Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.02K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#профилактика
#ФВБ_огоҳлантиради

Олмалиқ шаҳрида чўкиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида шаҳардаги барча сув ҳавзаларида профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар бўлими Олмалиқ шаҳар бўлими шаҳар аҳли ва меҳмонлардан ҳаётини хавф остига қўйиб, чўмилиш тақиқланган жойларга бормасликни сўраб қолади.

Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда уйда қолинг, зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг!

@Olmaliq_shahri
#ФВБ_огоҳлантиради

Қамчиқ довони вақтинча ёпилди

Бунга кучли шамол ва қор кўчкиси хавфи сабаб бўлган. Йўл ҳаракатланиш учун хавфсиз ҳолатга келтирилганидан сўнг, довонда транспорт ҳаракати яна тикланади.

Шунингдек, Олмалиқ шаҳридаги айрим номустаҳкам дарахтларда қор ёғиши оқибатида қулаб тушиш ҳолати кузатилмоқда.

Фуқаролардан автоуловларини дарахтларнинг тагига қўймасликларини сўраймиз.

@Olmaliq_shahri
#ФВБ_огоҳлантиради

Февралнинг учинчи ўн кунлиги салқин ўтади

🌀18-21 февралда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади.


🌬18-19 февралда республикада шамол 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

🌧19 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади, ❄️шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

🌧20-21 февралда республикада ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 🌤Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

📉20-21 февралда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 8-13° илиқгача, кечалари 2-7° илиқгача пасаяди.

👉батафсил

Олмалиқ шаҳар ФВБ

@Olmaliq_shahri
#ФВБ_огоҳлантиради

Февралнинг охирги ҳафтаси салқин ўтади

🌀Жорий
йилнинг 23-26 февраль кунлари Республикамиз ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа қисми устидан шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

🌬23 февралда Республика бўйича ёмғир ёғади, 24 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.

🌧24 февралда ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-7° илиқ, 25-26 февраль кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 7-12° совуқгача ва кундузи кунлари 2-7° совуқгача пасаяди.

🌧24-25 февраль кунлари ҳаво ҳарорати Қорақалпоғистон ҳудуди бўйлаб кечаси 17-22° совуқгача, кундузи 5-10° совуқгача, Хоразм вилоятида кечаси 12-17° совуқгача, кундузи 5-10° совуқгача пасаяди. 23-25 феврал кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с дан 25-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Об-хавонинг ўзгариши билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, содир бўлганда зудлик билан бартараф этиш мақсадида шаҳар Фавқулодда вазиятлар давлат тизимига кирувчи хизматларнинг шайлиги оширилсин;

Ижтимоий соҳа обьектларининг тайёргарлик ҳолатлари тегишли хизматлар томонидан ўрганиб чиқилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилиши назоратга олинсин;

Каналллар, коллекторлар, ерли хонадонлар, кўп қаватли уйлар атрофидаги ирригация ариқлари ҳамда трубомостлар атрофидаги ариқларнинг ёмғир сувларини тўсиб қолувчи чиқиндилардан тозалаш ва сув ўтказиш қобилиятини яхшилаш ишлари ташкиллаштирилсин;

Шаҳар фуқаролари томонидан электр симёғочлар, юқори кучланишдаги ТП ва электр симлар ҳамда ҳар хил турдаги дарахтлар остига транспорт воситаларини қўймасликлари бўйича огоҳлантиради.

Хушёрликни оширган, ҳар бир вазиятдан хабардор бўлиш мақсадида тегишли ташкилот идоралар ходимларидан навбатчилик графиги тузилиб навбатчилик ташкил этилсин ва ҳудуддаги ҳолатлар юзасидан ҳар 3 соатда, вазият кескинлашганда эса зудлик билан шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчи диспетчерига 101, 1050, 70-61-01-79 ва 70-61-4-12-80 телефон рақамлари орқали хабар берилсин.

Олмалиқ шаҳар ФВБ.
#ФВБ_огоҳлантиради
#аномалиссиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология
хизматлари марказининг 2021йил 1 июль куни тақдим этган хабарномасига кўра, 2021 йил 3-5 июль кунлари Республикамиз худудида иссиқ хаво сақлаб қолиниб, кундузи ҳавонинг ҳарорати +39 +41°С, жанубда ва чўл ҳудудларда +42 +44 °C гача иссиқ бўлади. 6-8 июль кунлари Республикамиз ҳудудига иссиқ ҳавонинг кириб келиши натижасида ҳаво ҳарорати иқлим нормасидан +5 +8°С юқори бўлиб, кундузи хаво ҳарорати +41 +43 °С гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида +44- +46 °С гача иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими Сиздан зарурат бўлмаган ҳолларда қуёшли шароитда кўчага чиқмаслигингизни сўрайди. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига эътиборли бўлинг.

@Olmaliq_shahri
#ФВБ_огоҳлантиради
#аномалиссиқ

Ўзбекистонда +46 даражагача жазирама бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет хабарига кўра, 24-26 июлда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига, ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 4-6 даражага юқори бўлади.

Кундузи ҳаво +40...+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +45...+46 даражагача исийди.

25-27 июлда республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

@Olmaliq_shahri
#ФВБ_огоҳлантиради

Бугун Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17-18 ноябр кунлари Республиканинг барча ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва вилояти) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади.

Гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, 16-17 ноябрда Республика бўйича шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чангли бўрон бўлади.

🔹16 ноябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, 17 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади, 17-18 ноябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади.
Республика бўйича ҳарорат кескин пасайиши кутилмоқда.

🔹16-17 ноябрда шимолда, 17-18 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳарорат кечалари 5-8° гача совуқ, кундуз кунлари 0-3° гача илиқ, шимолда кечалари 12-15° гача совуқ, кундуз кунлари 0-3° гача совуқ пасаяди.

Олмалиқ шаҳар ФВБ

@Olmaliq_shahri