Ogahiy ijod maktabi
1.14K subscribers
29.2K photos
2.42K videos
311 files
7.52K links
🔴Ogahiy ijod maktabi faoliyati;
✏️Eng yangi ijod namunalari;
🏆Erishilgan yutuqlar;
📚Ta'sirchan-tarbiyaviy ma'lumotlar;
👍Maktab, viloyat va Respublika miqyosida o‘tkaziladigan turli tanlovlar.

📲Murojaat uchun: (62)226 20 92
@ogahiymurojaat_bot
Download Telegram
#Билимдон_болажонлар

Огаҳий ижод мактабининг 8-синф ўқувчиси Маткаримова Шаҳзода Жаҳон тарихи фанидан Онлайн Олимпиадада юқори натижани қўлга киритди ва ДИПЛОМ билан тақдирланди.
Ўқитувчиси: Назокат Алламова

#Огаҳий_ижод_мактаби
5 ташаббус амалда

Огаҳий ижод мактабида Президентимизнинг бешта муҳим ташаббуси йўналиши доирасида қизларни ҳаётга, оилага тайёрлаш ҳамда уларнинг кечки бўш вақтларидан унумли фойдаланиш мақсадида қуйида кечки тарбиячи Ниёзметова Нодира томонидан 9 синф ўқувчи қизлари билан "Пирог тайёрлаш" мавзусида ўтказилган "Пазандачилик" тўгараги жараёнидан лавҳалар.

#Огаҳий_ижод_мактаби
#Беш_ташаббус_амалда
#Ўзаро_ҳамкорлик

Огаҳий номидаги ижод мактабининг янги ташкил қилинган "Беш ташаббус" хонасида бугун январь ойининг 27 санасида дарс жараёнларидан сўнг Хива шаҳар маданият бўлими билан ҳамкорликда ташкил қилинган "Рақс" тўгарагининг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Айтиш жоизки, тўгарак раҳбари Гулой Абдуллаева ўқувчиларимизга миллий рақсларнинг ўзига хос жиҳатларини маҳорат билан ўргатмоқда. Ўқувчи қизларимиз хушкайфият билан рақс сир-асрорларини ўзлаштириб олмоқдалар.
(Қуйидаги видеолавҳани томоша қилинг)

Дарвоқе,
Огаҳий ижод мактабида ташкил қилинган "Беш ташаббус" хонасида яратилган шароит ва имкониятлар, мавжуд жиҳоз ва воситалар, унда ўтказиладиган касбга тайёрлаш тўгараклари тўғрисида яқин кунларда тўлиқроқ маълумот берамиз.

#Бизни_кузатишда_давом_этинг
#Огаҳий_ижод_мактаби
#Эрталабки_бадантарбия
#Соғ_танда_соғлом_ақл

Огаҳий ижод мактаби ўқувчилари билан эрталабки бадантарбия машғулотлари мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Ҳаво илиши билан бу жараёнлар мактабда бунёд қилинган, ҳар томонлама қулай ва замонавий спорт мажмуаларида очиқ ҳавода давом қилдирилади.
Юқорида бугунги эрталабки бадантарбия машғулотидан лавҳалар.

#Огаҳий_ижод_мактаби
#ЎЗБЕКИСТОН_24_ТЕЛЕКАНАЛИ

ҚАДРЛИ ДЎСТЛАР!!!
ЎЗБЕКИСТОН 24 ТЕЛЕКАНАЛИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТ,
ИЖОД ВА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИ ТАСАРРУФИДАГИ ХИВА ШАҲРИДАГИ ОГАҲИЙ ИЖОД МАКТАБИДА БУЮК МУТАФАККИР, СЎЗ МУЛКИНИНГ СУЛТОНИ АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 580 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАБ ЎТКАЗИЛАЁТГАН ЖАРАЁНЛАР ТАФСИЛОТЛАРИ НАМОЙИШ ҚИЛИНДИ.

МАРҲАМАТ, ТОМОША ҚИЛИНГ.

#ОГАҲИЙ_ИЖОД_МАКТАБИ
#Интилувчан_ўқувчилар

Огаҳий ижод мактабининг 8-синф ўқувчиси Озодбекова Маржона Тарих фанидан Онлайн Олимпиадада 100 фоизлик натижани қўлга киритди ва ДИПЛОМ соҳибига айланди.

