Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.89K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Айни_дамда

Сиз бу вақтда балки аллақачон ширин уйқуга ётган бўлсангиз керак. Балки тунги сменадаги ишдадирсиз, балки эса чойхонада...

Бугунги кунда шаҳримизда жами 490 та кўп қаватли уйлар ва 15 та ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик таъминоти (отопления) берилди. Бироқ бугун тахминан соат 19:30да Китве кўчасидаги диаметри 530 мм бўлган иссиқлик тизими магистрал қувурида босим кўтарилганлиги, аксарият ХУЖМШлар иссиқлик қабул қилиш чораларини кўрмаганлиги боис, авария содир бўлди.

Шу сабабли иссиқлик тизими берилган 490 та уйдан 126 та кўп қаватли уйларга, жумладан, 5/3, 5/2, 5/1, 4/1, 4/2 микрорайонларида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Ҳозирда иссиқ сув бериляпти холос. Айни дамда шаҳар ҳокимлиги томонидан мазкур авариявий ҳолатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Таассуф билан айтиш жоизки, шаҳар ХУЖМШлари ва айрим коммунал ташкилотлар томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан шаҳар ҳокимига 100 фоиз тайёр деган ёлғон ёзма ахборот берилган.

Амалда эса бу каби ҳолатлар...Кўриниб турганидек, бу борада анчагина муаммолар мавжуд.

Шаҳар уй-жой коммунал бўлими ва "Иссиқлик манбаи" корхонаси бошлиқлари шу сабабли лавозимларидан озод қилинди.

Шаҳар ҳокимлиги йўл қўйилган камчиликлар учун шаҳар аҳолисидан узр сўрайди.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Olmaliq_shahri
November 5, 2019
November 6, 2019
December 4, 2019
November 24, 2021
November 24, 2021
December 1, 2021
November 16, 2023