Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#назорат

Ҳоким мавсумга тайёргарликни яқиндан ўрганмоқда

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов масъул ходимлар билан жойларда бўлиб, кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини яқиндан ўрганмоқда.

📌 Аниқланган камчилик ва муаммолар ечими бўйича тегишли масъулларга топшириқ ва вазифалар юклатилаяпти.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#назорат
#мулоқот
#онлайн

⚡️ Шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов Фурқат МФЙдаги А.Навоий кўчаси, 34-уйда фаолият юритаётган тадбиркорнинг масаласини тингламоқда.

Жараён фейсбукдаги саҳифамизда тўғридан-тўғри эфирда ёритилмоқда: https://m.facebook.com/groups/265546855016074/permalink/297054418531984/

@Olmaliq_shahri
#инфографика

2021 йил 14-20 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хизмат кўрсатиш соҳасидаги айрим товарларга божхона имтиёзлари қўлланилади

“Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6318-сон, 30.09.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, Ўзбекистонга олиб киришда қуйидаги товарлар ва транспортлар учун божхона божи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 январгача узайтирилади:

белгиланган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб кириладиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари;
нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун янги тез тиббий ёрдам автомобиллари;
белгиланган рўйхатларга кўра тематик хиёбонлар, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва бошқа материаллар;
ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган, йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган 8 ва ундан ортиқ ўриндиқларга эга транспортлар;
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, транспорт-логистика хизматлари кўрсатишга мўлжалланган, белгиланган рўйхатлардаги омборхона ускуналари, юк ортиш-тушириш техникаси, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар;
дор (осма) йўллари, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа ўхшаш объектлар, “банжи-жампинг” ва “зиплайн” аттракционлари, бошқариладиган (дирижабль, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган аэростатлар, гондолалар, “рафтинг” ва “флайбординг” учун ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар.

➡️ Ўзбекистонга олиб киришда қуйидаги товарлар 2021 йил 1 октябрдан 2024 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинади:

белгиланган рўйхат бўйича таълим ташкилотлари учун ўқув лаборатория ва махсус асбоб-ускуналар ва жиҳозлар;
тақиқланмаган ўйин автоматлари, видеоўйинлар учун ускуналар ва боулинг учун автоматик ускуналар;
белгиланган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги стоматология ва косметология асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#вакцинация

Шаҳримизда қайси вакциналар билан эмланганлар кўп?

📌 Ўзбекистон Ресубликасида шу кунгача бешта вакцина – ZF-UZ-VAC 2001, AstraZeneca, Гам-КОВИД-Вак «Спутник V», Moderna ва Pfizer вакциналари ишлатилмоқда. Вакциналарнинг самарадорлиги 66 фоиздан 95 фоизгача.

📍Бу вакциналарнинг айримлари Жанубий Африка республикаси каби коронавируснинг хавфлироқ ва нисбатан янги штаммлари тарқалган ҳудудларда ҳам синалган бўлса, Moderna ва Pfizer каби вакциналар Буюк Британия ва Жанубий Африка штаммлари чиқишидан аввалроқ синовдан ўтказиб бўлинган эди.

📍Вакцина билан эмлаш ишлари шаҳримизда ҳозирга қадар давом этаётган бўлиб, жорий йил 2 октябрь ҳолатига шаҳримиз фуқароларидан ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан - 74886 нафар, AstraZeneca - 25230 нафар, Гам-КОВИД-Вак - 1416 нафар, Moderna РНК-1273 - 10357 нафар ҳамда
Pfizer-BioNTech билан 822 нафар фуқаро эмланди.

📍Шаҳримизда жами эмланувчилар сони 87 600 нафарни ташкил этади. Вилоят миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, жорий йил 3 октябрь ҳолатига жами 44 647 нафар фуқаро эмланган бўлиб, бу 51 фоизни ташкил қилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#вакцинация

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан "Янги ҳаёт" МФЙ фуқаролари хонадонбай ковидга қарши эмланмоқда.

@Olmaliq_shahri
Камондан отиш спорт тури Олмалиқ шаҳрида ҳам ривожлантирилади

📌 Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси раиси, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Камондан отиш спорт турини оммалаштириш ва ривожлантиришда аввало, иқтидорли ёшлардан иборат спортчиларимиз ва тажрибали мураббийлар сафини кенгайтириш бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқ берилди.

👬 Олмалиқ шаҳрида ҳам Камондан отиш спорт турини ривожлантириш мақсадида спортчиларни саралаш ишлари бошланди.

🎊 Жумладан, мерганларни келгусида Францияда ўтказиладиган 2024 йилги Олимпиадага тайёрлаш учун секциялар ташкил қилинмоқда.

💁🏻‍♀️🙋🏻‍♂️ Шу муносабат билан мураббийлар ва спортчиларни ушбу спорт тури билан шуғулланмоқчи бўлган ўғил-қизларни сафимизга таклиф этамиз.

☎️93-616-53-93.

@Olmaliq_shahri
#Сайлов_2021
#Тарғибот

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ҳамда шаҳар Қўриқлаш бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комисссияси томонидан 2021 йилнинг 24 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлов куни деб белгиланганлиги муносабати билан Олмалиқ шаҳар Қўриқлаш бўлими шахсий таркибига сайлов қонунчилигини мазмун моҳиятини етказиш ҳамда билим савиясини ошириш мақсадида Олмалиқ шаҳар Қўриқлаш бўлими маърифат залида "Сайловда фаоллик - асл ватанпарварликдир" мавзусидаги сайловолди тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил этилди.

♻️ Тадбирда "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси О.Норжигитов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастури юзасидан тушунча берилди.

❇️ Тадбирда ходимлар сайлов бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга аниқ жавобларни олишди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

⚡️Олмалиқ шаҳар "Иссиқлик манбаи" корхонаси раҳбари Илҳом Эргашев куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича корхонаси томонидан олиб борилган чора-тадбирлар хусусида ахборот берди.

@Olmaliq_shahri
Депутат назорати

⚡️ Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Г.Холбоева ва депутат Д.Рўзиеванинг вакили иштирокида бугун "Олмалиқсой" МФЙнинг "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"даги фуқароларга берилган асбоб ва ускуналарнинг мақсадли ишлатилаётганлик ҳолатлари ўрганилди.

📌 Ўрганиш тафсилотлари доимий комиссия аъзолари томонидан таҳлил қилингач, навбатдаги сессия кун тартибида ўқиб эшиттирилади.

@Olmaliq_shahri