Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.4K photos
3.16K videos
43 files
9.74K links
Download Telegram
Президент Чирчиқ шаҳри Ифтихор маҳалласини кириб кўрди.
Кўп қаватли уйларда яшаётган одамлар билан суҳбатда ҳудуддаги муаммоларни, аҳолининг талаб ва истакларини сўради. Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган йигитга ер ажратиш бўйича шаҳар ҳокимига кўрсатма берди. Президентни кўришни орзу қилиб, давлат раҳбари олдига чиққан болани бағрига босиб суратга тушди.
Президентимиз шу ердаги Лола маҳалласида ҳам бўлди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила хонадонига кириб, ҳол-аҳвол сўради.

Президент приехал в чирчикскую махаллю Ифтихор.
В беседе с жителями многоэтажных домов Шавкат Мирзиёев поинтересовался проблемами в махалле, требованиями и запросами жителей. Поручил хокиму города выделить землю молодому человеку, рассказавшему о желании открыть свое дело. Поднял и сфотографировался с мальчиком, мечтавшим встретиться с Президентом.
Президент также посетил соседнюю махаллю Лола. Побывал дома у социально уязвимой семьи.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#sumalakparty

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан кириб келаётган 21- март "Наврўз" байрами муносабати билан шаҳар депутатлари билан биргаликда сумалак тайёрланмокда.

Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев, Халк депутатлари Нурафшон шаҳар кенгаш депутати С.Сулейманова, ҳоким уринбосарлари Б.Кахаров ва Н.Кулбековалар иштирок этишди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Президент – Тошкент вилоятида. Ташрифнинг илк кунидан фотожамланма

Президент Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги ташрифи Тошкент вилоятига бўлди. Давлат раҳбари ташрифнинг биринчи кунида Чиноз, Қуйи Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларига борди, Чирчиқ шаҳри маҳаллаларида аҳоли билан кўришди.

📸👉 https://kun.uz/84021196

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Карантин_қоидалари

😷Тошкент вилоятида карантин чоралари кучайтирилганлиги муносабат билан Нурафшон шахар 22-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида эрталабки қабул жараёнлари карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда. Шунингдек, гуруҳ хоналарига жадвал асосида кварц қўйиш, тарбияланувчиларни очиқ ҳавода тана ҳароратини улчаб қабул қилиш чоралари кучайтирилди.

Нурафшон шахар хокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
САВОЛ
Уй-жойни олди-сотди қилмоқчиман. Дилер ташкилотларидан сотсам бўладими ёки фақат нотариалми?

Кадастр агентлиги ахборот хизмати
жавоби👇👇👇

🔷 Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 488-моддасига асосан Уйни, квартирани, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги белгиланган. Шунга асосан турар жой объектларини тасарруф этиш фақат нотариал тартибда амалга оширилади.

#савол_жавоб

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади

“Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5031-сон) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 15 июндан қуйидаги товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади:

монополист корхоналар ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахс, устав фонди (капитали)нинг 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахс томонидан ишлаб чиқарилган:
поливинилхлорид (ПВХ) ва формалин – барча харидорларга;
истеъмол этил спирти – ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, тегишли лицензия ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ишлаб чиқарувчиларга;
техник этил спирти – барча харидорларга;
кумуш – заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга;
2022 йил 1 январга қадар монополист бўлмаган ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган:
цемент – ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи;
чигит, пахта мойи (жумладан, экстракция пахта мойи) ва қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи;
қазиб олувчи (газни қайта ишловчи, ишлаб чиқарувчи) ташкилотлар томонидан нефть ва газ конденсати – тегишли лицензия ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ишлаб чиқарувчиларга.

🗓 2022 йил 1 январдан чигитни тайёр маҳсулотни қайтариш шарти асосида ёғ-мой ташкилотларига бериш фақат бир пахта-тўқимачилик кластери доирасидаги ташкилотлар ўртасида амалга оширилади.

☑️ 2021 йил 1 сентябрдан монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан биржа савдоларида сотилаётган маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматлари фақат электрон логистика савдо портали орқали аукцион тартибида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Барҳаёт_қадриятлар_ҳафталиги

🏡Нурафшон шахар 22-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида "Барҳаёт қадриятлар" ҳафталиги доирасида болаларда ўзбек миллий урф-одатлари, анъаналари ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш мақсадида “Миллий урф-одатлар ва анъаналар” мавзусида очиқ машғулот ташкил этилди.

Нурафшон шахар хокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa