Nurafshon shahar hokimligi
1.87K subscribers
33.9K photos
3.21K videos
45 files
10.1K links
Download Telegram
#эълон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сон ҳамда 2021 йил 4 июндаги ПҚ-5136-сон қарорларига асосан, бугунги кунда Нурафшон шаҳрида кўчма савдо фаолиятини ташкил этиш учун 450 га яқин ер майдонлари аукцион савдоларига қўйилган.

📌 Ҳурматли тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истаги мавжуд фуқаролар. Кўчма савдо объекти учун қўйилган ер майдонларининг бошланғич нархи 340-375 минг сўмдан бошланиб, аукцион ғолибларига мазкур ер майдонидан 36 ой мобайнида кўчма савдо фаолияти учун фойдаланиш ҳуқуқий берилишини маълум қиламиз. Мазкур имкониятни қўлдан бой берманг.


☑️ Маълумот учун

Кўчма савдо объектларига:

— вақтинчалик асосда жойлаштирилган ва мавсумий хусусиятга эга бўлган;
— иш куни якунлангандан сўнг объектни кўчириш имкони бўлган;
— кўчма савдо объектлари (лотоклар, савдо аравалари, автодўконлар, автотиркамалар, фудтраклар, савдо автоматлари) киради.

👉 Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Инвестиция ва ташқи савдо бўлимига мурожаат қилинг.

Тел: +99897-884-19-71

@Nurafshonpressa
#шароит

Деворлар тўсган ариқлар очилади


Маҳаллий аҳолининг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган навбатдаги саъй-ҳаракат Ойбек маҳалласида олиб борилмоқда.

Қарийб 2000 метр масофага тўғри келадиган ариқ бугунги кунда аҳоли томонидан деворлар билан тўсилган бўлиб, баъзи жойлари хонадонлар ичидан ўтганлиги боис шу аҳволга келган мазкур сув йўлаклари бетонланиб, таъмирланмоқда.

👉 Девор урилган жойларни очиш бўйича эса тегишли топшириқлар масул рахбарларга қаратилди.

@Nurafshonpressa
#шаҳарсозлик
#кун_тартиби

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги вилоят сектор раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари ва тегишли масъуллар "Нурафшон бизнес сити"да олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш жараёнларини яна бир бор кўздан кечиришди.

🔹
Вилоят раҳбари мазкур ҳудудда иш жараёнини тўғри ташкил этиш, биноларни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш ва уларда барча зарур шароитларни яратиш борасида мутасаддилар билан фикр алмашди.

🔹
Шунингдек, инфратузилма ва коммуникация тармоқларини тубдан яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши ҳамда санитария қоидаларига, экологик хавфсизлик талабларига риоя этган ҳолда иш олиб бориш лозимлиги таъкидланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok