишга келтириш режалаштирилган.

@Olmaliq_shahri
Айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиши мумкин

Жорий йилнинг 1-2 декабрда Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

1-2 декабрь кунлари ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши фонида республика бўйича шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиш кузатилиши мумкин.

@Olmaliq_shahri
#Биласизми

❗️Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1 млн 350 минг сўмдан 5 млн 400 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

▫️Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқда Олмалиқ шаҳар Ахборот-кутубхона маркази шифтидан сув ўтиб кетганлиги бўйича суратлар тарқалган. Мазкур ҳолат бўйича марказ раҳбари Гўзал Абдухаликова қуйидагиларни маълум қилди.

Бугун шаҳар Ахборот-кутубхона марказидаги ҳолатдан бохабар бўлган шаҳар ҳокими ўринбосарлари Қувондиқ Ражапов, Соҳиб Ахмедов, шаҳар "Иссиқлик манбаи" корхонаси раҳбари Илҳом Эргашев, "Намуна" ХУЖМШ раҳбари Людмила Деминтова, Увайсий МФЙ раиси Умида Ахвархонова иштирокида ўрганиш олиб борилди ва ХУЖМШга қувурларни янгисига алмаштириш тавсия этилди.

Ахборот-кутубхона маркази кўп қаватли аҳоли турар-жойларининг 1-қаватида жойлашган бўлиб, ушбу уйдаги хонадонларга "Намуна" хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати коммунал хизмат кўрсатади. Жорий йилнинг 29 ноябрь куни тонгда шу уйнинг 4-қаватидаги 10-хонадоннинг иситиш тизими қувурида носозлик юзага келиб, хонадонда ҳеч ким бўлмаганлиги сабабли, сув 1-қаватгача, яъни, Ахборот-кутубхона марказигача оқиб тушган. Марказ қоровули ҳолат бўйича масъулларга боғланиб, носозлик бўйича хабар берган ва носозлик бартараф этилган. Кутубхона фондида сақланаётган 16 374 та китобга зарар етмаган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳар Ахборот-кутубхона маркази таъмири учун 2020 йил 50 миллион сўмдан зиёд, китоблар учун 2020-2021 йилларда жами 100 миллион сўм маблағ ажратилган.

@Olmaliq_shahri
#спорт
#гимнастрада

⚡️Вилоят аёллари ўртасидаги гимнастрада завқли таассуротлар ва фахрли натижаларга бой бўлди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
1️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🇺🇸 1774 йил — Биринчи Континентал Конгресс ташаббуси билан Буюк Британия ва унинг Шимолий Америка колониялари ўртасидаги савдо бойкоти кучга кирган;

🏀 1891 йил — Жеймс Нейсмит баскетбол ўйинини ихтиро қилган;

⚔️ 1913 йил— Биринчи Болқон урушидан сўнг ярим мустақилликни қўлга киритган Крит Греция томонидан босиб олинган;

🇮🇸1918 йил — Исландия Дания қироллиги таркибида суверен давлатга айланган;

🇯🇵 1941 йил— Император Хирохито АҚШга қарши уруш бошлаш бўйича якуний қарорни тасдиқлаган;

📌1943 йил — СССР (Сталин), АҚШ (Ф. Рузвелт) ва Буюк Британия (У. Черчилл) учта иттифоқчи давлат ҳукумат раҳбарларининг Теҳрон конференцияси якунланган;

🤵♀ 1945 йил —Халқаро демократик аёллар федерацияси ташкил топган;

📜1959 йил — Антарктика шартномаси имзоланган, унга кўра Антарктидадан ҳар қандай ҳарбий мақсадларда фойдаланиш тақиқланган;

🇺🇳1988 йил—БМТга аъзо давлатлар томонидан 1 декабрь— Халқаро ОИТСга қарши кураш куни сифатида тасдиқланган;

🇺🇿1989 йил— Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган;

🇻🇦 1989 йил —Михаил Горбачев Ватиканга ташриф буюрган биринчи Совет раҳбари бўлган;

🇺🇦1991 йил — Украинада президентлик сайловлари ва Мустақиллик бўйича бутун Украина референдуми бўлиб ўтган;

🇰🇿1991 йил — Қозоғистонда биринчи умумхалқ президентлиги сайлови бўлиб ўтган.
⚡️ БУГУН — БУТУНЖАҲОН ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ

ОИВ инфекцияси ҳозирги куннинг глобал муаммоларидан бири саналади. Касаллик эпидемияси бошлангандан буён дунёда 75 миллиондан ортиқ одам ушбу инфекция билан хасталанган.

Инфекция 75 фоиздан ортиқ ҳолатларда 25-49 ёшли кишилар ўртасида учрамоқда. Касаллик профилактикаси ва унга қарши курашиштадбирларини режалаштириш ҳамда амалга оширишда унинг юқиш омилларини аниқлаш муҳим ҳисобланади.

Сўнгги йилларда бутун дунёда ОИТСнинг жинсий йўл билан бқиши мамлакатимизда ҳам кузатилиб, 2021 йилнинг 10 ойи давомида рўйхатга олинган беморларнинг 74 фоиздан ортиғига хасталик шу йўл билан юққани гумон қилинган.

ОИВ аниқланган шахсларни даволашнинг дунёда тан олинган усули — ретровирусга қарши даволаш усули бўлиб, юртимизда беморларнинг 75 фоиздан ортиғи ушбу даволаш усули билан қамраб олинган.
ОИВ инфекциясини республикамизда тарқалишининг олдини олиш мақсадида ЮНИСЕФ, ЮНФПА каби ҳалқаро ташкилотлар билан бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

@Olmaliq_shahri