Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Беш_ташаббус_амалда
#китобхонлик

📌 Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, Ўзбекистон Ёшлар агентлиги ишлари шаҳар бўлими, шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутоаласи ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Ёш китобхон" республика кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди. Танлов 3 кун давомида ўтказилиши режалаштирилган.

♻️Танловдан мақсад ёшлар ўртасида китобхонлик кўникмасини шакллантириш, маънавий дунёқарашини бойитиш бўлиб, 3 та ёш доирасида ўтказилиши белгиланган.

Бугунги танловда шаҳримизнинг 204 нафар 10-14 ёшли ўқувчиларнинг китобхонлик бўйича билимлари синовдан ўтказилди.

@Olmaliq_shahri
#Беш_ташаббус_амалда
#китобхонлик

📌 Ёшларни Ватанга муҳаббат, аждодлар меросига садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда китобнинг ўрни муҳимдир.

📚Ана шу эзгу мақсадда бугун Олмалиқ шаҳар Ахборот кутубхона марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Энг яхши китобхон оила" кўрик-танлови ўтказилди.

♻️ Танловда 3 та оила иштирок этиб, унда Шерматовлар оиласи фахрли биринчи ўринга сазовор бўлди ҳамда танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

🎁Танлов сўнгида ғолибларга "Ишонч" савдо дўкони ҳамда шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси Г.Абдухаликованинг эсдалик совғалари топширилди.

@Olmaliq_shahri
#Беш_ташаббус_амалда
#китобхонлик

📚Китоб - инсоннинг чинакам дўсти. Уни кўп мутолаа қилиш кишининг дунёқарашини кенгайтириб, ақлини, фикрлаш қобилиятини чархлайди.

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар Ахборот кутубхона марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида "Китоб инсон маънавияти кўзгуси" мавзусида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси, олим, профессор А.Хасанов сўзга чиқиб, "Ёш авлод вакиллари қалбида китобга бўлган меҳр ва китобхонлик маданиятини ривожлантиришда оила-таълим даргоҳи тамойили асосида фаолият юритилса, эртамиз эгалари бўлган фарзандларимизнинг маънавий камолоти янада етук бўлади", дея таъкидлаб, китобхонликнинг ёшлар келажагидаги аҳамиятига тўхталди.

@Olmaliq_shahri
#Беш_ташаббус_амалда

📚Олмалиқ шаҳар Ахборот-кутубхона марказида Президент Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамкорлигида “Китоб - билимлар калити” мавзусида маънавий- маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир 5 та ташаббус бўйича белгилаб берилган вазифа ва топшириқлардан келиб чиқиб, ёш ҳаваскор ижодкорларни тизимли тарбиялаш, ёшларнинг касб маҳорати, китоб маънавият сарчашмаси эканлигини сингдириш, истеъдодли ёшларни кенг қамраб олиш мақсадида ушбу тадбир ташкил этилди.

❇️ Тадбир сўнгида фаол ёшларга Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси томонидан фахрий ёрлиқ ва бадиий китоблар билан тақдирландилар.
Ушбу маънавий-маърифий тадбир йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

@Olmaliq_shahri
#беш_ташаббус_амалда

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга жалб этишни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида шаҳримиздаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида беш ташаббус доирасида "Очиқ эшиклар куни" спорт тадбири ташкиллаштирилди.

📌 Бугунги кунда шаҳримизда спортга бўлаётган эътибор, ёшларимизнинг турли йўналишларда эришаётган ютуқларини кўрсатиш ҳамда спорт мактабида мавжуд спорт турларига ёшларни жалб қилиш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда бир қатор ёшлар ва ота-оналар иштирок этишди.

📍Тадбир давомида шаҳримиз ёшларининг спорт борасида эришаётган ютуқлари алоҳида эътироф этилиб, уларнинг мураббийлари спорт бўлими томонидан рағбатлантирилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#беш_ташаббус_амалда

Ёшлар - нуронийлар нигоҳида

⚡️Шаҳримиздаги “Болажон” боғида шаҳар фахрийлар кенгаши вакиллари, МФЙ нуронийлари, 99280 ҳарбий қисм шахсий таркиби, Миллий гвардия шаҳар бўлими, шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, шаҳар давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, ўқувчи ёшлар иштирокида шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Нуронийлар жамоатчилик кенгаши, Маҳалла хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими ҳамда шаҳар спортни ривожлантириш бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-92-сон Қарори ижроси бўйича “Ёшлар-нуронийлар нигоҳида ” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

📌 Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг масъул ходими Маъмуржон Шукуров ҳам иштирок этиб, тадбир давомида ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.

Шунингдек, тадбирда ҳарбий қисмлар техникаларининг кўргазмаси, фахрий қоровулнинг ва қўл жанги кўргазмали чиқишлари, спорт ўйинлари, ўқувчи ёшларнин қўл меҳнати намуналаридан кўргазмалар намойиш этилди ҳамда шаҳар маданият бўлими ходимлари томонидан меҳмонлар учун концерт дастури намойиш этилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri
#беш_ташаббус_амалда

⚡️Олмалиқ шаҳар 18-умумтаълим мактаби Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси М.Воҳидова ташаббуси билан мактабда ўқувчи ёшларниинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг иқтидорларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мустақил фикрлайдиган, зукко ва кенг дунёқарашга эга бўлишларига имконият яратиш мақсадида "Беш ташаббус - беш имконият!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

📚Тадбирда мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан спорт, маданият, санъат ва китобхонлик йўналишлари бўйича кўргазмали ҳамда саҳнавий чиқишлари намойиш этилди.

🔹Қизғин ва кўтаринки руҳда ўтказилган мазкур тадбирда фаол иштирок этган ижодкор ўқувчилар фахрий ёрлиқлар билан рағбатлантирилди.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri