Одил Ҳотам
126 subscribers
27 photos
7 videos
149 links
Тилимга оғирлик қилар тилагим...
Download Telegram
«ЧАШМА»НИНГ СУВИДАН ИЧМАГАН ШОИР

Шоирлик амал, рекламаси кўзини қамаштирадиган афишадаги хонанда сурати эмас.
Унда шоирлик нима? Шоир ким?
Неча-неча йиллардан буён шу тақлиддаги саволлар атрофида баҳс мунозаралар давом этиб келяпти.
Шоир, сўз билан, оддий сўз билан эмас, бош ҳарфларда ёзиладиган СЎЗ билан муомала қилади, ишлайди...
Сўз шоиргача ҳам бўлган ва ундан кейин ҳам бўлаверади.
Ҳаётга, адабиётга янги-янги авлодлар кириб келаверади. Бу — табиий жараён. Яқинда ҳам юртимиз, ўзига хос эстедод соҳиби Феруз Неъматуллаев,  Амриддин Шахриддинов бир шеърни ўқиб беришди:

Гуллар вовуллар,
Кўксини нишонга олади мўри.
Капалак шовуллар
Сотқинни кўриб.

Унинг муаллифи Зоир АЛИМ экан.
Шеърдан шеърга ўтавердик, тасаввуримиз ўзгариб, кенгайиб бораётганини хис эта бошладик"

...Ўшанда мен сенинг қадрингга етдим
ва сени тарк этдим. 
Дўстим, ранжима.
Мен сени ўзингдан қутқариб кетдим...

Нима дейсиз? Яна бир ўйлаб кўринг! Дунё қарашингиз, фикр мулоҳазаларингизни қуёшга тутиб кўринг. Ҳатто, ойнинг нафис кумуш шулаларига тутиб кўрсангиз ҳам майли.
Азиз шеърхон! Сизнинг бир тўхтамга келишингиз учун юқоридаги мисоллар етарли бўлса керак.
Тасаввур қилиб кўринг:
Ҳазрат Алишер Навоий боғбони бўлган адабиётимиз, бадиий сўз қасирлари, миноралари, қуршовида чексиз ҳаёлга ботаман.
Бу мураккаб ва маъсулиятли йўлда Зоир АЛИМга ОҚ ЙЎЛ, энг муҳими юксак маъсулият, ҳақиқий сиҳат саломатлик тилайман.
Адабиётимизни, Мўътабар ва муҳтарам шеърхонларимизни яна бир эстетод билан табриклайман.

ШАҲАР

Бу ҳудуд ёлғонлар туғажак,
Улғаяр ёлғон –
Архивда уятдан сарғаяр қоғоз. 
Боласига тутар сути йўқ кўкрак –
Келажаги кечаги замон:
Ҳар куни буғоз.

ҲУЖЖАТ

Ҳаётимда фақат икки қоғоз бор:
Биринчиси – туғилганлигим ҳақида нома,
мана – қўлимда.
Иккинчиси:
...иккинчиси сизнинг қўлингизда бўлади.

Одил ҲОТАМ, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси
👍4
***
Дунё ишларидан ҳайрон ва ўйчан –
Олис соҳилларда ҳансирайди куз.
Кўнгилга яқину жуда ҳам бўйчан,
Анвойи қуёшга бурилади юз.
 
Қаҳратоннинг қаҳри, синови бисёр,
Изғиринлар артар аччиқ кўз ёшни.
Сени йўқлаб, алқаб келгунча Баҳор,
Уйга олиб кирсанг бўлар қуёшни.

***
…Ҳамал ҳавосини симирган кунлар,
Бахтдай тўлишади узайиб умри.
Камалак – турнадай йўлга отланган,
Наврўз ёрлиғида қуёшнинг муҳри.
 
…Ахийри зулматни бўлар иккига,
Телба булутларнинг телба  шамшири.
Ҳайратдан ҳайиқмай лола кўксига,
Тундай чўкар фолбин юлдузлар сири.
 