#Огаҳий_ижод_мактаби
#Фидоий_устоздан_маҳоратли_дарс

Жорий йилнинг 12 февраль куни
Огаҳий ижод мактабининг 9-синфида ёзувчи Одил Ёқубов қаламига мансуб "Улуғбек хазинаси" романи асосида "Шоҳ бўлолмас отасини ўлдирган одам" мавзусида анжуман дарси ўтказилди. Дарс она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Мадина Матяқубова томонидан ташкил қилинди. Романдаги Мирзо Улуғбек, Абдуллатиф, Али Қушчи тимсолларидаги руҳий ҳолат, асарнинг ғоясини очиб беришда "Суқрот"," "Кунгабоқар", " Пирамида", 7/7, "Венн" диагрммаси, "Назмий гулдаста", сюжетли - ролли ўйин каби интерфаол усуллардан унумли фойдаланилди. Ўқувчилар дарсда жуда фаол қатнашдилар. Дарсда илмий хулосалар, адибнинг бадиий маҳорати юксак даражада очиб берилди. Айниқса, ўқувчиларнинг Мирзо Улуғбек, Абдуллатиф, Али Қушчи ҳақидаги қўшимча адабиётлардан фойдаланиб, илмий мулоҳазалар чиқариши, устоз М. Матяқубова қаламига мансуб Мирзо Улуғбек ва Али Қушчи ўртасидаги шеърий диалог дарсга ўзгача руҳ бағишлади. Дарс биология, астрономия, математика, геометрия, тарих, мусиқа каби фанлар билан боғланди. Шунингдек, дарсда Қурбон Муҳаммадризо сўзи билан эшиттирилган "Отасини йиғлатганни" қўшиғи ўзининг тарбиявий аҳамияти билан ўқувчиларга сабоқ бўлди. Дарс якунида устоз жадвал асосида Абдуллатифнинг касри фарзандларига текканлигини, Али Қушчининг авлодларидан чиққан олимлар ҳақидаги маълумотларни жадваллар асосида далиллаб берди. Хуршид Давроннинг "Мирзо Улуғбек" драмасидан кўрсатилган видеолавҳа дарснинг мазмунини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди. Дарс ҳаммада кучли таасссурот қолдирди.

#Огаҳий_ижод_мактаби
#ЎЗБЕКИСТОН_24_ТЕЛЕКАНАЛИ

ҚАДРЛИ ДЎСТЛАР!!!
ЎЗБЕКИСТОН 24 ТЕЛЕКАНАЛИДА ШОҲ ВА ШОИР ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 538 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАБ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ПРЕЗИДЕНТ,
ИЖОД ВА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИ ТАСАРРУФИДАГИ ХИВА ШАҲРИДАГИ ОГАҲИЙ ИЖОД МАКТАБИДАН ТАЙЁРЛАНГАН РЕПОРТАЖ НАМОЙИШ ҚИЛИНДИ.

МАРҲАМАТ, ТОМОША ҚИЛИНГ.

#ОГАҲИЙ_ИЖОД_МАКТАБИ
5 ташаббус амалда

Огаҳий ижод мактабида Президентимизнинг бешта муҳим ташаббуси доирасида қизларни ҳаётга, оилага тайёрлаш ҳамда уларнинг кечки бўш вақтларидан унумли фойдаланиш мақсадида кечки тарбиячи Ниёзметова Нодира томонидан 9 синф қизларининг қизиқиши бўйича "Олмадан атиргул ясаш" мавзусида ўтказилган "Пазандачилик" тўгараги жараёнидан лавҳаларни томоша қилишингиз мумкин.

#Огаҳий_ижод_мактаби
#ХУШХАБАР
#ЁШ_КИТОБХОН
#РЕСПУБЛИКА_БОСҚИЧИГА_ЙЎЛЛАНМА
#ҒОЛИБЛАР_АНИҚЛАНДИ

Қадрли дўстлар!!!

Кеча 20 февраль куни Хива шаҳридаги Президент
мактабида "ЁШ КИТОБХОН" Республика танловининг якуний Хоразм вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоятимиз шаҳар ва туманларидан энг китобхон, энг билимдон, энг зукко деб топилган ва маҳаллий босқичларда ғолиб бўлган ўқувчилар иқтидорларини синовдан ўтказдилар. Танловни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ардоқли шоир, "Шарқ юлдузи" ва "Звезда востока" журналлари бош муҳаррири Сирожиддин Рауф бошчилигидаги нуфузли ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб бордилар. "Ёш китобхон" танловининг вилоят босқичида 10-14 ёшлилар тоифаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфидаги Хива шаҳридаги Огаҳий ижод мактабининг китобхон ўқувчилари Каримов Жавоҳир ва Баҳодирова Муштарийбонулар ҳам иштирок этдилар. Танлов 3та шарт асосида баҳоланиб, ғолиблик учун баҳслар жуда муросасиз кечди. Айтиш жоизки, айниқса Огаҳий ижод мактаби ўқувчилари Жавоҳир ва Муштарийбонуларнинг Республика йўлланмасини қўлга киритиш учун ўзаро муносиб ва қизғин беллашуви барчани ҳаяжонга солди.
Ниҳоят якуний натижалар эълон қилинди.
Нуфузли ҳакамлар ҳайъати хулосаларига кўра иккинчи ўринни
Огаҳий ижод мактабининг 8 синф фаол, билимдон ва интилувчан ўқувчиси Баҳодирова Муштарийбону эгаллади. Фахр билан айтиш жоизки, Муштарийбону Зулфия Давлат мукофоти танлови якуний босқичига ҳам "Жамоатчилик" йўналиши бўйича йўлланма олган ва қизғин тайёргарлик курмоқда.
"Ёш китобхон" танлови вилоят босқичида биринчи ўринни ва Республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилиш учун берилган йўлланмани
Огаҳий ижод мактабининг 7 синф китобхон, ноёб истеъдодли ўқувчиси Каримов Жавоҳир қўлга киритди. Биз Жавоҳирга Республика босқичида ҳам муваффақият ва омад тилаймиз!!! Ғолиб бўлиб, ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ - Спарк автомобилини Хоразм вилоятига олиб келишига чин дилдан тилакдошмиз!!!
Муштарийбону ва Жавоҳирни, уларнинг
мактаби, устозлари, ота-оналарини бундай салмоқли ютуқлари билан муборакбод қиламиз!!!

#ОГАҲИЙ_ИЖОД_МАКТАБИ