Ogahiy ijod maktabi
1.15K subscribers
29.1K photos
2.42K videos
310 files
7.5K links
🔴Ogahiy ijod maktabi faoliyati;
✏️Eng yangi ijod namunalari;
🏆Erishilgan yutuqlar;
📚Ta'sirchan-tarbiyaviy ma'lumotlar;
👍Maktab, viloyat va Respublika miqyosida o‘tkaziladigan turli tanlovlar.

📲Murojaat uchun: (62)226 20 92
@ogahiymurojaat_bot
Download Telegram
#Адабий_муҳит_янгиликлари

Бугун Огаҳий ижод мактабида Хоразмнинг яна бир олов қалбли шоираси, самимий, гўзал шеърлар муаллифи, бугунда АҚШ да яшаб ижод қилаётган Ҳалима Жаманиёзованинг "Соғинч дарахти" китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда Огаҳий ижод мактаби директори Сарвар Абдуллаев, адабиётшунос олима, ижод мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Мадина Матёқубова, таниқли адиб Шуҳрат Маткарим, тарихчи ижодкор Отаназар Пирназаров ва бўлим етакчи мутахассиси Шоира Шамс иштирок этиб, Ҳалима Жуманиёзова шеърлари, "Соғинч дарахти" китобидан жой олган шеърларда тараннум этилган ватан соғинчи, инсоний фазилатлар қадр қиммати ҳақида сўзладилар.
Ижод мактабининг шеърхон ўқувчилари томонидан шоира шеърлари меҳр билан ифодали ўқиб, таассуротлари билан фикрлашдилар.
Тақдимот Ҳалима Жуманиёзова шеърлари каби самимий руҳда, чиройли ўтди.

#Ёзувчилар_уюшмаси_Хоразм_вилоят_бўлими_мутахассиси_Шоира_Шамс
22 март – оламни ҳайратга солган буюк бобокалонимиз Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек таваллуд топган куни

1394 йил 22 март куни оламни ҳайратга солган буюк бобокалонимиз Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек таваллуд топган.
Ўз замонасидан бошлаб ўтган асрлар мобайнида ва бугунги кунгача ҳам Улуғбек сиймоси тарихий асарларда ўзига хос тарзда улуғланган. "Қомуслар бош таҳририяти" томонидан 1996 йилда нашр этилган "Темур ва Улуғбек даври тарихи" тўпламида ана шу тарихий асарлар ҳақида ҳам маълумотлар бор. Жумладан, Шамсуддин Али ибн Жамолулисломнинг 1399-1403 йилларда ёзилган "Темурнинг Ҳиндистонга қилган юришлари кундалиги", Низомиддин Шомийнинг 1401-1402 йилларда ёзилган "Зафарнома", Шоҳобуддин Абдуллоҳ ибн Лутфуллоҳ ал-Ҳавофийнинг (у Ҳофизи Абру номи билан ҳам машҳур) XV аср 20 йилларининг иккинчи ярмида ёзилган "Зубдат ут-таворих", Шарафуддин Али Яздийнинг "Зафарнома" асарларида Мирзо Улуғбекнинг турли даврлардаги фаолияти ҳақида қимматли фикрлар ўз ифодасини топгандир.

#Ёзувчилар_уюшмаси_Хоразм_вилоят_бўлими
#ЭЪЛОН

Муҳтарам(а) ижод аҳли, азиз қаламкашлар!

Сизларни 8 май куни Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси,
таниқли адиб, шоир ва драматург, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Маданият ходими Раҳим Бекниёз хотирасига бағишланган ушбу тантана ва китобхонлик тадбирларига таклиф этамиз.


Соат 9.00. –Урганч шаҳри Раҳим Бекниёз кўчаси, 2 уй. Адиб яшаган уйда ёдгорлик лавҳаси ва Шоир ижодхонаси -музейининг очилиш тантанаси...

Соат 11.00. - Урганч ихтисослаштирилган санъат мактабида Адибнинг «Табиат куйчиси» ҳамда «Овчи ҳикоялари» китоблари тақдимоти.

#Ёзувчилар_уюшмаси_Хоразм_вилоят_бўлими
#Ижодий_маданий_масалалар_тарғиботчиси

ИЖОД МАКТАБИГА САЁҲАТ

Бугун 18 май - Халқаро музейлар кунида Қўшкўпир тумани мактабларига биркитилган тарғиботчилар гуруҳидан бир группаси ўз ижодкор ўқувчилари билан биргаликда Хива шаҳрида жойлашган Огаҳий ижод мактабига саёҳат уюштирдилар. Саёҳатдан кўзланган мақсад ўқувчиларни ижод мактаби имкониятлари билан яқиндан таништириш, у ердаги ўқувчилар учун яратилган шарт- шароитларни ўз кўзлари билан кўриб келажакда ижод мактабида ўқишни ният қилган ўғил-қизларимизга мотивация беришдан иборат эди.
Ўқувчилар дастлаб Огаҳий бобомизнинг уй музейи билан танишдилар. У ерда шоир яшаган давридаги муҳит ва музей экспонатлари уларда катта таассурот қолдирди. Огаҳий ўтқазган бугунги кунда қарийиб икки асрга яқин ўсиб келаётган тут дарахтини томоша қилишди ва эсталик учун суратга тушдилар.
Шундан сўнг қўшкўпирлик ўқувчилар Огаҳий ижод мактаби билан танишдилар. Мактаб директори Сарварбек Абдуллаев ўқувчи ва тарғиботчилар гуруҳини яхши кутиб олди. Мактабнинг кенг имкониятлари, ижодкор ўқувчиларга яратилаётган шароитлар, ўқув хоналари, ошхона, кутубхона, ўқувчилар ётоқхонаси, амфитеатр, спорт майдончалари умуман олганда ижод мактабининг барча шароитлари билан таништирди.
Саёҳат сўнгида ижод мактабининг "Истеъдодлар маркази" деб номланувчи залида мактабнинг бугунги кунда китоблари нашр этилган, республика миқёсида танловларда ғолиб бўлган ижодкор ўқувчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Қўшкўпир тумани мактабларидан келган истеъдодли ўқувчилар ўзлари ёзган ижод намуналаридан ўқиб беришди.

Болтабой МАТҚУРБОНОВ,
Қўшкўпир туманидаги 34-умумтаълим мактаби ижодий- маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

#Ёзувчилар_уюшмаси_Хоразм_вилоят_бўлими
#ЭЪЛОН

Азиз ижодкорлар, ёш қаламкашлар.
Эртага кўҳна Хивамизда жойлашган "Огаҳий" ижод мактабида Ёшлар ишлари Агентлигининг Республика Ёш ижодкор кенгаши томонидан ўтказиладиган "Дуэл" лойиҳасининг вилоят турида иштирок этувчи ёш ижодкорларнинг ижодий ишлари қабул қилинади. 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган ижодкорлар ушбу лойиҳада ўзларини синаб кўришлари мумкин.
Унутманг, Республика босқичи ғолибларини катта миқдордаги пул мукофотлари, рағбатлантириш кутмоқда.
Азиз ёшлар, барчангизни фаолликка чорлаймиз!

#Ёзувчилар_уюшмаси_Хоразм_вилоят_бўлими
Бугун Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов туғилган кун



Ўзбек адабиётининг таниқли намояндаларидан бири Ўткир Ҳошимов 1941 йилнинг 5 августида Тошкентнинг Бешёғоч даҳасига қарашли Дўмбиробод мавзеида таваллуд топди.

Тошкент Давлат университети журналистика факультетининг сиртқи, сўнгра кундузги бўлимида (1964) ўқиди. “Темир йўлчи” (1959–1960), “Ўзбекистон овози” (1960), “Тошкент ҳақиқати” (1960–1966), “Тошкент оқшоми” (1966–1982) газеталарида бўлим мудири, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бош муҳаррир ўринбосари (1982–1984), “Шарқ юлдузи” журналида бош муҳаррир (1985–1995), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Матбуот ва ахборот қўмитаси раиси сифатида (1995–2005) фаолият кўрсатди. Узоқ йиллар (2005–2013) “Театр” журналига раҳбарлик қилди.

Ўткир Ҳошимов ижоди публицистикадан бошланиб, шу йўналишдаги “Пўлат чавандоз” номли биринчи китоби 1962 йилда босилиб чиқди. Илк ҳикояси эса 1963 йили “Тўрт мактуб” номи билан эълон қилинди. Кейинчалик мазкур ҳикояси асосида “Чўл ҳавоси” (1963) қиссаси яратилди. Шундан сўнг “Одамлар нима деркин”, “Шамол эсаверади” қиссалари майдонга келди. “Баҳор қайтмайди” (1970), “Қалбингга қулоқ сол” (1973) қиссалари ёзувчига катта шуҳрат келтирди.

