Nurafshon shahri hokimligi
5.4K subscribers
39K photos
3.54K videos
51 files
11.4K links
Download Telegram
#turizm
#ziyorat

🕌 Toshkent viloyatining ziyorat turizmini sayohatga kelib biling

Viloyatimizdagi qanday ziyoratgohlarni bilasiz? Atxam sahoba ziyoratgohi haqida 👇👇👇 shu havola orqali tanishing

BATAFSIL: https://clck.ru/dZ3w7

👉 @tvturizm_madaniymeros
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби жорий этилади

Қонун (ЎРҚ–791-сон, 19.09.2022 й.) билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш киритилди

Киритилган ўзгартишларга кўра, отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларнинг боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 баравари миқдорида амалга оширилиши белгиланди. Илгари 10 баравари эди.

🔘 Шунингдек, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан 12 бараварига оширилади.

🗓 Ушбу тартиблар 2023 йил 1 январдан кучга киради.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 324 минг сўмни ташкил этади.

👉👉👉 Манба

@Nurafshonpressa
#расмий

ТАЙИНЛОВ

Убайдуллаев Саидкамол Сайдилухманович Нурафшон шаҳар ҳокимининг Қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

📌 С.Убайдуллаев 1975 йилда Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1997 йилда Тошкент архитектура қурилиш институтини тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар “Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиалининг “Ўрта Чирчиқ тумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат қилаётган эди.

@Nurafshonpressa
👍8👏4🤔1
#туйғу

Тунги Нурафшон


Шаҳарда ҳаёт қайнаяпти.
Кузнинг сокин оқшоми. Кимдир уйга шошган, яна бошқалар харид учун дўкон томон йўл олган.  Йўл патрул хизмати ходими эса ўз ишига масъулият билан чорраҳанинг қоқ ўртасида тартиб ўрнатиш дардида.

🚘 Шаҳарни автоуловлар шовқини чулғаган. Бу овозларни писанда қилмаётган арчалар гўё атроф ҳукумронидек, ўтган кетганни кузатиш билан оввора...

⚡️ 20 сентябр, 2022 йил. Соат тунги 20:30

@Nurafshonpressa
👍6🤔2
#Табрик

Нурафшон шаҳар ҳокимлигининг ташкилий-кадрлар гуруҳи 1-тоифали мутахассиси Ахунжанова Юлдуз Махмуджановнанинг таваллуд айёми билан ҳокимлик жамоаси самимий қутлайди.

Ю.Ахунжановага соғлик, саломатлик, оилавий ҳотиржамлик, келгуси режаларида муваффақият ёр бўлишига тилакдошмиз.

@Nurafshonpressa
👍12👏2
#Билдириш

ДИҚҚАТ
‼️

Нурафшон шаҳар Қорасув-Нурафшон йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳаракатини тартибга солиш, турли фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 20 сентябр куни 24:00 дан 23 сентябр 24:00 га қадар Қорасув-Нурафшон 4 R2 ҳамда Тошкент йўли кўчасининг Бобур кўчаси билан кесишган йўлнинг ҳаракатланиш қисмида автотранспорт қатнови вақтинча тўхтатилди.

Ноқулайликлар учун узур сўраймиз.

@Nurafshonpressa
#Ташаббусли_бюджет

“Open budget”: Нурафшон шаҳри бўйича 14 та ташаббус ғолиб деб топилди

📌 “Ташаббусли бюджет” жараёни 2022 йил 2-мавсуми учун овоз бериш жараёни якунланиб, овоз бериш босқичи якунларига кўра мамлакатимиз бўйлаб жами 1 минг 418 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун 1 трлн. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади.

🔹 Жумладан, Нурафшон шаҳридан илгари сурилган 14 та ташаббус ғолиб деб топилди.

👉 Ғолиб чиққан ташаббуслар билан қуйидаги ҳавола орқали танишсангиз бўлади.


♻️ Галдаги жараёнлар ташаббусларни белгиланган тартибга мувофиқ расмийлаштириш, лойиҳани амалга оширувчи пудрат ташкилотларни аниқлаш ҳамда ишларни молиялаштиришдан иборат.

