Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#вакцинация

💉"Аммофос-Максам" АЖ ишчи-ходимлари коронавирус инфекциясига қарши эмланишмоқда.

@Olmaliq_shahri
#Вакцинация

Биз вакцина олдик, сизчи?

⚡️Олмалиқ шаҳрида коронавирус касаллигининг олдини олиш, тўғри тарғиб қилиш ва аҳолига ўрнак бўлиш мақсадида шаҳар корхона, идора ва бошқа ташкилот ходимлари "Мен вакцина олдим, сизчи" шиори остида шаҳар кўп тармоқли поликлиникасида коронавирус касаллигига қарши вакцина билан эмланди.

📌 Жумладан, Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ташқи савдо ва инвестиция бўлими ходимлари раҳбари, шаҳар ҳокими ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев бошчилигида тиббий кўрикдан ўтиб, Ўзбекистон-Хитой томонидан ишлаб чиқилган вакцина билан эмланишди. Соғлигида муаммоси бор ходимларга эса тиббий тавсиялар берилди.

@Olmaliq_shahri
#Вакцинация

Тадбиркорлар эмланмоқда

⚡️Бугун "Олмалиқ деҳқон бозори" МЧЖ маъмурияти биносида шаҳар Кўп тармоқли поликлиникаси ходимлари томонидан 50 дона Ўзбекистон - Хитой ZF- VAK 2001 вакцинаси олиб келиниб, деҳқон бозори ходимларининг 10 нафари, тадбиркорларнинг 8 нафари коронавирусга қарши эмланишди.

📌 Соғлигида муаммоси бор ходимларга эса тиббий тавсиялар берилди. Эмланиш жараёнлари ва тарғибот ишлари давом этмоқда.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#вакцинация

⚡️Мен ўз соғлиғим ва атрофдагиларим соғлиғига бефарқ эмасман.

Шаҳримиз ёшлари, вакцина олишга олға! Зеро, саломатлигимиз ўз қўлимиздадир.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#вакцинация

⚡️ Эмланиш - коронавирусга қарши курашишнинг самарали йўли. Олмалиқ шаҳрида бу бўйича қандай ишлар амалга ошириляпти?

📹 Бу ҳақда батафсил "Тошкент" телеканали лавҳасида

@Olmaliq_shahri
#вакцинация
#COVID19

Олмалиқ шаҳар СЭ ва ЖСБ томонидан 2021 йил 14 сентябрь ҳолатига эмлаш бўйича маълумот

Олмалиқ шаҳрида коронавирус инфекциясига қарши жами 1943 та эмлаш ўтказилди.

Бунда жами 1-дозада 238 нафар фукаро Хитой ва Астра зенека вакциналари билан эмланди.

Қайта эмлаш жами 1705 тани тагкил этиб,, Хитой, Moderna вакциналари билан эмлаш ўтказилди. Эмлашдан кейин ножўя ҳолатлар қайд этилмади. Эмлаш тадбирлари давом этмоқда.

Тадбир бошидан буён жами 73 101 та доза ишлатилди.
41 768 нафар аҳоли бирламчи эмланди.

Қолдиқ вакцина:

Астра зенека вакцинаси - 552 доза
Модерна РНК 1273 вакцинаси - 1834 доза
ZF.UZ.VAK 2001 - 26 804 доза мавжуд.

https://t.iss.one/OlmaliqSEOM
#вакцинация
#COVID19

Олмалиққа пфайзер вакцинаси келтирилди

⚡️Кеча, 16 сентябрь куни Олмалиқ шаҳрида коронавирус инфекциясига қарши жами 1216 та эмлаш ўтказилди.

📌Тадбир бошидан буён жами 75 677 та доза ишлатилди. 42 237 нафар фуқаро бирламчи эмланди.

Куни кеча Олмалиқ шаҳрига Пфайзер вакцинаси олиб келиниб, оилавий поликлиникаларига тарқатилди.

Коронавирусга қарши эмлаш ишларига қўшимча 25 нафар патронаж ҳамширалари жалб қилинди ва "хавфсиз иммунизация" бўйича ўқитилиб, эмлаш ишларига тайёрланди.

👩‍⚕2021 йил 16 сентябрь ҳолатига марказий поликлиникада Пфайзер вакцинаси билан 6 нафар фуқаро эмланди.

@Olmaliq_shahri
#вакцинация

"Зарбулоқ" фуқаролари хонадонбай эмланмоқда

⚡️Олмалиқ шаҳрининг чекка ҳудудида жойлашган "Зарбулоқ" маҳалласи "Обод маҳалла" дастурига тушган бўлиб, маҳаллада қурилиш ишларидан ташқари, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.

📌 Жумладан, бугун шаҳар Тиббиёт бирлашмаси тиббий ходимлари томонидан маҳалладаги ковидга қарши эмланмаган фуқаролар ўз хонадонида тиббий кўрикдан ўтказилиб, эмланмоқда.

@Olmaliq_shahri
#вакцинация

Шаҳримизда қайси вакциналар билан эмланганлар кўп?

📌 Ўзбекистон Ресубликасида шу кунгача бешта вакцина – ZF-UZ-VAC 2001, AstraZeneca, Гам-КОВИД-Вак «Спутник V», Moderna ва Pfizer вакциналари ишлатилмоқда. Вакциналарнинг самарадорлиги 66 фоиздан 95 фоизгача.

📍Бу вакциналарнинг айримлари Жанубий Африка республикаси каби коронавируснинг хавфлироқ ва нисбатан янги штаммлари тарқалган ҳудудларда ҳам синалган бўлса, Moderna ва Pfizer каби вакциналар Буюк Британия ва Жанубий Африка штаммлари чиқишидан аввалроқ синовдан ўтказиб бўлинган эди.

📍Вакцина билан эмлаш ишлари шаҳримизда ҳозирга қадар давом этаётган бўлиб, жорий йил 2 октябрь ҳолатига шаҳримиз фуқароларидан ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан - 74886 нафар, AstraZeneca - 25230 нафар, Гам-КОВИД-Вак - 1416 нафар, Moderna РНК-1273 - 10357 нафар ҳамда
Pfizer-BioNTech билан 822 нафар фуқаро эмланди.

📍Шаҳримизда жами эмланувчилар сони 87 600 нафарни ташкил этади. Вилоят миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, жорий йил 3 октябрь ҳолатига жами 44 647 нафар фуқаро эмланган бўлиб, бу 51 фоизни ташкил қилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#вакцинация

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан "Янги ҳаёт" МФЙ фуқаролари хонадонбай ковидга қарши эмланмоқда.

@Olmaliq_shahri
#вакцинация

⚡️ Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси тиббий ходимлари томонидан бугун "Рамазон" ва "Мустақиллик" МФЙлари фуқаролари ковидга қарши хонадонбай эмланди.

📌 Бу каби эмлаш ишлари маҳаллаларда давом эттирилмоқда.

@Olmaliq_shahri