#ёшлар_дастури_доирасида
Сектор раҳбарлари ва депутат ёшлар билан учрашди
💠Шаҳримизнинг "Бўстон" маҳалласида 2-сектор раҳбари М.Маматов, шаҳар ИИБ бошлиғи И.Рашидов ҳамда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати О.Хасанов ёшлар билан учрашиб, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида тушунтириш ишлари олиб боришди.
🔘Хусусан, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши ва спорт билан шуғулланиши учун барча шароитлар мавжудлиги таъкидлаб ўтилди. Бундан ташқари, учрашувда иштирок этган ёшларнинг 16 нафари ўзларининг муаммо ва таклифларини билдиришди.
🔘Учрашув давомида, 9 нафар ёш “Ёшлар дафтари”га киритилиши ҳамда дастур асосида бандлигини таъминлаш чоралари кўрилиши, 5 нафар ёш касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиши ҳамда кредит ажратилиши юзасидан тегишли корхона ва ташкилотларга топшириқлар берилиб, барча мурожаатлар назоратга олиниши маълум қилинди.
🔘Учрашув давомида "Ёшлар дафтари"га киритилган 4 нафар ёшга Ёшлар жамғармаси ҳисобидан меҳнат қуроллари, яъни, 2 та тикув машинаси, 1 та пайвандлаш мосламаси ва 1 дона инкубатор берилиб, ёшларнинг ўзини-ўзи банд қилиши учун шароит яратилди.
@Olmaliq_shahri