#Cарҳисоб
Олмалиқ шаҳар Жиноятчиликнинг олдини олиш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишга шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов раислик қилиб, 2019 йил давомида Олмалиқ шаҳридаги жиноятчилик ҳолати ва уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар хусусида шаҳар прокурори Эркин Назруллаевнинг ҳисоботи ўқиб эшиттирилди.
Кенгаш йиғилишида шаҳар 4 та сектор раҳбарлари ҳамда ижтимоий соҳа вакиллари - ИИБ, таълим, тиббиёт, маҳалла, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этди.
Прокурор Эркин Акбарович қайд этганидек, 2019 йил давомида Олмалиқ шаҳрида 376 нафар шахс томонидан 288 та жиноят содир этилган бўлиб, 2018 йилга нисбатан 4 тага камайган.
Аммо бу борада ҳали тизимли иш ташкил қилиб, жиноятлар сонини янада камайтиришда идоралараро изчил ҳамкорликни йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда шунингдек, шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамда Тиббиёт бирлашмаси раҳбарларининг ҳисоботлари ҳам тингланди. Камчиликка йўл қўйган раҳбарларга огоҳлантиришлар берилиб, фаол масъуллар йил якуни билан рағбатлантирилиши белгиланди.
@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q