#ЛАЗГИ_Халқаро_фестивали
#Фусункор_шаҳар
#Бир_олам_таассурот
#Ҳаяжонли_лаҳзалар
Бугун фестивалнинг иккинчи куни.
Бу фестивал анча йиллардан бери ўтказиб келинаётган бўлса ҳам, мен биринчи марта қатнашаяпман.
Шу боисми,юрагимни аллақандай англаб бўлмас ҳислар чулғаб олди.
Хоразм лазгисини бутун дунё маданият оламида тан олинганлиги, халқаро миқёсидаги, анъанавий нуфузли фестивал сифатида нишонланаётганлиги, қалбимни ғурурга, ифтихорга тўлдирди.
Фестивалга дунёнинг кўплаб мамлакатларидан рақс усталари ўз санъатларини намойиш қилиш учун ташриф буюришган.
Қатнашчиларнинг чиқишларини томоша қилар экансан, рақслар орқали кўз олдингда ўша юртнинг анъаналари,урф-одатлари жонлангандек бўлади, гўё.
Санъат мамлакатларни бир-бирига туташтирувчи кўприк эканлигига яна бир карра амин бўласан киши.
Мушаклар ёғдусида сирли жилваланаётган Ичанқалъадан узоқлашар эканман, эртага мени яна янги ҳаяжонлар кутаётганлигига ишонаман.
Махбира КАРИМОВА
«ЭЗГУ СЎЗ» газетаси мухбири, Огаҳий ижод мактаби " Назм" тўгараги раҳбари.