Ogahiy ijod maktabi
1.14K subscribers
29.2K photos
2.42K videos
311 files
7.53K links
🔴Ogahiy ijod maktabi faoliyati;
✏️Eng yangi ijod namunalari;
🏆Erishilgan yutuqlar;
📚Ta'sirchan-tarbiyaviy ma'lumotlar;
👍Maktab, viloyat va Respublika miqyosida o‘tkaziladigan turli tanlovlar.

📲Murojaat uchun: (62)226 20 92
@ogahiymurojaat_bot
Download Telegram
#ҒОЛИБ_ЎҚУВЧИЛАР

Қадрли дўстлар!

Хабарингиз бор, "Ёш китобхон" Республика танловининг вилоят босқичида биринчи ўринни
Огаҳий ижод мактабининг 7 синф ўқувчиси Каримов Жавоҳир, иккинчи ўринни 8 синф ўқувчиси Баҳодирова Муштарийбонулар қўлга киритдилар. 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфидаги Хива шаҳридаги Огаҳий ижод мактабида қаҳрамонларимизни табриклаш ва тақдирлаш маросими ўтказилди. Дастлаб мактаб директори Сарвар Абдуллаев сўз олиб, ёш иқтидор ва истеъдод эгаларини самимий ва шодиёна муборакбод қилди. Танловнинг вилоят босқичи жараёнлари, ҳаяжонлари, ўқувчиларимизнинг ғолиблик учун ўзаро беллашуви руҳияти ҳақида тўлқинланиб гапирди. Шундан сўнг Муштарийбону ва Жавоҳирга дипломлар ва гуллар тақдим қилинди. Эътиборли жиҳати ғолиб ўқувчилар гулларни ўзларини танловга тайёрлаган устозлари ижод мактаби ихтисослик фанлари бўйича директор ўринбосари, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Шоира Ғуломова ҳамда филология фанлари номзоди, огаҳийшунос олима, ижод мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Мадина Матёқубоваларга эҳтиром ва миннатдорчилик рамзи сифатида тақдим қилдилар.
Сўнгра ғолиб ўқувчиларимиз ҳам сўзга чиқиб, танлов таассуротлари, кечинмалари билан ўртоқлашдилар. Шунингдек, тадбирда ёш
ижодкор, "Ёш китобхон" танлови туман босқичида учинчи ўринни эгаллаган 8 синф ўқувчиси Суннатилла Ражабов ютуқлари ҳам алоҳида эътироф қилинди.
Ҳамма бир овоздан ғолиб ўқувчиларимизни қутлаб, Муштарийбонуга яқинда бўладиган Зулфия Давлат мукофоти танловининг якуний босқичида ҳам омадлар, Жавоҳирга эса "Ёш китобхон" танловининг Республика босқичида биринчи ўринни эгаллаб, ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ - Спарк автомобили соҳиби бўлишига тилакдошликларини билдирдилар. Тадбир якунида устозлар Мадина Матёқубова, Мақсуда Бобожоновалар барча ўқувчиларимизга ғалаба ва муваффақиятлар ёр бўлишини тиладилар.

#Огаҳий_ижод_мактаби
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ телеканали
"ТАРИХИЙ САВОЛ" кўрсатуви
Жонли эфир

Огаҳийнинг беқиёс тарихий меросига бағишланган суҳбат (15.12.2020 йил)

Огаҳий таваллудининг 211 йиллигига бағишланади.

Кўрсатув иштирокчилари:
Сарвар Абдуллаев -
Огаҳий ижод мактаби директори,
Мадина Матёқубова -
Огаҳий ижод мактаби ўқитувчиси, ф.ф.н, огаҳийшунос олима,
Абдулла Ўрозбоев - УрДУ доценти, ф.ф.д, огаҳийшунос олим,
Огаҳий ижод мактаби ўқитувчиси,
Комилжон Худойберганов - тарихчи олим, т.ф.н.

#Огаҳий_ижод_мактаби
5 ташаббус амалда

24 февраль куни
Огаҳий ижод мактабида Президентимизнинг бешта муҳим ташаббуси доирасида қизларни ҳаётга, оилага тайёрлаш ҳамда уларнинг кечки бўш вақтларидан унумли фойдаланиш мақсадида тарбиячи Матяқубова Муяссар томонидан 8 синф қизлари билан "Баҳор гуллари ва мевалари" мавзусида тўқувчилик тўгараги ўтказилди.

