Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#назорат

⚡️ Бугун, 21 сентябрь куни Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги кичик мажлислар залида, Болалар масалалари бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида 9 та масала кўриб чиқилди.

📌Комиссия қарори асосида 7 нафар вояга етмаганларга таълим муассасасидан мураббий бириктирилиб, фан ва спорт тўгаракларига жалб этилди. 2 нафар вояга етмаган ёшлар етакчиси назоратига олинди. Шунингдек, 15 нафар ота-онага фарзандига таълим ва тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини етарли даражада бажармаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жарима белгиланди ҳамда вояга етмаган болаларнинг тарбияси назоратга олинди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#назорат

⚡️Бугун Тошкент вилояти прокурори ўринбосари Хайрулла Бўриев Олмалиқ шаҳрида қурилаётган "Янги Ўзбекистон" массивида бўлиб, олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

📌 Ўрганиш давомида вилоят мутасаддилари томонидан қурилиш бўйича масъулларга керакли кўрсатмалар берилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#ижро_интизоми
#назорат

Кенгаш қарорлари ижроси - назоратда

⚡️Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши томонидан бугун шаҳардаги корхона, ташкилот ва муассасаларига юборилган сессия қарорларида берилган вазифаларнинг ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.

📌 Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилиш Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибият мудири Эргаш Абдураимов томонидан олиб борилиб, ижро интизомига риоя қилмаган масъул раҳбарларга қатъий огоҳлантиришлар берилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#назорат

⚡️ Қаҳратон қишнинг аёзли кунларида ижтимоий объектларда етарлича шароит яратиш, айниқса, иссиқлик тизими орқали берилаётган ҳароратнинг белгиланган меъёрда бўлишини таъминлаш муассаса ва ташкилот раҳбарларига катта масъулият юклайди. Аммо марказлашган тартибда берилаётган иссиқлик тизими ҳарорати меъёрини барқарор сақлаш ҳолатига айрим объект раҳбарлари виждонан ёндашмаётгани ҳам рост.

📌 Шу боис, Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бугун шаҳримиздаги Мактабгача таълим ва мактаб бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларида бўлиб, иссиқлик таъминоти ҳароратининг белгиланган меъёрдалигини назоратдан ўтказди. Аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича масъул раҳбарларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Kаналга уланиш
⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#назорат

Байрамолди назорат ишлари янада қатъийлашди

⚡️ Бугун, 30 декабрь, Янги йил байрами кириб келишига саноқли вақт қолгани муносабати билан "Ойдин" деҳқон бозори ҳар кунгидан ҳам одамлар билан гавжум. Бу вақтда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари барқарорлигини сақлаш доимгидан ҳам долзарб.

📌Шу боис, бугун шаҳар ҳокими Қобил Хамдамовнинг шахсан ўз бошчилигида ўринбосарлари, Департамент, бозор маъмурияти ҳамда депутатлардан иборат Жамоатчилик назорати Кенгаши аъзолари билан бозорда назорат олиб борилмоқда.

Бозор олдидаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳам қатъий назорат тадбирлари йўлга қўйилиб, бозор ичидаги турли майда ўғрилик,  киссавурликнинг олдини олиш мақсадида шаҳар ИИБходимлари томонидан фуқаролик кийимларда назорат ташкил қилинди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#назорат

Депутатлик назоратлари олиб борилмоқда‼️

⚡️Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари ўз округларида "Аёллар дафтари"нинг 4-босқичига киритилган аёлларга кўрсатилган ёрдам ва кўмакларнинг низом талабларига мослиги ва ҳаққонийлиги юзасидан ўрганиш олиб бормоқдалар.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#назорат

⚡️Бугун, 16 январь куни Олмалиқ шаҳар 17-сонли умумий ўрта таълим мактабида Болалар масалалари бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши сайёр тартибда бўлиб ўтди.

📌 Йиғилиш кун тартибида 15 та масала кўриб чиқилди. Комиссия қарори асосида 6 нафар вояга етмаганларга таълим муассасасидан мураббий бириктирилиб, фан ва спорт тўгаракларига жалб этилди.  Шунингдек, 9 нафар ота-оналарга фарзандига таълим ва тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини етарли даражада бажармаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жарима белгиланди ҳамда вояга етмаган болаларнинг тарбияси назоратга олинди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#назорат

⚡️Юртимизда, хусусан, шаҳримизда ҳам улкан бунёдкорлик, қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу билан аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжлари таъминланиб, хизмат кўрсатиш шоҳобчалари ҳамшаҳарларимизнинг фаровон турмуш кечиришига замин бўлаётгани сир эмас.

📌Аммо қурилиш ишларининг ҳам ўзига яраша белгиланган тартиб-қоидалари бор. Бунда коммунал корхона-ташкилотларининг коммуникацияларига шикаст етказмаслик учун ўзаро ҳамкорликда иш ташкил қилиш лозим. Шу кунлар ичида шаҳримизда қурилиш ишларини олиб бораётган қурувчи тадбиркор томонидан бир неча жойлар кавланиб иссиқ сув ва ичимлик суви қувурларига шикаст етказилиб, аҳолининг иссиқ ва совуқ сув таъминоти узилиб қолишига сабаб бўлган.

📌Бугун шу масала юзасидан шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ҳамидулла Камолов бошчилигида коммунал корхона-ташкилот масъуллари муаммони бартараф этиш бўйича ўрганиш олиб боришди. Аниқланган камчилик юзасидан тадбиркорга қатъий огоҳлантириш берилди.

Kаналга уланиш
⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#назорат

⚡️ Олмалиқ шаҳар Ички ишлар бўлимида Болалар масалалари бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида 10 та масала кўриб чиқилди.

📌 Комиссия қарори асосида 9 нафар вояга етмаганларга таълим муассасасидан мураббий бириктирилиб, фан ва спорт тўгаракларига жалб этилди. 2 нафар вояга етмаган Ички ишлар профилактика ишлари олиб бориш ҳисобига олинди. Шунингдек, 12 нафар ота-оналарга фарзандига таълим ва тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини етарли даражада бажармаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жарима белгиланди ҳамда вояга етмаган болаларнинг тарбияси назоратга олинди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube