Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.9K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Аҳоли_саломатлиги_йўлида

📈 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 майдаги ПҚ-3715-сонли "Аллергик касалликларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда 2020 йил 11 майдаги 88-сонли баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида Республика илмий-ихтисослашган аллергеология маркази томонидан тиббий сафарлар ташкил этилмоқда.

📌 Жумладан, куни кеча Олмалиқ шаҳрининг Кўп тармоқли марказий поликлиникасида Республика илмий-ихтисослашган аллергеология маркази томонидан аллергик касалликлари мавжуд бўлган беморларни ўрганиш ва тавсиялар бериш мақсадида бир гуруҳ аллерголог шифокорлар ташриф буюришди.

💊Ташриф мобайнида марказ аллергология бўлими ўриндош шифокор-аллергологи Шаҳло Ишмуҳамедова бошчилигида шаҳардаги аллергик касалликлари мавжуд бўлган беморлар қабул қилиниб, беморларга шифокорлар томонидан тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.

@Olmaliq_shahri
#Аҳоли_саломатлиги_йўлида

Аллерголог шифокорлар - шаҳримизда

📈 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 майдаги ПҚ-3715-сонли "Аллергик касалликларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда 2020 йил 11 майдаги 88-сонли баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида Республика илмий-ихтисослашган аллергеология маркази томонидан тиббий сафарлар ташкил этилмоқда.

⚡️Хусусан, бугун ҳам қарор ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар тиббиёт бирлашмасига Республика илмий ихтисослаштирилган Аллергология маркази директори, профессор Илмира Разикова ташриф буюриб, шифокорлар учун ўқув дарси ҳамда беморлар учун бепул кўриклар ўтказди.

❇️Шунингдек, марказ ишчи гуруҳ таркибида шаҳримизга келган аллерголог шифокорлар, тиббиёт фанлари номзодлари Наргиза Айдарова, Шаҳло Ишмухамедова ва Саидазимхон Абдиғаниев ҳам шаҳардаги аллергик касалликлари мавжуд бўлган беморларни қабул қилишиб, тиббий маслаҳат ва тавсиялар беришди.

@Olmaliq_shahri