#Огаҳий_ижод_мактаби
5 ташаббус амалда

Огаҳий ижод мактабида Президентимизнинг бешта муҳим ташаббуси доирасида қизларни ҳунар ва меҳнатсеварликка ўргатиш, кечки бўш вақтларини мазмунли ва энг асосийси фойдали ўтказиш мақсадида кечки тарбиячилар томонидан режа асосида, мунтазам машғулотлар олиб борилмоқда. Қуйида 25 февраль куни Зарипова Чиннигулнинг "Моҳир қўллар" тўгарагида "Арғимчоқ макетини ясаш" мавзуси бўйича машғулоти жараёнидан лавҳалар.

#Огаҳий_ижод_мактаби
Бева, камбағал бир аёл уйида сарёғ тайёрлаб бир дўкончига олиб бориб сотар эди. Баққол аёл олиб келган сарёғни ҳеч тортиб кўрмас эди. Бир куни негадир унинг кўнглига бир шубҳа тушди. Навбатдаги олиб келинган сарёғни тортиб текшириб кўрди. Бир килоли сарёғ 900 грамм чиқди. Сотувчи жуда хафа бўлди.
Эртаси куни келган аёлга шундай деди:
- Энди мен сендан сарёғ олмайман.
Аёл деди:
- Нега энди? Бир хатолик ўтдими мендан?
- Сен бир кило деб берадиган сарёғинг роппа роса 900 грамм экан. Айб эмасми?
Шунда аёл деди:
- Тақсир, менинг уйимда тарозу йўқ. Мен сиздан олган бир кило шакарни тош ўрнида ишлатаман...
Сотувчи нима дейишни билмай дудуқлана бошлади...

Кимгадир қилинган ноҳақлик ҳеч қачон жавобсиз қолмас экан...
*****

A widow, poor woman prepared butter in her house, sold to a salesman. Bakkol didn't weigh the butter that the woman brought.
One day, he measured the butter as usual. The butter weighed 900 gramms. The salesman was very sad.
The next day he said to the woman:
- From now on I will not buy butter from you!
The woman said:
-Why? Did I make a mistake?
-The butter you brought was exactly 900 gramm. Didn't it a mistake?
-Dear sir, there is not scales at home. I use the sugar I bought from you for you instead stone.
The salesman did not know what to say and stuttered...
The unfairness of done to someone doesn't remain without an answer...
*****

#Огаҳий_ижод_мактаби
Хоразм вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Хоразм ҳақиқати" газетасида "Ёш китобхон" танловининг вилоят босқичи тафсилотларига бағишланган "Китоб - бизнинг дўстимиз" деб номланган мақола босилиб чиқди.
Эслатиб ўтамиз, танловнинг 10-14 ёш тоифаси бўйича
Огаҳий ижод мактабининг 7-синф ўқувчиси Каримов Жавоҳир биринчи ўринни эгаллаб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

#Огаҳий_ижод_мактаби
#Sertifikat
#Yosh_iqtidor
#Munosib_étirof

"Xalqlar o'rtasida tilning qadrini oshirish va uni kelajak avlodga bekami-ko'st etkazish" mavzusidagi maqolasini Xalqaro ilmiy-ma'rifiy "ОБРАЗОВАНИЯ И НАУКА ХХI ВЕКЕ" jurnaliga kiritilganligini tasdiqlash uchun Ogahiy ijod maktabining 9-sinf oʻquvchisi Ravshanbekova Gulmiraga SERTIFIKAT taqdim qilindi.

#Огаҳий_ижод_мактаби
2 март куни Огаҳий ижод мактабининг 6-синфида Тасвирий санъат фани ўқитувчиси Шаҳло Рўзметова "Хотирада мавзули натюморт ишлаш" мавзусида очиқ дарс ташкил қилди. Дарсда кластер, савол-жавоб, "Ранг ва тасвир", " Озгина фикрласанг, ўзинг билиб оласан" каби педагогик технология ва машқлардан унумли фойдаланилди. Ўқувчилар дарс машғулотида мароқ билан хаёлий мушоҳада орқали эркин расм чиздилар. Шунингдек, ТВ (қаттиқ қалам)НВ, ўртача қаттиқ(М1), ўртача юмшоқ (М2) ва жуда юмшок қалам билан ишлаш сирларини билиб олдилар.Дарс жуда қизиқарли ва мароқли ўтди.