…Ёмғир бўлиб титраб ёғилган барглар,
Йилнинг бўз кўксига сингийди сим-сим.
Ўрик гулларининг тарҳига ўхшар,
Тириклик аталмиш синоат, тилсим.
 
…Арғумоқ Мангулик ёлидан эпкин,
Бизни уйғотмоққа чоғланган ҳамал –
Муждадир, ғафлатда қолмайлик буткул,
Юрак гўл вужудни айласин қамал.

Одил ҲОТАМ
5👍1🔥1
***
Юрак зарбинг ютган сукунатга боқ,
Тўлғоқдан юзига тушмасин ажин.
Эҳтимол, ҳайратга ўрин йўқ мутлоқ,
Чунки барчасига бепарво очун...
 
Бир умр овлаган ҳаяжонингни,
Четдан қараганда қонингни сўрмас.
Атиргул икки кўз — титроқ жонингни,
Наҳот, булбул саси ўрнида кўрмас...
 
Қўлинг тафтин сўрган неки нарса бор,
Қайтариб беролмас ҳароратингни.
Новдада томчилар порлар шашқатор,
Кўнглинг оч – қутлагай шарора кимни...
 
Озурда товушинг қайтмаса ортга,
Ҳайҳот, акс-садо ҳам ўзидан тонса?
Илинж шу – англанган сукутдан ортган –
Бир кун ўчганингда ўзгалар ёнса...

Одил ҲОТАМ
❤‍🔥52🔥2
Бугун устознинг яқин дўсти, шогирди Ўроз ҲАЙДАР туғилган кун.
Ўроз ака, ҳамиша меҳнатингиз билан ўрнак бўлгансиз. Умрингиз узоқ бўлсин!

***
Ўроз ҲАЙДАРга

Юлдузини йўқотиб сўлар,
Пайпасланиб кезган қуюқ тун.
Иккимиздан кўп нарса тилар,
Қаршимизга келган янги кун.

Сўнгги кунки… Асло қайтмайди,
Айтиб кечмиш интиҳосини.
Биз айтмасак – бизга айтмайди,
Юракларниинг илтижосини .

Кўчаларнинг тошқин сатҳида,
Тўлқин-тўлқин тошган тилакдир.
Илтижолар қилмоқ пайтида,
Балки, жиндай кўз ёш керакдир…

Ширин сўзлар лозим, эҳтимол ,
Лозим яна ширин табассум.
Ҳароратдан бўлиб масту лол,
Елкамизда куйласа маъсум…

Биз-чи, унга ташламай назар,
Остонада қолдирган кўйи.
Бир-бировдан қилгандай ҳазар,
Дайдиб юрдик бесуз кун бўйи.

Ёруғликка интилган бедор,
Сўзлар тошдай аста чўкди-да.
Қолиб кетди айтилмай бекор,
Биз ҳўплаган қадаҳ тубида.

Манзилига энди етолмас,
Оқшом аро қизарган булут.
Мени кутиб ётар столда,
Сўнгги рейсга олинган билет.

Бундан ўзга сўнгги кун нетар,
Эҳсонини оламан ўктам.
Унинг ўзи қолдириб кетар,
Тағин қайтиш билетини ҳам…

Одил ҲОТАМ
👍7❤‍🔥3
Одил ҲОТАМга бағишланган эсселар жамланмасидан олиш истагида бўлганлар, @Feruzshoh_Nematullayev профилига боғланишингиз мумкин.
🔥3❤‍🔥1
   ***
 
…Қалдирғочлар кетар бирма-бир,
Навбат етар турналарга ҳам.
Лайлаклар-ей, ҳур, оппоқ тақдир –
Уялари – сабрга ҳамдам.
 
Куз – фаслга шартли сарлавҳа,
Ушалгунча армон қаримас.
Уфқларга тикиб зарлавҳа –
Тирик жондан орзу аримас.
 
Тўзғимайди хиёнат юки,
Шуъла ёғар шабнам устига.
Отам қабри бормоқда чўкиб,
Лаб жуфтланар онам исмига.
 
... Ювош тортган қуёшга – тилсим –
Тегиб ўтар қушлар қаноти.
Сингиб борар кўнгилга сим-сим,
Япроқларнинг мунгли баёти...
 
Одил ҲОТАМ
6🔥2❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
               ***
Ёз кунлари узун бир ўлан,
Унутмагай ҳеч ким дояни.
Қуёш ўрик барглари билан,
Тақир ерга чизган сояни –
 
Ўчиришнинг ҳеч иложи йўқ,
Чўт бермайди на қалам, кетмон.
Унинг асли нурдан кўнгли тўқ,
Олислашиб кетади осмон...

Одил ҲОТАМ
4🔥2
ҲЕЧ КИМ ТАНИМАГАЙ...
 
Гоҳ пинҳон, гоҳида ошкор ҳайратлар –
Юракнинг умрдан узилган қарзи.
Тутунсиз гуриллаб ёнган шиддатлар,
Намозшом гулларнинг яшамоқ тарзи.
 
Лаҳза – бедорликнинг азалий исми,
Мангулик – саркарда, лашкарбошидир.
Тоабад устувор ҳур борлиқ жисми,
Тирикликнинг тўзмас тамал тошидир.
 
Шуълалар – нигоҳга аталган имкон,
Руҳ билан рангларнинг висоли, базми,
Хаёл чечаклари – ҳотамтой, эҳсон –
Сувларга сочилар нилуфар назми.
 
Собит чўққиларда собит аждодлар,
Ҳар дамда ёргайлар лоқайдлик кўксин.
Неча асрларким йўртар авлодлар,
Лолалар гулханин оралаб ўқтин.
 
...Кўнгил оҳулари учади тикка,
Арғумоқ мисоли, бургут мисоли.
Тақдирим ишондим ер билан кўкка,
Ахир, битта эмас Ватан тимсоли.
 
Ҳаяжон  чашмасин ҳўплаган майса,
Елга, капалакка тилайди тўзим.
Яратган энг бахтли тушдан сўнг қайта,
Субҳи содиқ билан сийлайди юзим.
 
О, шунда жимиллар жонимнинг жоми,
Қайсар чақинлар ҳам келар жумбушга.
Меҳрдан нурланган боқийлик коми,
Дилни айлантирар энг учқур қушга.
 
...Нафасим – чечаклар ифорин асли,
Товушлар ранглардан элчидир, хабар.
Мукаррам, мунаввар туйғулар фасли,
Бедор – шоҳ Бобурнинг байтлари қадар.
 
Чилангар умримнинг сандонларидан,
Алпомиш, Барчиной ишқ тилар такрор.
Шу ғофил вужуднинг зиндонларида,
Қирқгаз қанотини ёзар Бойчибор.
 
Паймонам тўларкан озод жон қушин,
Оҳларин тингламай ямлаб-ёнади.
Жилвагар ҳаётнинг сирли оғуши,
Биламан, бир куни мендан тонади.
 
Кул каби тўзғийди тоғлардай тоқат,
Дунёнинг устидан қисмат – кулмоқлик.
Ҳайратдан ҳар куни туғилмоқ – одат,
Лекин одат эмас ўқдан ўлмоқлик.
 
...Қаламга қўл бериб, қолсам гар тилдан,
Йиқилиб, сурилиб, урилсам тошга.
Гулларга йўл бериб адашсам йўлдан,
Ҳеч ким танимагай Онамдан бошқа.
 
Одил ҲОТАМ
4🔥2👍1
ҲАМОН…

Вазмин харсанг тошлар, жасур қоялар,
Мангулик ҳукмига маҳкум посбондир.
Булут, қуш қаноти солгай соялар,
Осмонда уммону уммон осмондир.

