Қадрли дўстлар!!!
Хабарингиз бор, 5-октябрь куни Огаҳий номидаги ижод мактаби анъанавий тарзда фаолиятини бошлади. Бугун, 7-октябрь куни Хоразм телевидениясининг соат 18:00, 20:00, 22:00да ва эртага, 8-октябрь куни 8:00да эфирга бериладиган "Хабарлар" информацион дастурида ушбу жараёнга бағишланган махсус репортаж эфирга берилади.
Ўтказиб юборманг!!!

✍Bugun, ya‘ni 7-oktabr kuni Ogahiy ijod maktabida Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarning o‘quvchilari o‘rtasida tashkil etilgan "Eng yaxshi insho muallifi" tanlovining maktab bosqichi o‘tkazildi. Tanlovda ijod maktabining iqtidorli, ijodkor bir qator o‘quvchilari ishtirok etishdi. Yuqorida ☝️ insho tanlovi jarayonidan lavhalar. Bu tanlovda g‘olib bo‘lgan 3 nafar o‘quvchining inshosi tanlovning keyingi bosqichiga yuboriladi. Keyingi bosqich g‘oliblarini Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligining Diplom va qimmatbaho sovg‘alari kutmoqda. Ajabmas, ijod maktabimiz o‘quvchilari orasidan g‘oliblar chiqsa. Shunga umid bildirib qolamiz.
Хива шаҳридаги Огаҳий номли ижод мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Самадова Нилуфар Баҳодировна АҚШдаги Аризона Давлат Университетининг олти ҳафталик " Инглиз тили ўқитиш асослари " онлайн курсини Coursera платформаси орқали муваффақиятли якунлади ва СЕРТИФИКАТга эга бўлди. Юқоридаги СЕРТИФИКАТ Самадова Нилуфарга халқаро мақомдаги фаолиятида имтиёзлар тақдим қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.
Эслатиб ўтамиз, Огаҳий ижод мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Самадова Нилуфар яқинда Буюк Британиянинг Geythauz Evards сифат тасдиқловчи жамияти томонидан ХАЛҚАРО ТОИФАДАГИ ЎҚИТУВЧИ мақомини берувчи СЕРТИФИКАТни ҳам қўлга киритган эди.
#Огаҳий_ижод_мактаби

РЕСПУБЛИКА ЁШ ОЛИМЛАР КЕНГАШИ вилоят бўлими расмий телеграм канали - @ryok_xorazm da эълон қилинган "Она тилим-фахрим менинг!" танловида Огаҳий номидаги ижод мактабининг жонкуяр устозлари ҳам ўз ижодлари билан фаол иштирок қилмоқдалар. Марҳамат, қуйида Огаҳий номидаги ижод мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Муҳаббат Жуманиёзова ва Барно Юсуповаларнинг Она тилимиз гўзал тарзда мадҳ қилинган шеърларидан баҳраманд бўлинг ва албатта каналга кириб, ижодкор устозларимизни қўллаб-қувватлашни 👍 унутманг.
#Огаҳий_ижод_мактаби
#Огаҳий_ижод_мактаби
#ryok_xorazm
#ona_tilim_faxrim_mening
#ishtirokchi_014
ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛАВЕРСИН,
ЭЙ ОНА ТИЛИМ!
Тингласанг гар эрта саҳар булбул ноласин,
Ёқимли куй, овози-ла этади шайдо.
Англагайсан бир он тинглаб она алласин,
Гўзал тилим жозибаси ундан-да аъло.
Эшит, дўстим, жилғаларнинг майин садосин,
Шилдир-шилдир шўх сози-ла этар қалбинг ром.
Тингла, эй ёр, дилдан халқим назму навосин,
Она тилим каломидан оларсан ором.
Кошғарийни чўлу даштда қилдинг саргардон,
Бебаҳо дур, жавҳарларинг ақлин этмиш лол.
Навоийни дунёларга этдинг намоён,
Доно тилим, бебаҳосан, топма ҳеч завол.
Бутун денгиз дурларидан тизилган маржон,
Тенглашолмас сен яратган инжуларингга.
Алишмасман қанча бойлик бўлмасин, ишон,
Қалбга ором, дилга малҳам она тилимга.
Томиримда оқиб турган оби ҳаётсан,
Билсанг агар сен ғурурим, орим, нафасим,
Нурдай азиз, жонга Масиҳ бир дилдоримсан,
Қадринг баланд бўлаверсин, эй она тилим!
✍Муҳаббат Жуманиязова
Огаҳий ижод мактаби ўқитувчиси
🔸"Ona tilim - faxrim mening!" tanlovi uchun
☘@ryok_xorazm

#ishtirokchi_017
ONA TILIM
Begʻubor dil tarjimoni,
Donish-ilm, hikmat koni.
Yaratganning armugʻoni,
Ona tilim, ona tilim.
"Devon"lardan toshgan tilim,
Ne-ne dovon oshgan tilim.
Kamsitsalar-koʻksim tilim,
Ona tilim, ona tilim.
Jahon minbaridan yangrab,
Yurtboshimni dunyo tinglab.
Armon tuydik, tuydik sharaf,
Ona tilim, ona tilim.
Kelajakni yorit nurday,
Avlodlarga ganjing eltay.
Mahshargacha yangrab turgay,
Ona tilim, ona tilim!
✍Ogahiy ijod maktabi oʻqituvchisi Barno Yusupova.
🔸"Ona tilim- faxrim mening!" tanlovi uchun

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қадрли дўстлар.
Кеча хабар берганимиздек, Хоразм телевидениясининг "Хабарлар" информацион дастурида Хива шаҳридаги Огаҳий ижод мактабининг анъанавий тарздаги фаолияти карантин талаблари асосида йўлга қўйилгани ҳақида репортаж эфирга берилди. Кеча ТВ орқали репортажни томоша қила олмаганлар учун юқорида уни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
#ХОРАЗМ_МТРК
#ОГАҲИЙ_ИЖОД_МАКТАБИ

Хабарингиз бор, Хива шаҳридаги Огаҳий ижод мактабининг тарих фани ўқитувчиси Алламова Назокат Азадовна 1-октябрь-"Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан давлатимизнинг юксак мукофоти "Шуҳрат" медали билан тақдирланган эди. Кеча, 8-октябрь куни Огаҳий ижод мактабига Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Кенгашининг Хива шаҳар бўлими раиси Гулнора Отамуратова ташриф буюриб, қисқа фурсат бўлсада, ижод мактаби жамоаси катта ютуқларни қўлга киритаётгани ҳақида гапириб, юксак эътирофга сазовор бўлган устозни самимий табриклади ва совғалар тақдим қилди. Ўз навбатида Огаҳий ижод мактабининг педагоглари ҳам Алламова Назокатнинг жонкуярлиги ва намунали фаолиятини эътироф этиб, яна бир бора давлат мукофоти билан муборакбод қилдилар.
Қуйида ушбу жараёндан фотолавҳалар.