Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.06K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
112 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Олмалиқ_шаҳар_Кенгашида

Бугун, 25 февраль куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси Р.Холматов томонидан тасдиқланган ишчи гуруҳ аъзолари Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг “Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссия” раиси Р.Турдибоева ва аъзоси У.Эрматовлар томонидан Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши хонасида доимий комиссия раислари, шаҳар сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва тегишли мутасаддилар билан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2020 йил 29 январдаги 2-сессияси VI/II-II, VI/II-III, VI/II-IV ҳамда VI/II-V-сонли қарорлари ижросини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди. Йиғилиш якунида шаҳар мутасаддиларига вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#қарор_ва_ижро
#Олмалиқ_шаҳар

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги "Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 5850-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида бугун
Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси Сайёра Якупбекова ҳамда шаҳар ҳокимлиги Ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Дониёр Аҳмедовлар томонидан шаҳардаги Амир Темур кўчаси бўйлаб рейд ташкил этилди.

📌Рейд давомида ошхона ва тамаддихоналар номлари, турли тилларда акс эттирилган пештахта ва рекламаларнинг мазмуни маънавиятимиз ва Давлат тилига мослиги борасида тадбиркорларга йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилди.

♻️Бу каби тадбирлар келгусида ишчи гуруҳ томонидан мунтазам давом эттирилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#қарор_ва_ижро
#Олмалиқ_шаҳар

📖Ўтган давр мобайнида дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тилимизга эътибор, унинг мавқеини ошириш, софлигини сақлаш, бу қонунчилигимизнинг маъно-мазмунини ёш авлод онгига сингдириш йўлида улкан ишлар қилинаяпти.

🔴Жумладан, Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги қошида тузилган Давлат тили ҳақидаги қонунга риоя этилишини назорат қилиш ҳамда ташқи реклама объектларини хатловдан ўтказиш комиссияларининг навбатдаги йиғилиши ҳам ана шу мавзуга бағишланди.

Йиғилишда сўз олган комиссия аъзоси Техника фанлари доктори, профессор Абдурашид Хасанов шаҳардаги эски совет тузумидан қолиб кетган айрим кўчалар номларини ўзгартиришда, воҳанинг узоқ тарихига боғлаб, “Илоқ”, “Тункент” номларини бериш таклифларини билдириб ўтди.

🖍Шундан сўнг, ишчи гуруҳ шаҳар кўчалари бўйлаб яна рейд тадбирларини ташкил этиб, ташқи рекламаларнинг мазмуни маънавиятимиз ва Давлат тилига мослиги борасида ҳам тарғибот ишларини олиб боришди.

@Olmaliq_shahri
#Олмалиқ_шаҳар

⚡️Аввал хабар берганимиздек, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази унитар корхонасининг туман ва шаҳар бўлинмалири томонидан тумандаги ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб хисса қўшиб келаётган тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон декмократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда”, "Тадбиркорликни жадал ва янада кенг ривожлантириш учун барча шароитларни яратиш-энг муҳим вазифамиздир" номли китоблари топширилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Муҳтарам Президентимизнинг мазкур китоблари
Олмалиқ шаҳар Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази бўлинмаси томонидан ҳудуддаги фаол тадбиркорларга топширилмоқда.

👉kanalga ulanish: https://t.iss.one/tv_chamber

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring👇
Sayt |Instagram | Youtube|Facebook