Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.5K photos
3.2K videos
45 files
10K links
Download Telegram
📣📣Диққат эълон!
Хурматли Нурафшон шаҳар аҳолиси!
Сизни эртага 28 октябр куни соат 8: 00 да "Наврўз" МФЙ худудида жойлашган катта футбол майдонида шаҳар ҳокими иштирокида бўлиб ўтадиган эрталабки оммавий бадантарбия машқига лутфан таклиф этамиз.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги.
@Nurafshonpressa
#мақсад_натижа_эътироф
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва миллий рейтинг натижаларига кўра, Нурафшон шаҳар халқ таълими бўлими ўқувчилар билими тест рейтингида республикада 4 ўрин, Тошкент вилоятида 1 ўринни эгаллади. Шунингдек, 2019-2020 ўқув йилида 598 нафар битирувчидан 130 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кириб, 21.7 фоиз кўрсаткичга эришди.
@Nurafshonpressa
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акарни қабул қилди.
Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди, шунингдек, кейинги йилларда мудофаа соҳасида амалга оширилган қўшма тадбирлар якунлари сарҳисоб қилинди.
Минтақадаги замонавий хатарлар ва хавфсизликка таҳдидларга қарши биргаликда курашишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял министра национальной обороны Турции Хулуси Акара, прибывшего в нашу страну с визитом.
В ходе встречи рассмотрены состояние и перспективы военного и военно-технического сотрудничества между нашими странами, а также подведены итоги совместных мероприятий, реализованных в последние годы в оборонной сфере.
Обсуждены актуальные вопросы совместного противодействия современным вызовам и угрозам безопасности в регионе.

#Mirziyoyev #qabul #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бутун дунёда Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиъул аввал ойи бошланди. Жоме масжидларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари тараннум этилмоқда, қориларнинг Қуръон тиловатлари-ю нашидалари янграмоқда ва мавлиди шарифлар ўқилмоқда. Бундай файзиёб кунлар мусулмон умматига катта қувонч бағишламоқда.

Айни шу кунларда aйрим босма нашрларда, турли интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ сафиҳаларида Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан номуносиб, ҳақоратомуз карикатура чоп этилиши ва унинг ортидан келиб чиққан турли кўнгилсиз ҳолатлар айрим баҳс-мунозаралар, ихтилоф ва тушунмовчиликлар ҳамда нотўғри хатти-ҳаракатларга сабаб бўлмоқда.

Ўз навбатида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мўмин-мусулмонларнинг ҳиссиётини қўзғаш, фитна чиқариш ва диний қадриятлар, муқаддасотларга нисбатан ҳақоратни ифодаловчи ҳар қандай ҳолатни жиддий қоралашини ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шаънлари мўмин-мусулмонлар учун энг олий қадрият эканини қатъий таъкидлайди.

Шунингдек, бу каби муносабатлар халқлар ўртасидаги ўзаро тотувликни бузишга қаратилган фитна ҳамда одамларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний қадриятларни оёқости қилиш, миллатлараро ва динлараро адоват уйғотиш, деб баҳолайди.

Таъкидлаш керакки, ким бўлишидан қатъи назар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳар қанча камситишга уринмасин ёки мусулмонлар ё Ислом динига тош отмасин, бу билан динимизга ёки мусулмонларга заррача ҳам зиён етказа олмайди.

© Ўзбекистон мусулмонлари идораси
@Nurafshonpressa
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қатор давлат кўчмас мулк объектлари хусусий секторга сотилади

“Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди

Фармон билан:

👉 Трансформация қилинадиган йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари рўйхати;

👉 Корпоратив бошқарув ва молиявий аудит жорий этиладиган, операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати;

👉 Хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш ва инвестициявий жозибадорлигини оширишнинг манзилли дастурлари орқали оммавий савдоларга чиқариладиган давлат активлари рўйхати;

👉 Давлат акция пакетлари (улушлари) тўлиғича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотиладиган корхоналар рўйхати;

👉 Хусусий секторга сотиладиган давлат кўчмас мулки объектлари рўйхати тасдиқланди.

📌 Фармонга кўра, 32 та йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари трансформация қилинади. 15 та давлат кўчмас мулк объектлари хусусий секторга сотилади.

🔰 Шунингдек, Фармон билан:

👉 274 та давлат улушлари бор корхона;

👉 109 та газета, нашриёт ва журналлар;

👉 26 та ахборот технологиялари корхоналари ва компьютер хизматлари кўрсатиш марказлари;

👉 27 та хусусий сектор ривожланган соҳадаги тиббиёт муассасалари;

👉 12 та ёғ-мой саноати корхоналари;

👉 31 та виночилик тармоғи ва шароб савдо корхоналари тўлиқлигича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотилиши белгиланди.