#Огаҳий_ижод_мактаби
6 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфидаги Хива шаҳридаги Огаҳий ижод мактабида фаолият кўрсатаётган аёл ходималарни 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами куни муносабати билан табриклаш ва уларга эҳтиром кўрсатиш мақсадида шодиёна тадбир ташкил қилинди. Унда ижод мактабида фидоийлик, жонкуярлик, жўшқинлик билан меҳнат қилаётган азиз опа-сингилларимиз шаънига байрам тилаклари билдирилиб, совғалар берилди, эришган ютуқлари, муассасанинг ривожига қўшаётган шахсий ва салмоқли ҳиссалари эътироф қилинди. Айниқса, уларга бағишлаб тайёрланган видеоролик барчага хушкайфият бағишлади. Тадбир шўх куй-қўшиқлар, ўйин-кулгиларга уланиб кетди.

#Огаҳий_ижод_мактаби
#Танишув

Ўзбекистон Республикаси мактабларида рус тили фанини ва умумтаълим фанларини рус тилида ўқитишнинг сифатини оширишга каратилган "ЗЎР!" ("КЛАСС!") лойиҳаси доирасида 2021 йилда вилоятимизга бириктирилган Герцен номидаги Санкт-Петербург педагогика университети доценти Ибрагимова Фарида Рашидовна бугун, март ойининг 25 санасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент,
ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфидаги Хива шаҳридаги Огаҳий ижод мактабига ташриф буюрди. Меҳмоннинг ижод мактаби директори С. Абдуллаев билан ўзаро мулоқоти ташкил қилинди. Мактаб билан танишиш давомида бинонинг қурилиш лойиҳаси, ўқувчиларга ўқиш, ижод қилиш, яшаш учун яратилган шароитлар, эришилган ютуқлар ва режалар, замонавий технологиялар билан таъминлангани ўзида катта таассурот қолдирганини билдирди. Айниқса, меҳмонни барпо қилинган ёзги амфитеатр, унинг миллийлиги, ўзига хос жозибаси, "5 ташаббус хонаси", ўқувчилар турар жойи ва унинг қулайлиги, спорт майдонлари ҳайратга солганини яширмади ва мактаб директори билан стол тенниси ўйнади. Ижод мактабида фаолият кўрсатаётган жамоа, таълим олаётган ўқувчиларга, уларнинг ота-оналарига ҳавас қилаётганлигини изҳор этди. Шунингдек, Ф. Ибрагимова мактабга яна мамнуният билан келишини билдирди ва баҳорги таътилдан кейин "Маҳорат дарси" ўтиб беришига келишиб олинди.

#Огаҳий_ижод_мактаби
Ҳурматли дўстлар.
Бугун мактабимизнинг энг иқтидорли 7-синф ўқувчиларидан бири Каримов Жавоҳир "Ёш китобхон" танловининг Республика босқичида иштирок этиш учун яхши ниятлар билан Тошкент шаҳрига йўлга чиқди. Келинглар, барчамиз шу севимли ўқувчимизга шижоат, омад тилаб, Президент,
ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, вилоятимиз ва мактабимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, ғолиб бўлиб қайтсин дея дуо қилайлик. Ғалаба ёр бўлсин, Жавоҳир!

#Огаҳий_ижод_мактаби
#Профилактик_тадбирлар

Март ойининг 27 куни Хива шаҳридаги
Огаҳий ижод мактабида навбатдаги " Юқумли касалликларга қарши профилактик дезинфекция ишлари " амалга оширилди.
Хива дезинфекция станцияси билан тузилган, режавий- муддатли махсус воситалар билан дезинфекция ва дератизация ишларини амалга ошириш мақсадидаги шартномага мувофиқ,
мактаб атрофлари, ўқувчилар турар жойи биноси, ошхона, синф, ўқув ва ёрдамчи хоналар, ювиниш хоналари, ҳожатхоналарда, шунингдек, " Истеъдодлар маркази", спорт залида дезинфекция ишлари ўтказилди.
Дезинфекция ишларининг тўғри ва белгиланган талаблар асосида ўтказилиши
мактаб ХИБДЎ ва Хива дезинфекция станцияси врачи назорати остида олиб борилди.

#Огаҳий_ижод_мактаби
#Sertifikat
#Yosh_iqtidor
#Munosib_étirof

"ZAMONLAR ARDOG'IDAGI INSON..." mavzusidagi maqolasini Xalqaro ilmiy-ma'rifiy "ОБРАЗОВАНИЯ И НАУКА ХХI ВЕКЕ" jurnaliga kiritilganligini tasdiqlash uchun Ogahiy ijod maktabining 9-sinf oʻquvchisi Saparboyeva Ziyodaga SERTIFIKAT taqdim qilindi.

#Огаҳий_ижод_мактаби