Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳайдовчилар қулоқчин орқали телефондан фойдаланиши мумкин

"Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун (ЎРҚ–734-сон, 30.11.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

📌 Киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳайдовчилар транспортни бошқаришда телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали фойдаланиши мумкин.

Ҳайдовчилар белгиланган тезликни ошириб юборганида қайд этилган тезликдан 5 км чегириб ташлаб жазо қўлланилади.

Ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ID-картаси бўлганида транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатларни, ишончномани, суғуртани ёнида олиб юриши талаб этилмайди (мазкур тартиб 2022 йил 1 мартдан кучга киради).

➡️ Шунингдек, транспорт салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди.

🔘 Валюталарни ноқонуний олганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача этиб белгиланди (илгари қатъий БҲМнинг 20 баравари эди).

☑️ Автомобилда йўловчиларни лицензиясиз ташиганлик учун фуқароларга жарима БҲМнинг 30 баравари этиб белгиланди (илгари БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача эди).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ижтимоий_ҳимоя

Имконияти чекланган фуқаролар - давлат эътиборида

⚡️Ҳамшаҳримиз,1985 йилда туғилган Умиров Маъруф Пулатжонович тақдир синовлари боис, 2-гуруҳ ногиронлиги бўйича рўйхатда турсада, ҳаётда ўз ўрнини топишга интилиб яшаётган инсонлардан. Ҳозирда у турмуш ўртоғи билан бир нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказмоқда. Аммо унинг жисмоний имкониятлари чекланганлиги сабабли, уй-жой харид қилишга имкони етмаётган эди.

📌 Шу муносабат билан Умиров Маъруф Пулатжонович Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2019 йил 20 мартдаги 216-сонли қарори билан турар-жойга муҳтож ногиронлиги бўлган фуқаролар рўйхатига олиниб, навбат кутаётган эди. 2 йилдан зиёд вақт мобайнида навбатда турган ҳамшаҳримизнинг бугунги қувончи чексиз. Эндиликда Маъруф Умировнинг оиласи ўз хонадонига эга бўлади.

📌Айни вақтда Маъруф Умировга Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Уй-жойларни рўйхатга олиш ва тақсимлаш бўлими томонидан "Тотувлик" кўчасидан 2 хонали хонадон ажратиш бўйича ҳужжат расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#шаҳар_Кенгашида

⚡️Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг 42-сессиясида қандай муҳим масалалар кўрилди?

📹 Батафсил ОКМК телеканалида: https://www.youtube.com/watch?v=_DvK1TI_oQM

@Olmaliq_shahri
1 декабрдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар кучга киради?

Kun.uz ўз анъанасига мувофиқ 2021 йил 1 декабрдан Ўзбекистон қонунчилигида кучга кирадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтади.

👉 https://kun.uz/92978751

Kun.uz расмий канали
#айни_дамда

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан "Олмалиқ шаҳрида "Долзарб қирқ кунлик" доирасида амалга оширилган ишлар" ҳамда "Очиқ бюджет" бўйича жамоатчиликнинг иштироки" мавзуларида брифинг ва матбуот анжумани ўтказилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#жараён

Ёшлар маҳаллага ишга таклиф этилмоқда

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида Ёшлар ишлари агентлигининг маҳаллалардаги вакили лавозимига шаҳар ҳокими, прокурори ҳамда Танлов комиссияси томонидан очиқ суҳбат асосида номзодлар билан мулоқот олиб борилди.

📌Маълумот учун, шаҳримиздаги 51 та маҳаллага ушбу лавозимда ишлаш учун 250 га яқин номзодлар ариза топширган.

Суҳбат жараёни эртага ҳам давом этади. Сизда ушбу лавозимда ишлаш истаги бўлса жорий йил 2 декабрь соат 9:00да шаҳар ҳокимлигида кутамиз.

📌Устуворлик бериладиган жиҳатлар:

- ҳарбий хизмат (йиллик, ойлик)
- маълумот (магистр, олий, тугалланмаган олий)
- яшаш манзил (Олмалиқ шаҳар ҳудудида муқим яшаш)
- ёш (25-35)

@Olmaliq_shahri
Бўлажак ёшлар вакиллари билан суҳбат давом этмоқда

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокими ҳамда Танлов комиссияси бошчилигида Ёшлар ишлари агентлигига маҳалла вакиллигига номзодлар билан суҳбат жараёни бошланди.

Ҳурматли ёшлар, сизда ҳам тенгдошларингиз билан ишлашга иштиёқ ва қизиқиш бўлса, Олмалиқ шаҳар ҳокимлигига келинг.

@Olmaliq_shahri