Бари ўз ўрнида, бари мунтазам,
Ҳаракат жадвали боқий, устувор.
Табиат – мўъжиза, борлиқ – муҳташам,
Ҳар бир зарра ўрни аниқ, барқарор.

Яхлит бир хулоса, яхлит силсила –
Машшоқ қўлидаги мукаммал чолғу.
Оҳанглар борлиғи – умид, ғулғула –
Шўх наво кўнгулдан олгайдир улгу.

Саҳролар сарғаяр, ёшарар боғлар,
Селдай оқаверар шамол хониши.
Ҳамон кетмагандир ойдаги доғлар,
Борлиққа мезондир қуёш ёниши.

…Ҳаёт-мамот аро топганча омон,
Тафаккур амрида ташларкан қадам.
Ўзини, шайтонни енголмай ҳамон,
Икки жаҳон аро кетмоқда ОДАМ…

Одил ҲОТАМ
3👍1🔥1
             *   *   *
 
Баҳоргача ҳали кўп узоқ,
Қор босади кўнгил кўчасин.
Яшилликка қўяди тузоқ,
Вақт сарҳади – ялдо кечаси.
 
Қор, ёмғирлар юволмагай ҳеч,
Айрилиқдан қолган доғларни.
Ичиккан ой чорлайди ҳар кеч,
Зиёфатга қарға-зоғларни.
 
Хаёл билан олишар юрак,
Қош устида ҳакам – қор, қиров.
Бодом гули – алданган гўдак,
Маъсумликка кафилдир сўров.
 
Туман босган сокин соҳиллар,
Тўлқинларга айтар алвидо.
Кўзда ёнган соғинч соҳир лаъл –
Қалдирғочдан валфажр – нидо.
 
Саф-саф терак оппоқ ғамини,
Қордай тўкиб йўл четларига.
Билмай қолар айланганини,
Навбаҳорнинг элчиларига...
 
Одил ҲОТАМ
4👍2🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДАРДИНГ...
 
Адо бўлмас дардингни,
Адоларга сўйлайсан.
Дилдан кетмас гардингни,
Фидоларга куйлайсан.
 
Қаҳри қаттиқ, қаттолдир,
Армонларнинг сиёғи.
Тошга чуқур ботгайдир,
Арғумоқлар туёғи.
 
Қақшатади қаҳратон,
Гул чизар ойналарга.
Саробларни саратон,
Бошлагай пойгаларга.
 
Ва лекин дардинг тўзмас,
Ич-ичингдан  тошасан.
Асло пинагин бузмас,
Саҳролардан ошасан.
 
Меҳрга шоҳми,  гадо,
Ҳаёт сўрар мардлардан.
Бир кун бўлгайсан адо,
Адо бўлмас дардлардан.
 
Одил ҲОТАМ
7🔥3👍2
***

Ўйларингга имкон берар тун,
Хаёлларинг чиқарар қанот.
Юлдузларнинг нега бағри хун,
Сени нега эркалар ҳаёт?!

Чорбоғингда қушлар жамулжам,
Нигоҳлари тўймас аланглар.
Ихтиёринг қўлдан кетган кун,
Юрагингда нидолар янграр.

Тоқатингми, сабрингни енгган,
Базмларга оғуш япроқлар.
Кўнгил қаватларига сингган,
Майллардан устун титроқлар.

Ҳайиқмасдан қилолдинг орзу,
Армонларга қулфладинг эшик.
Ҳаво билан инар не қайғу –
Борлиғингни эритган қўшиқ

...Тўхтамларга ёки хулоса,
Ўйларингга изн бермас тун.
Тақдирингни қилиб томоша –
Вақт сенга бўлади мафтун.

