Ogahiy ijod maktabi
1.35K subscribers
31.9K photos
2.56K videos
313 files
8.06K links
🔴Ogahiy ijod maktabi faoliyati;
✏️Eng yangi ijod namunalari;
🏆Erishilgan yutuqlar;
📚Ta'sirchan-tarbiyaviy ma'lumotlar;
👍Maktab, viloyat va Respublika miqyosida o‘tkaziladigan turli tanlovlar.

📲Murojaat uchun: (62)226 20 92
@ogahiymurojaat_bot
Download Telegram
#Танишув

Ўзбекистон Республикаси мактабларида рус тили фанини ва умумтаълим фанларини рус тилида ўқитишнинг сифатини оширишга каратилган "ЗЎР!" ("КЛАСС!") лойиҳаси доирасида 2021 йилда вилоятимизга бириктирилган Герцен номидаги Санкт-Петербург педагогика университети доценти Ибрагимова Фарида Рашидовна бугун, март ойининг 25 санасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфидаги Хива шаҳридаги Огаҳий ижод мактабига ташриф буюрди. Меҳмоннинг ижод мактаби директори С. Абдуллаев билан ўзаро мулоқоти ташкил қилинди. Мактаб билан
танишиш давомида бинонинг қурилиш лойиҳаси, ўқувчиларга ўқиш, ижод қилиш, яшаш учун яратилган шароитлар, эришилган ютуқлар ва режалар, замонавий технологиялар билан таъминлангани ўзида катта таассурот қолдирганини билдирди. Айниқса, меҳмонни барпо қилинган ёзги амфитеатр, унинг миллийлиги, ўзига хос жозибаси, "5 ташаббус хонаси", ўқувчилар турар жойи ва унинг қулайлиги, спорт майдонлари ҳайратга солганини яширмади ва мактаб директори билан стол тенниси ўйнади. Ижод мактабида фаолият кўрсатаётган жамоа, таълим олаётган ўқувчиларга, уларнинг ота-оналарига ҳавас қилаётганлигини изҳор этди. Шунингдек, Ф. Ибрагимова мактабга яна мамнуният билан келишини билдирди ва баҳорги таътилдан кейин "Маҳорат дарси" ўтиб беришига келишиб олинди.

#Огаҳий_ижод_мактаби