“Нур борки, соя бор” (1976) романида жамият ижтимоий ҳаётидаги иллатларни, турғунликнинг моҳиятини очиш асносида даврнинг муҳим маънавий-ахлоқий масалаларини кўтариб чиқди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Ойбек номидаги йиллик мукофоти билан тақдирланган “Дунёнинг ишлари” (1982) қиссасини қайсидир маънода автобиографик асар дейиш мумкин. Асарнинг бош қаҳрамони муаллифнинг ўз онасидир. “Икки эшик ораси” романи эса адиб ижодида алоҳида аҳамиятга эга. Унда қарийб қирқ йиллик давр қамраб олиниб, бир қатор чигал, мураккаб тақдирлар мисолида ўзбек халқининг тарихий қисмати маҳорат билан тасвирланади. Роман 1986 йилда Республика Давлат мукофотига сазовор бўлди. “Тушда кечган умрлар” романи ҳам турғунлик даври иллатларини фош этувчи асар сифатида алоҳида ўрин тутади.

Ўткир Ҳошимов ҳикоя жанрида ҳам унумли, самарали ижод қилди. “Муҳаббат”, “Деҳқоннинг бир куни”, “Урушнинг сўнгги қурбони”, “Ўзбек иши” каби асарлари ўзбек ҳикоячилиги ривожига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилди. “Қалбнинг оппоқ дафтари”, “Муқаддас қасамни бузганлар”, “Авлодларга нима деймиз?”, “Мантиқ қани?”, “Давлат сири” каби ижтимоий-публицистик мақолалари ўзбек публицистикасининг жиддий ютуқлари сифатида эътироф этилди. Ўткир Ҳошимов драматург сифатида яратган “Хазон бўлган баҳор”, “Тўйлар муборак”, “Виждон дориси”, “Инсон садоқати”, “Қатағон” каби драма ва комедиялари республика театрлари саҳналарида қўйилди, томошабинлар олқишига сазовор бўлди. 1998 йили “Осмондан тушган пул” номли ҳажвий ҳикоялар тўплами чоп этилди.

Адибнинг етмишдан ортиқ китоблари миллионлаб тиражларда нашр этилган. “Оила битта, Ватан ягона”, “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз”, “Бадбахтдала тутқуни”, “Истиқлолни асрайлик”, “Кечани унутмаган ‒ бугунни қадрлайди” сингари асарларида мустақилликни қадрлашга даъват этади. Бугунги кунда Ўткир Ҳошимов асарлари энг ўқишли, энг оммабоп китоблар сифатида халқ орасида қўлма-қўл ўқилаётир. Боиси тилининг халқоналиги, қаҳрамонлари ва характерларнинг миллийлиги, воқеаларнинг ҳаётийлиги ўқувчилар меҳрини қозонган.

Ўткир Ҳошимов таржимон сифатида О. Берггольц, Мустай Карим, В. Шукшин асарларини ўзбек тилига ўгирган. Ўзининг энг яхши асарлари рус ва дунёнинг кўпгина тилларига таржима қилинган.

Ўткир Ҳошимовга самарали ижодий меҳнати учун 1991 йили “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” унвони берилди. У “Меҳнат шуҳрати”, “Буюк хизматлари учун” (2001) орденлари билан ҳам тақдирланди.

#Ёзувчилар_уюшмаси_Хоразм_вилоят_бўлими
Forwarded from Deleted Account
#Ижодий_маданий_масалалар_тарғиботчиси

#DAVRA_SUHBATI

O‘tgan kunlar asari hozirgi yoshlar nigohida.

Bugun 14-oktabr Urganch shahar 1-sonli umumt'alim maktabida O'zbek romanchiligining asoschisi A. Qodiriy xotirasiga bag'ishlab
"O'tgan kunlar asari hozirgi yoshlar nigohida" mavzusida davra suhbati bo‘lib o‘tdi. Davra suhbatini maktab direktori Gahvar Dosyazova o'zining yozuvchining hayoti haqidagi iliq fikrlari bilan ochib berdilar. Shundan so‘ng men adibning hayoti, yozgan asarlari haqida o‘quvchilarga o‘z bilganlarimni so‘zlab berdim va o‘z sherlarimdan namunalar o‘qidim.
Yosh mehmon ijodkor sifatida ushbu maktabga taklif qilishganingdan va o‘quvchilar bilan ijodiy ochiq muloqotga sharoit yaratib berganligi uchun ustozlarga o‘z minnatdorligimni bildiraman.

Xorun Muso, shoir

#Ёзувчилар_уюшмаси_Хоразм_вилоят_бўлими