Ижарага олинмас кўнгил –
Қайсар ахир, девонавор руҳ.
Ҳеч бўлмаса бир бора енггил,
Ўз-ўзингни – ўрласин шукуҳ –

Эр дегани миллатга иқрор,
Ботавермай гумонга, ғамга.
Янги тонгнинг сенга шарти бор –
Тезроқ келгин битта тўхтамга!..

Одил ҲОТАМ
3👍2🔥2❤‍🔥1
***
...Барчага тенг Ерда нур, зиё,
Азим қуёш – борлиқ устуни.
Кўзларимга бирдай тўтиё,
Тирикликнинг тансиқ ҳар куни.

Яшалмаган кунлар олдинда,
Ҳар лаҳзаси мўъжиза, туғён.
Йўғрилгайдир дами олтинга –
Нафасига тор келар осмон.

Авлодларим, Худо хоҳласа,
Кунлар келар сизга аталган.
Саналарда бўлмас даҳмаза,
Вақт тақдири шундай азалдан.

...Излаб келар имкону нажот,
Ҳар ҳужайра – мисоли “Ҳамса”.
Тўхтаб қолмас бир жойда ҳаёт,
Ҳали Сизни кутганлар қанча...

...Сизни ўйлаб қочади уйқум,
Очилади тонглар сийрати.
Кўз олдимга келади – кўрдим –
Қори Ҳотам бобом суврати.

Тасаввурга сиғмас асрлар,
Ўлчамларни тан олмас хаёл.
Юксалади нилий қасрлар –
Тафаккур ҳеч топмагай завол.

...Барчага тенг Ерда нур, зиё,
Азим қуёш – борлиқ устуни.
Кўзларимга бирдай тўтиё,
Тирикликнинг тансиқ ҳар куни...

Одил ҲОТАМ
🔥3❤‍🔥22
Навоий адабий муҳитининг устуни бўлмиш Одил ҲОТАМнинг шеърият оламига таъсир қила олган шоир ШУКРУЛЛОдан бир асрлик ҳақиқатни тингланг:

https://youtu.be/lVEB7tl7-oA?si=U-19Hy_Aew_1KYTQ
🔥31👍1
* * *
Сўзга сиғмас туйғу оҳ бўлса,
Япроқларга ишонсанг ишқдай.
Изҳор мажнунтол гувоҳ бўлса –
Икки дилни қўшган қўшиқдай.

Сузаверсанг еллар йўлида,
Маъволарда адашиб кетсанг.
Сочлар ифорининг селида,
Тўфонларга туташиб кетсанг.

Чақинлардай гулдираб, ёниб,
Саробларни ёқсанг бехато.
Буюк неъмат каби қувониб,
Рози бўлсанг ўлимга ҳатто.

Қалдирғочлар кўкда чарх урса,
Оққушлардан кенгайса осмон,
Анор гули сендан ҳол сўрса,
Гул япроғи бошингга посбон.

Кўршапалак сассиз алёрми,
Ҳадди борми ўтли шукуҳга,
Севги чорлар мангу баҳорни,
Бундан ортиқ не керак Руҳга.

Одил ҲОТАМ
🔥4👍32
* * *

...Бу дунёда ҳаттоки тикан,
Тинглаб алқар гуллар сасини.
Лекин вужуд тушунармикан,
Қалбни – олам хулосасини...

Умр – булутларга ошён, кўшк
Қуёш ўқир сардафтарини.
Бу дунёда фақат меҳр, ишқ,
Қучар кўнгил сарҳадларини...

...Ноқис йўлда тўзонлар жангу
Жадаллардан ошиб ўтиб нур –
Қоғоз билан қовушар мангу –
Руҳ пайғоми шуъла, тафаккур.

...Капалакдай зарқанотлари,
Куйган улуғ лаҳзалар уйғоқ —
Ўз-ўзини англамоқ сари
Давом этар АЗАЛИЙ ТЎЛҒОҚ...

Одил ҲОТАМ
🔥41