#Аъзам_Ўктам_60_ёш
Ўзбек адабиётида ижодкорлар кўп ва хўб. Ҳар бир ижодкорнинг ўз услуби, ўз йўналиши ва ўз қарашлари мавжуд, ижодкорлар бир-бирини такрорламайдилар, воқеа-ҳодисани ўзларига хос талқинда тасвирлайдилар.
Аъзам Ўктам ҳам ана шундай шоирлардан бири эди. Агар ҳаёт бўлганларида бу йил 4 октябрда 60 ёшга тўлар эдилар. Гарчи шоир жисман орамизда бўлмаса-да, руҳан қалбларимизда яшамоқда. Аъзам Ўктам шеъриятида мантиқ кучли, шиддат ва ўктамлик, лирик қаҳрамон руҳиятида улкан бир дард ва алам бор. Шоир наздида “Аламсизлар – қаламсиздир”.
Шеърларида мақол ёки маталлар, иборалар, халқона фразеологик бирликлар воситасида образ яратади. Баъзи ўринларда “Ҳаёт менга дўст эмас, ҳа, ёт”, “Оллоҳ, паноҳингга ол-л, оҳ”, “Кўпиртирди: Зиёли “Зиёнли”га айланди” каби сўз ўйинлари учрайди. Сўздаги биргина урғу, нуқта, оҳанг, бўғин бўлиниш янги маъноларга олиб келиши табиий.