Nurafshon shahar hokimligi
1.86K subscribers
33.9K photos
3.21K videos
45 files
10.1K links
Download Telegram
#соғлом_турмуш

Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида даволанаётган беморлар ҳамда бирлашма ходимлари пиёда юриш саломатликка кафолат мазмунидаги пиёда юриш тадбирини уюштиришди.

Қон босимини меъёрлаштиришда, кайфиятни ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилашда қўл келадиган мазкур тадбир мунтазам олиб борилишига, айниқса шифохона беморлари тарафдор бўлишди.

@Nurafshonpressa
#маънавий_олам

Маънавияти бой жамият яратиш муҳимдир

“Учинчи Ренесанс – маърифатли жамият сари ўтиш давридир”, “Янги Ўзбекистон стратегиясида маънавият ва маърифатни тараққий эттириш – давр талабидир” мавзуларидаги учрашувлар ўтказилди

Батафсил ўқинг: https://clck.ru/323h8i

@Nurafshonpressa
#жараён

Нурафшон шаҳрининг таълим муассасаларида шаҳар ҳокимлиги, ИИБ ҳамда Ҳалқ таълими бўлими ҳамкорлигида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Назорат жараёнлари авваламбор ўқувчи-ёшларнинг давомат тартибига йўналтирилишини алоҳида қайд этиш лозимдир. Дарс пайтида ўқувчиларнинг беҳуда вақт сарфламасликлари, синф хонасида бўлиш мажбуриятлари ўтказилаётган тадбир давомида таъкидланиб келинмоқда.

Шунингдек, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси раҳбари А.Жонқобилов ва шаҳар ИИБ ХПБ ВЕМБ инспектор-психологи, катта лейтенант М.И.Джумабаевалар бошчилигида юқори синф ўқувчилари иштирокида ''Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш'' ҳамда ''Келажак ёшлар қўлида'' мавзуларидаги давра сухбатлари мунтазам ўтказилиб келинмоқда

@Nurafshonpressa
#спорт
#беш_ташаббус

Беш ташаббус мусобақаси доирасидаги мусобақалар давом этмоқда

Нурафшон шаҳрида ушбу мусобақаларнинг қизғин палласи ўлароқ "Пракрор кубоги" учун спортнинг миллий кураш туридан беллашувлар олиб борилди.

Курашчи ёшлар ғалаба учун астойдил бел боғладилар.

@Nurafshopressa
#спорт
#беш_ташаббус

Спортнинг стритбол беллашувлари ҳам ёшларни бирдек жалб қилмоқда.

Нурафшонлик ёшлар беш ташаббус мусобақаларида пешқадамлардан

@Nurafshonpressa
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Лукашенко: ШҲТ тенг ҳуқуқли ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқот майдонини тақдим қилади

Ғарб томонидан бошланган санкция урушлари шароитида Шанхай руҳи дунёнинг янги архитектураси учун асос бўлиши мумкин.


📱- https://m.aniq.uz/y/137500/t

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Ўзбекистон умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлидаги Самарқанд бирдамлиги ташаббусини тақдим этди

Бу ташаббуснинг мақсади – бизнинг умумий келажагимизга бефарқ бўлмаган, ихтилофларга қарамасдан келишилган ёндошувлар ва қарорларни излашга тайёр, "Самарқанд руҳи" тамойилларига ҳамфикр бўлганларнинг барчасини глобал цивилизациялараро мулоқотга жалб қилишдир.

📱- https://m.aniq.uz/y/137501/t

https://t.iss.one/AOKBToshvil