🧾 Давлат активларини сотиб олувчилар тўловларни қонунчиликда белгиланган тартибда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти асосида амалга
ошириши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#KPI_тизими_семинар
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали томонидан “Маҳаллий ҳокимликларда ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш тизимини жорий этиш" мавзусида жойларда ўқув семинари ўтказиш юзасидан график тасдиқланган эди.
📌Жорий йилнинг 27 октябрь куни мазкур филиалнинг мажлислар залида Нурафшон шаҳар ҳокими ҳамда ҳоким ўринбосарлари учун мутахассислар томонидан айнан шу мавзуда семинар ўтказилди.
🖋Ўқув семинарида шаҳар ҳокими ўринбосарларига ўз фаолият йўналишларидан келиб чиқиб шаклланадиган кўрсаткичларнинг мазмун-моҳияти, шаклланиш манбаси ва уларни тақдим этувчи масъул ташкилотлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди. 🖊Шунингдек, семинарда иштирокчилар билан бирга мазкур янги баҳолаш тизимини жорий этиш борадасидаги фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар муҳокама қилинди.
@Nurafshonpressa
#хатлов_натижалари
📌Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 июль кунидан бошлаб Нурафшон шаҳрида Аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида хатловлар ўтеазилиб, шаҳар штабида умумлаштирилмоқда.
📌Бугунги кунда шаҳар аҳолиси 48 минг 700 нафарни, шундан 30 ёшдан юқори ёшдаги аёллар
14 минг 713 нафарни, 18-30 ёшдагилар сони 6144 нафарни ташкил этмоқда.
📌Дастлабки, хатлов натижаларига кўра шаҳардаги жами 7548 нафар аёллар ва ёшлар тўғрисида анкеталар тўлдирилди. Шундан 927 та хонадонларда истиқомат қилувчи 569 нафар аёллар ва 440 нафар ёшлар тўғрисида электрон маълумотлар киритилди.
📌Электрон маълумотлари шаклланган 91 нафар ёшлар ҳамда 16 нафар аёллар меҳнат бозорида ўз ўрнини топа олмаётганлиги аниқланди. Жами 198 нафар ишчи гуруҳ аъзолари томонидан уйма-уй юриш орқали хатлов жараёни ва 15 нафар ишчи гуруҳ аъзолари томонидан шаҳар штабида электрон маълумотларни шакллантириш ишлари давом эттирилмоқда.
@Nurafshonpressa
Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

➡️ https://bit.ly/31Ra0Ct

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
“Nurafshon city”ни кимлар қуриши маълум бўлди

👉
https://qalampir.uz/n/27608

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube| Qalampir FM
#Тошкент вилоятидаги бир қатор вакант лавозимлар учун очиқ танловлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;

— Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бўлим бошлиғи;

— Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош мутахассиси;

— Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси 1-тоифали иқтисодчи.

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, Тошкент вилоятида мавжуд бўш иш ўринга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиши лозим.

Ҳужжатлар 2020 йил 27 октябрдан 10 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Адлия_танлов

Журналист ва блогерлар диққатига!

Адлия вазирлиги журналист ва блогерлар учун танлов эълон қилади

Адлия вазирлиги “Пандемия 2020: чақириқлар, хулосалар, оқибатлар” номли танлов ўтказади.

‼️Танловнинг мақсади:

пандемия даврида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини доимий юксалтириб бориш, фуқароларда қонунга итоаткорлик руҳини тарғиб қилиш, бу соҳада мавжуд муаммоларга қарши курашда журналистлар, блогерлар ва жамоатчилик фаолларининг таъсиридан унумли фойдаланиш.

Танловда кимлар иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хусусан, оммавий ахборот воситаларида фаолият юритувчи журналистлар, эркин журналистлар, блогерлар, жамоатчилик фаоллари.

📌Баҳолаш мезонлари:

тақдим этилган материаллар қонунийлиги, аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишга хизмат қилиши, холислик, маърифийлик, ахборотларнинг текширилганлиги, сохталик ва ёлғон маълумотлардан холилиги, таҳлилийлиги, изчил баён услубига эгалиги, таклиф ва тавсияларга бойлиги, аудиторияда фаол фуқаролик позициясини уйғотишга хизмат қилиши, кенг қамровлилиги, мантиқийлиги, ўқувчи (тингловчи, томошабин) эътиборини жалб қила олиши каби мезонлар нуқтаи назаридан баҳоланади.

✍🏻Танлов шартлари:
- танловга тақдим этиладиган материаллар босма ёки электрон ОАВда, теле-радиоэфирларда ёки шахсий блогларда эълон қилинган бўлиши лозим;
- танловга илмий ишлар, семинарлар, тренинглар, конференциялар, давра суҳбатлари учун тайёрланган маърузалар, слайдлар, йирик жанрдаги бадиий асарлар (қисса,роман,достон) қабул қилинмайди;
- танлов тили – ўзбек ва рус.

Танлов 3 та номинацияда ўтказилади.

1. Пандемия даврида ҳуқуқ мавзуси бўйича энг яхши журналистик материал учун;
2. Пандемия даврида ҳуқуқ мавзусига оид янг яхши блогпост учун;
3. “Адлия эътирофи”.

‼️Танловни ўтказиш тартиби:

танловда иштирок этиш учун 2020 йилнинг 31 ноябрь куни соат 23:59 гача қуйидаги ҳужжат ва материаллар [email protected] электрон почтасига юборилади:

1. Иштирокчи ҳақида маълумот
2. Иштирокчининг фотосурати
3. Танловда иштирок этувчи материал (Word дастурида ёзилган матн ёки аудио/видеофайл, файлнинг ўзи ёки у жойланган сайт/файл манбасига ҳавола). Барча материаллар эълон қилинганлиги тўғрисида скриншот, pdf-нусха, ҳавола билан тасдиқланиши керак.

Танлов ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш:

танловга топширилган материаллар тегишли тартибда тасдиқланган ҳайъат аъзолари томонидан баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади ва натижалар янги йил (2021 йил) байрами арафасида ташкилий комиссияга топширилади.

Ташкилий комиссия танлов ғолибларини тантанали равишда тақдирлаш чораларини кўради.

Совғалар:
Ҳар номинация бўйича 3-ўрин ғолибларига ‒телевизор
Ҳар номинация бўйича 2-ўрин ғолибларига ‒планшет
Ҳар номинация бўйича 1-ўрин ғолибларига- ноутбук

“Адлия эътирофи” га сазовор бўлганларга ноутбук берилади.

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар