Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#мустақилликка_туҳфа
#тантана

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳрида Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўмондонлиги №99280-сонли ҳарбий қисм янги биносининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.

Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги мазкур ҳарбий қисм биносида жорий йилнинг июнь ойидан реконструкция ишлари бошлаб юборилган бўлиб, 3 ой ичида тўлиқ битказилди. Бинода ҳарбий хизматчилар фаолияти учун барча замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган кутубхона, маънавият хонаси, спорт зали ва спорт майдони, хизмат хоналари ҳамда ошхона мавжуд.

Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари Ҳамдам Қаршиев ташриф буюрди ва Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов билан рамзий лента тантанали равишда қирқилиб, бино расман очиб берилди. Яхши ният билан сўйилган жонлиқ бошида, қўллар дуои фотиҳага очилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида бинони реконструкция қилишда жонбозлик кўрсатган қурувчиларга зарбоф тўн ёпилиб, миннатдорлик билдирилди. Шунингдек, ҳарбий қисмнинг 100 га яқин хизматчилари хизматда кўрсатган садоқати, намунаси, эришган юқори натижалари муносабати билан қўмондонликнинг фахрий ёрлиқлари, қимматбаҳо совғалари, пул мукофотлари ҳамда турли даражадаги ҳарбий унвонлар билан рағбатлантирилди. Ҳарбий қисм командири, полковник Валижон Сатторовга янги "Нексия-3" хизмат автомашинаси ҳам туҳфа қилинди.

@Olmaliq_shahri