Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
33.3K photos
3.19K videos
44 files
9.96K links
Download Telegram
#ҳоким_қабули

Бугун Нурафшон шаҳар ҳокими бошчилигида фуқароларни қабул қилиб, мурожаатларини тинглашмокда.

@Nurafshonpressa
#депутат_фаолияти

Бугун Нурафшон шаҳар 4-сайлов округ депутати М.Рахимов Учкун МФЙ биносида фуқаролар мурожаатлари бўйича қабул ўтказди.

Қабулда кредит олиш ва тадбиркорлик бўйича фуқаролар билан сухбат ўтказилиб, тегишли маслахатлар берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.iss.one/Nurafshonpressa
Мактабгача таълим ташкилотларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмокда.

Нурафшон шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 22-сонли мактабгача таълим ташкилотида бугун ободонлаштириш ишлари бўлиб ўтмоқда. Ташкилот раҳбари бошчилигида барча ходимлар кўтаринки руҳда фаол иштирок этмоқдалар.

Нурафшон шаҳар хокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥Toshkent viloyati Nurafshon shahrining hokimligi va 3-sektor SHTABI raxbari Navro'z Amanbaev tashabbuslari b-n Yoshlar ekskursiyasi tashkil etildi.

Nurafshon shahar hokimligi axborot xizmatoli.

@Nurafshonpressa

💫Batafsil Mobil muxbir Sevara lavhasida
Нурафшон шаҳар 2-сектор худуди "Тўй-тепа" маҳалласининг "Гўзар" 2-ўтиш кўчаси асфальт бетон билан таъмирланди.

@nurafshanziyo
#видеоселектор
#ҳозир

Айни дамда Тошкент вилояти ҳокимлигида Сенат раиси Танзила Норбоева раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, Танзила Норбоева 30 март - 4 апрель кунлари Тошкент вилоятининг 7 та туманига ташриф буюриб, хотин-қизлар муаммоларини ўрганган эди.

Танқидий руҳда ўтаётган селектор йиғилишида "Аёллар дафтари" билан боғлиқ маcалалар таҳлил қилинмоқда. "Афсуски, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари раҳбарларининг ишлари қониқарсиз. "Меҳнат ярмарка"ларида, маҳалла идораларида бўш иш ўринлари, квоталар ҳақида маълумотлар ҳақида аҳолида деярли тушунча йўқ. Бир марталик ишлар бўйича марказлар ташкил этилмаган" – Танзила Норбоева

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Нурафшон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ташаббуси билан Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди.

⚡️Саёхатимизда фаол ёшлар, уюшмаган ёшлар, кам таъминланган оила фарзандлари шунингдек ишсиз ёшлардан жалб этилди.

🌟3000 йиллик тарихга эга бўлган ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри обод ва кўркам шунингдек тарихий обидаларга бой хисобланади, унинг қайси бир гўшасига назар солманг, улкан яратувчилик ва бунёдкорлик ишларининг гувохи бўламиз

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

@Nurafshonpressa
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
#Китобхонлик_ҳафталиги

Китоб эзгуликка чорлайди

Тошкент вилоятида “Китобхонлик ҳафталиги” “Китоб эзгуликка чорлайди” шиори остидаги тадбирлар билан бошланди. Вилоят “Турон” Ахборот кутубхона марказида ўтказилган очилиш тадбирида барча туман ва шаҳар Ахборот кутубхона марказлари ходимлари, тегишли ташкилот мутасаддилари , фаол китобхонлар иштирок этишди.
Ресублика бўйлаб илк бора ўтказилаётган бундай кенг кўламдаги ҳафталик Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сон қарори асосида ташкил этилмоқда.
Тадбирда сўз олган, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи З. Эралиева, “Гулхан” журнали бош муҳаррири З. Хасанова, ёзувчи ва драматург “Инсон ва Қонун” газетаси муҳаррири Қўчқор Норқобил, “Турон” Ахборот кутубхона маркази раҳбари Д. Абдуазизовалар китобнинг ёшлар маънавиятини юсалтиришдаги аҳамияти, инсон камолатидаги ўрни хусусида тўхталиб ўтишди.
Тошкент вилоятида китобсеварлар талабини қондириш, аҳолини айниса, ёшларни китоб мутолаасига янада кенг жалб қилиш мақсадида электрон кутубхона – QR-кодли китоблар акс этган плакатлар жойлаштирилмоқда. 2021 йил 5 апрел ҳолатига вилоятдаги маҳалла идораларига, таълим муассасалари ва аҳоли гавжум жойларга 300дан ортиқ QR-кодли китоблар акс этган плакатлар жойлаштирилди. Бу жараён давом этмоқда.
Тадбирда ёш китобхонлар томонидан шеърлар ўқилди, бадиий асарлар ва эртаклардан парчалар ҳамда бошқа қизиқарли томошалар намойиш этилди. “Кутубхонага сайёҳат” лойиҳаси доирасида ёш китобхонлар кутубхонада яратилган шарт-шароитлар, турли хил адабиётлар билан яқиндан танишишди.
“Китобхонлик ҳафталиги” жорий йилнинг 5 апрелидан 9 апрелигача давом этади. Ҳафталик доирасида китобхонлар танлови, назм кечалари, ёзувчи шоирлар билан учрашувлар, китоб тақдимотлари, “Мактабимга китоб совға қиламан” аксияси, китоб ярмаркалари ўтказилиши режалаштирилган.

Батафсил бу ерда
👇👇👇
@AOKBToshvil