▪️ Келгуси жараёнлар билан сизларни таништириб борамиз.

Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этилишида фаол иштирок этишингизни, ташаббус кўрсатишингизни сўраб қоламиз!

@Nurafshonpressa
👍2
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Урушга чақирув қоғози

Россия Федерацияси фуқароларига сафарбарлик бўйича чақирув хатлари кела бошлади. Аввалроқ Путин қисман сафарбарлик эълон қилганди.

‼️‼️‼️‼️
Россиядаги юртдошларимиз ва уларнинг яқинлари диққатига!
‼️‼️‼️‼️

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддасига биноан, моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонуннинг 25-моддасига кўра, чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига хизматга кирганлар Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилинади.

Мабодо сиз Россияда ишлаётган бўлсангиз, пулга қизиқиб ёки турли ёлғон пропагандаларга ишониб Украинага урушга бориб юрманг! Пул эвазига одам ўлдириш учун ёлланиш катта гуноҳ ва оғир жиноят. Боз устига сиз иккала давлат учун ҳам БЕГОНАСИЗ!

Урушга борсангиз, ёки итдай ўлиб кетасиз, ёки бир умрга ногирон бўлиб қоласиз, ёки мабодо соғ-омон қайтсангиз ҳам 10 йилга қамаласиз.

Эсингизни йиғинг! Бу ўйин ёки кино эмас. Бу — УРУШ!


👉 @xushnudbek 👈
👍2😢1
#табрик

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги жамоаси шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи - КТМП мудири Матлюба Пелтабаеванинг бугунги шукрона куни муносабати билан табриклайди.

Инсонлар саломатлигини ўз ҳаловатидан-да устун қўя билган касб эгаси М. Пелтабаеванинг эгнидаги оппоқ либослари каби умрлари узоқ ва мазмунли бўлишига тилакдошмиз.

@Nurafshonpressa
👍82🥰1
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрига ташриф буюриб, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессиясида иштирок этади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит город Нурафшан и примет участие в сессии Ташкентского областного совета народных депутатов.

Facebook|Instagram|Twitter
👍1
Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари нутқининг аввалида иқтисодиётимиз ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган, меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли пойтахт вилояти аҳлига чуқур ҳурмати ва энг эзгу тилакларини билдирди.

Тошкент вилояти ўзининг табиий ва қазилма бойликлари, саноат ва транспорт-логистика салоҳияти, барқарор энергия таъминоти, малакали меҳнат ресурслари билан ажралиб туриши таъкидланди.

"Мавжуд барча имкониятларни тўлиқ ишга солиб, вилоятга янада кўп инвестиция олиб келиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринларини кўпайтириш, инфратузилмани яхшилаш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш доимо эътиборимиз марказида бўлади", деди Президент.

Сессияда Тошкент вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Президентимиз 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Мирзаев Зойир Тоирович номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

Номзод бўйича муҳокамаларни бошлашдан аввал сўзни номзодга бериб, унинг 10 ой давомида вилоятда тўплаган тажрибаси ва хулосалари асосида келгусида ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
👍10🤔1
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Таълим, суд, тадбиркорлик, тиббиёт ва сув таъминоти.

✔️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев яқин йилларда мамлакатни ривожлантириш стратегияси этиб, ана шу энг оғриқли ва асосий йўналишларни танлади.

Ушбу соҳалардаги муаммоларни ҳал этишда Сиз ҳам иштирок этишингиз мумкин!

📲 Агар Сизда ушбу соҳалардаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган ёки бошқа масалаларга оид таклифлар бўлса – биз билан боғланинг! Таклифларингизни taklif2023.uz сайти ҳамда @taklif2023_bot манзили орқали юборинг.

🔎 Президент Администрацияси таклифларингизни қабул қилишга тайёр! Юборилган таклифларнинг барчаси махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилади.

‼️Унутманг Сизнинг таклифингиз – Ўзбекистон учун муҳим!

https://t.iss.one/hudud_inform
👍21