#ryok_xorazm
#ona_tilim_faxrim_mening
#ishtirokchi_014
ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛАВЕРСИН,
ЭЙ ОНА ТИЛИМ!
Тингласанг гар эрта саҳар булбул ноласин,
Ёқимли куй, овози-ла этади шайдо.
Англагайсан бир он тинглаб она алласин,
Гўзал тилим жозибаси ундан-да аъло.
Эшит, дўстим, жилғаларнинг майин садосин,
Шилдир-шилдир шўх сози-ла этар қалбинг ром.
Тингла, эй ёр, дилдан халқим назму навосин,
Она тилим каломидан оларсан ором.
Кошғарийни чўлу даштда қилдинг саргардон,
Бебаҳо дур, жавҳарларинг ақлин этмиш лол.
Навоийни дунёларга этдинг намоён,
Доно тилим, бебаҳосан, топма ҳеч завол.
Бутун денгиз дурларидан тизилган маржон,
Тенглашолмас сен яратган инжуларингга.
Алишмасман қанча бойлик бўлмасин, ишон,
Қалбга ором, дилга малҳам она тилимга.
Томиримда оқиб турган оби ҳаётсан,
Билсанг агар сен ғурурим, орим, нафасим,
Нурдай азиз, жонга Масиҳ бир дилдоримсан,
Қадринг баланд бўлаверсин, эй она тилим!
✍Муҳаббат Жуманиязова
Огаҳий ижод мактаби ўқитувчиси
🔸"Ona tilim - faxrim mening!" tanlovi uchun
☘@ryok_xorazm